Қирғизистоннинг “мустақиллик” куни муносабати билан

5514
0

Қирғизистоннинг “мустақиллик” куни муносабати билан

 1991-йилдан буён 31-август Қирғизистоннинг мустақилликка эришган куни сифатида нишонланиб келади. Хўш, Қирғизистон чиндан ҳам мустақилми? Бу саволга тарихий ҳақиқатлар ва истилоҳий атамаларга мурожаат қилиш орқали жавоб излаймиз.

 Дастлаб, мавзуга тааллуқлиги жиҳатидан “мустақиллик”нинг 20-асрдаги тарихига тўхталамиз. 2-жаҳон урушидан бери “мустақиллик” (independence) атамаси мустамлакачиликдан халос бўлиш маъносини англата бошлади. Аслида, бу унинг ташқи маъноси холос. Ҳақиқатда эса, бунинг автори АҚШ бўлиб, бошқа мустамлакачилардан колонияларини тортиб олишга имконият яратиш мақсадида ўйлаб топилган. “Атлантика хартияси” бу жараённинг дастлабки қадами бўлиб ҳисобланади.

 Атлантика хартияси – аксилгитлер коалициянинг асосий дастурий ҳужжатларининг биридир. Атлантика конференциясида Британия бош вазири ва АҚШ президенти томонидан қабул қилиниб, 1941-йил 14-августда эълон қилинган. 24-сентябрда бунга СССР қўшилган. Мазкур хартия иттифоқчилар 2-жаҳон урушида ғалаба қозонганидан кейинги оламий тартибни аниқлаш мақсадида чиқарилган. Бироқ, аслида бу вақтда АҚШ урушга кирмаган эди. Шундан сўнг аксилгитлерчи коалицияга синоним сифатида “Бирлашган Миллатлар” (United Nations) атамаси ҳам қўлланилиб, кейинчалик бу “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти”нинг асоси бўлиб қолди.

 Бу конференцияда АҚШ иттифоқчилар томонида урушга кириш эвазига бошқа державаларнинг колонияларига кириб бориш йўлларини очиб қўйишни талаб қилган. Улар расмий тарзда хартия устави пунктларида белгилаб қўйилган. Уларнинг айримлари қуйидагилар:

 -Суверен ҳуқуқлари ва ўзини-ўзи бошқариши куч билан тортиб олинган халқларнинг мазкур ҳуқуқларини қайта тиклаш. (Бу – АҚШнинг мустамлака остидаги давлатларни “истиқлол” шиори билан эски мустамлакачига қарши гиж-гижлаб, уларни қайтадан ўзи мустамлака қилишига имконият яратиш дегани).

 – Давлатнинг ривожланиши учун зарур бўлган глобал савдо ва хомашё ресурсларини олишда барча давлатларни эркин иштирок этиши. (Бу – бошқа державаларнинг мустамлакалари хомашёларини савдо номи остида тортиб олишга йўл очишни англатади).

 -Глобал иқтисодий ҳамкорлик. (Бу – бошқа державаларнинг колонияларига мустамлакачиликнинг иқтисодий услуби билан кириб бориш демакдир).

 Хартиядаги мазкур мақсадлар урушдан сўнг амалга оширила бошланди. Бу жараёнлар “деколонизация” (мустақиллик ва тўлиқ сувернитетни доминант, мандатли ҳудуд ва мустамлакаларга бериш жараёни) деган ном билан маълум. Деколонизация Ҳиндистондан бошланган дейиш мумкин. У 1947-йили “мустақиллик” олди. Лекин, аслида АҚШ бу мамлакатда “мустақиллик” қўзғолонларини кўтара бошлаган вақтда Биртания Ҳиндистон билан Покистонга соҳта мустақиллик берди, бироқ уларни ўз чангалида ушлаб қолди. Бундай кўриниш кейинчалик ажралиб чиққан мамлакатларда ҳам такрорланди. (Ҳиндистондаги АҚШ-Британия кураши ҳозирга қадар давом этиб келмоқда. Ҳукмрон партиялардан “Ҳиндистон миллий конгресси” Британияга, “Ҳиндистон халқ партияси” бўлса Америкага малай. Покистонни АҚШ тўлиғича тортиб олган). 60-йилларгача деколонизация жараёнлари асосан Осиё мамлакатларида бўлиб ўтди.

