Алишер Усмонов бу йил ҳам Британиядаги иккинчи энг бой одам

534
0

 

Алишер Усмонов Британиядаги бойлиги энг тез кўпаяётган инсонлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган. Британиядаги Sunday Times рўзномаси мамлакатдаги энг бой одамларнинг рўйхатини эълон қилган. Рўзномага кўра, иқтисодий пасайишга қарамасдан, пулдор инсонларнинг бойлиги янада кўпайган.

Яна ушбу мавзуга оид Bloomberg: Алишер Усмонов Россияда бойларнинг бойи Алишер Усмонов – Британиянинг иккинчи бой одами Алишер Усмонов Россия миллиардерлари рўйхатида учинчи ўринни эгаллади Алоқадор мавзулар Иқтисод, Ўзбекистон, Россия Sunday Timesнинг ўз тадқиқотлари асосида маълум қилишича, Британиядаги 1000 та энг бадавлат одамнинг жами бойлиги сўнгги бир йил мобайнида 4,7 фоизга кўпайган ва 414 миллиард фунт стерлинг ёки 673,5 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган.

Бу дегани пулдорларнинг умумий бойлиги глобал иқтисодий инқироз бошланган 2008 йилдаги даражадан ортган ва янги рекордни ўрнатган. Британиядаги энг бой одамларнинг рўйхатида саккизинчи йилдирки, 61 ёшли ҳиндистонлик пўлат корчалони Лакшми Миттал етакчилик қилиб келмоқда, ҳозирги пайтга келиб унинг бойлиги 12,7 миллиард фунт стерлингни ташкил этган. Иккинчи ўринда Ўзбекистонда туғилиб ўсган ва бизнеси Россияда жойлашган Алишер Усмонов, жаноб Усмонов 2011 йилда ҳам Британиянинг иккинчи бой одами деб эълон қилинганди.

58 ёшли Алишер Усмонов асосий даромадини металлургия соҳасидан топган. Sunday Timesга кўра, Алишер Усмоновнинг бойлиги 12,32 миллиард фунт стерлингни ташкил этган. Рўзнома бу икки пулдор инсоннинг охирги йилдаги йўқотишлари ҳақидаги рақамларни ҳам эълон қилган, Лакшми Миттал ҳамда унинг оиласи пўлат ширкатларининг акциялари нархи тушиб кетиши оқибатида бойлигининг 27 фоизини йўқотгани хабар қилинган.

Алишер Усмоновнинг бир йилги йўқотиши 1 фоизни ташкил этган. Жаноб Усмонов Лондондаги “Арсенал” футбол клубининг ҳиссадорларидан бири ҳисобланади.

Яқинда Bloomberg агентлиги Алишер Усмоновни Россиянинг энг бой одами деб топганди. Bloomberg Алишер Усмонов бойлигининг 20 миллиард АҚШ долларидан ошганини айтган, бизнесменнинг замонавий технология соҳасига ўз вақтида сармоя киритишга муваффақ бўлгани бойлиги янада ортишига сабаб бўлгани айтилган. Агентлик маълумотларига кўра, Алишер Усмоновнинг Facebook Inc даги улушининг қиймати қарийб 4 миллиард долларга етган. Россиялик миллиардер, яна шунингдек, Twitter Inc, Groupon Inc ва Alibaba Group Holding Ltd. да ҳам ўз ҳиссаларига эга. Алишер Усмонов Британиядаги бойлиги энг тез кўпаяётган инсонлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган. Sunday Timesнинг янги рўйхатининг учинчи ўрнини россиялик нефт магнати ва “Челси” футбол клубининг соҳиби 45 ёшли Роман Абрамович эгаллаган. Роман Абрамович ҳисобидаги маблағларнинг 9,5 миллиард фунт стерлингни ташкил этгани айтилган.

Яна бир Россияда туғилиб ўсган корчалон Леонид Блаватник Британиянинг 10 та энг бой одами рўйхатига кирган, нефт, кимё саноати ҳамда 2011 йилда Warner Music мусиқа ёзиш ширкатини сотиб олган жаноб Блаватникнинг бойлиги 7,5 миллиард фунт стерлингга етган.

Туркистон..: Алишер Усмонов каби минглаган ўта бой мусулмонларнинг пуллари ?арбнинг банкларида са?ланади. Бу пуллар хозирда куфр давлатларининг манфаатлари учун хизмат ?илмо?да. Номига миллиардерлар деб, улар ўрталарида хатто мусобақалар уюштириб келаётган ғарб давлатлари, буларнинг маблағлари тасаруфуни тўла ўз назоратларида ушлаб келадилар. Улар бу мабла?ларга номига эгалик қилганлари билан, ҳалқаро сиёсатга таъсир кўрсатувчи кучлар томонидан чизиб берилган чегарадан ташқарига чиқа олмайдилар. Акс холда уларнинг маблағлари ҳар ҳил баҳоналар билан музлатилади, ўзлари эса ҳар ҳил айблар билан айбланиб жазога тортиладилар. Бу бойлар, аслида бойлик тузоғига бўйинларидан илинган беъчоралардир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here