АҚШ Хавфсизлик кенгашига икки Суданни чоралар билан таҳдид қилувчи қарор лоихасини тақдим қилди.

545
0

АҚШ Хавфсизлик кенгашига икки Суданни чоралар билан таҳдид қилувчи қарор лоихасини тақдим қилди.

Туркистон: Агар, Африка Иттифоқи (АИ) талаб қилганидай, Судан ва Жанубий Судан чегарадаги қуролли тўқнашувларини тўхтатмас, ҳамда ўзаро келишмовчиликларини бартараф қилмас эканлар, халқаро чоралар таҳдидига рўбаро бўладилар.

Мана шундай огохлантириш АҚШнинг пайшанба куни БМТ Хавфсизлик кенгашига йўллаган қарор лоихасида акс этган, маълум қилди муҳбирларга БМТ Хавфсизлик кенгашининг раиси, АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Сюзан Райс.

Пайшанба куни ХК аъзолари лоиханинг биринчи муҳокамасини ўтказдилар. Райсга кўра, лоиха муҳокамаси бир неча кунга чўзилишлиги мумкин. Африка Иттифоқининг тинчлик ва хавфсизлик масалалари бўйича Мажлиси сешанба куни икки томонни 48 соат ичида ҳарбий амалиётларини тўхтатишлик ва аскарларини низога сабаб бўлган ҳудудлардан олиб чиқиб кетишликка чақирди. Бундан ташқари, Иттифоқ Хартум ва Жубани, агар улар ўз келишмовчиликларини уч ой мобайнида бартараф қилмас эканлар, ўз қарорларига мажбурийлик тусини беришлиги ҳақида огохлантирди.

Лоихада Кенгаш “агар тарафларнинг бири ёйи иккиси ҳам (АИ талабларини) бажармасалар, БМТ низомининг 41 моддасига биноан қўшимча чоралар қўллашликка қарор қилганлигини” баён қилади. Мазкур моддага биноан, Хавфсизлик Кенгаши “ қарорларини амалга оширишлик учун, қуролли куч ишлатишликдан ташқари, қандай чоралар қўлланилиши кераклигини ҳал қилишликка салоҳийятли”. Бу чоралар “иқтисодий алоқаларни тўлиқ ёки қисман тўхтатишлик, темир йўл, денгиз ва хаво йўллари алоқалари, почта, телеграф, радио ва бошқа алоқа тармоқларини тўсиб қўйишлик, шунингдек дипломатик муносабатларни узишлик”ни ўз ичига олади.

Судан ва унинг қўшниси – Жанубий Судан Республикаси (ЖСР) айни вақтда расман уруш ҳолатида турибди. Жуба, ихтилофли Хеглиг ҳудуди Жанубий рпеспубликанинг бир қисми эканлигини даъво қилмоқда (у ерда Судан нефтининг деярли ярми – кунига 115 минг баррелга яқини – қазиб чиқарилади).

Шу вақтнинг ўзида, Судан ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг баёнотига кўра, “Хартум тажоввузга қарши туришликка каттиқ азм қилган”. Бу азмида Судан арбитраж Маҳкамасининг Гаагадаги доимий Палатаси қарорига таянади.

Маҳкама 2009 йилдла қабул қилган қарорга биноан, халқаро арбитраж белгилаб берган хариталарда Хеглиг Шимолга тайин қилинган. Охирги бир неча ҳафта мобайнида икки мамлакат чегарасидаги нефтга бой, ихтилофли Хеглиг худуди Судан армияси ва ЖСР қўшинлари ўртасидаги қуролли тўқнашувлар майдонига айланиб қолди. Жанубликлар уни 12 апрел куни тўлиқ эгаллаб олишди.

Шанба куни эса, ЖСР президенти Салва Киир Маярдит буйруғига биноан, Жуба у ердан ҳарбий бўлинмаларининг барчасини олиб чиқиб кетди ва ҳудудий муаммоларни Хартум билан музокаралар йўли билан ҳал қилишлик ниятида эканлигини баён қилди.

Туркистон: Куфр мафкураси асосида дунёни бошқараётган халқаро хамжамийят ва уларга хизмат қилиб келаётган устиларимиздаги хойин хокимларимиз биргаликда, исломий юртларни бўлакларга бўлиб, мусулмонларни ерларини куфр мамлакатларига сориш амалиётларининг хаққоний деб тан олишни ўзи нотўғри.

Судандаги харакатлар, аслида бир давлат иккинчи давлатга уруш олиб борябди дейилиши нотўғри. Негаки мусулмонларнинг нефтга бой бўлган худудларини, демократияни куфр найранглари билан саводсиз мусулмонларни алдаб, номига референдум ўтказиб ва бу референдумни сохта хулосаларини куфр олами дарров тан олиб турганда, мусулмонлар ва мусулмонлар давлатлари тан олиб бўлмайди.

Шунинг учун бу урушга, Суданнинг ички иши деб қаралиб, мусулмонларнинг харакатлари ўша хойин хокимлари томонидан қабул қилинган, давлатни иккига бўлиш хақидаги резолюцияларни бекор қилинишига қаратилиши лозим.

У ердаги нефтлар масаласи эса, асли мусулмонларнинг умумий мулклари хисобланиб, уни шу диёрларда истиқомат қилаётган барча фуқоролар ўрталарида тасарруф қилиниши лозим.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here