 60-йиллари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан “деколонизация” кучли қўллаб-қувватланди. БМТ ўша йили “мустамлака остидаги мамлакатлар ва халқларга мустақиллик бериш тўғрисида”ги декларацияни қабул қилди. 1961-йили АҚШ презденти Кеннеди ва СССР раҳбари Хрущев Венада колонияларни ўзаро бўлишишга келишиб олишди. Шундан сўнг, айниқса Африкада “истиқлол”га эришишлар кучайиб кетди.

 Юқорилардан маълум бўлганидек, “истиқлол” курашлари орқали АҚШ ва СССР Британия билан Франциянинг (бошқа кичикроқ мустамлакачи давлатларнинг ҳам) колонияларига кириб боришга йўл очиб олишди. Ўз навбатида эски мустамлакачилар ўз колонияларидаги таъсирларини сақлаб қолиш ҳамда янги мустамлакачиларни кириб келишига йўл қўймасликка ҳаракат қилишди. Масалан, Британия ўз колонияларидаги мамлакатларни “Миллатлар ҳамкорлиги” (Commonwealth of Nations) ташкилоти орқали ушлаб қолишга ҳаракат қилди (ҳозир мазкур ташкилотдаги айрим давлатларга АҚШ қисман кириб борган бўлса, айримларини тўлиғича тортиб олди). Франция эса “Француз жамияти” (Communauté française) ташкилоти орқали ҳаракат қилди. Шундай қилиб, бу мустамлакачиларнинг мустамлака талашишлари сиёсий, иқтисодий, ҳарбий,  маданий шартномалар орқали амалга ошириладиган бўлиб қолди. Бу кўриниш “неоколонизаторлик” атамаси билан аталди. Унинг қурбонлари бўлган мамлакатлар “ривожланаётган” ёки “учинчи олам давлатлари” деб номланди.

 Шундан сўнг АҚШ билан унинг рақиби СССР ўртасида “совуқ уруш” ёки “қонсиз уруш” деб номланган кураш бошланди. Бу курашда СССР мағлубиятга учради ва қулади. СССР таркибидаги иттифоқдош республикалар соҳта мустақилликка эришди. Россия ўз мустамлакаларини сақлаб қолиш учун “Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги” (МДҲ) ташкилотини ташкил этди. Бироқ, бу орқали мустамлакаларини тўлиқ ўз чангалида ушлаб қола олмади. Тобора таъсири заифлаша бошлади. Шундан сўнг ҳарбий жиҳатдан КХШТ, иқтисодий жиҳатдан ЕОИИ ташкилотларини тузди. Унинг мустамлакаси остидаги мамлакатлар бошқа халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши ва уларга бошқа мустамлакачиларнинг кириб келиш йўллари очилгани сабабли унинг таъсири янада заифлашиб бормоқда.

 Бошқа иттифоқдош республикалар қатори Қирғизистон ҳам соҳта мустақиллик олган ва у ҳозирги кунда неоколонизаторлик юришларининг нишони бўлмоқда. Қирғизистонда эски мустамлакачи Россиянинг таъсири устун бўлишига қарамай, АҚШ ички ишларимизга аралаша оладиган даражада кириб келмоқда. Узонгу-Куушни олиш орқали неоколонизаторлигини бошлаган Хитой – бугунги кунга келиб – энг асосий қарз берувчи, энг асосий инвестор кўринишида иқтисодий экспансиясини кенгайтирмоқда.

 Демак, 31-август Қирғизистон халқи учун мустақиллик куни эмас, балки неоколонизаторлик кунидир.

 Шу сабабли, юқорида келтирилган маълумотларни эсга солиш орқали Қирғизистон халқига мурожаат қиламиз:

 Эй Қирғизистон халқи, бизлар мусулмонлармиз. Бизни мустамлакачиликдан қутулиш йўлимиз – фақат Исломда. Шунинг учун барчамиз биргаликда Исломимизни ўрганайлик ва унга амал қилишга шошилайлик.

 Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон матбуот бўлими.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here