Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Соғлиқни Сақлаш Бошқармаси
Умумхалқ Соғлиғини сақлаш Бошқармаси Халифалик давлатида Соғлиқни сақлаш сиёсатини бошқариш ва уни амалда татбиқ этиш билан шуғилланади. Бу Бошқарма жамият ва жисмоний шахслар учун соғлиқни сақлаш, даволаниш ва риобилитация хизматларини тақдим этиш орқали омма соғлиғини муҳофаза этиш ишларини олиб боради. Ушбу Бошқарма ўзига тобе бўлган барча идора ва бўлимлар устидан назорат қилади. Ҳар бир идора ва бўлим учун мудир тайинлайди. Бу мудир бевоста ушбу идоралардан ва уларнинг тармоқ ва қисмларидан жавобгар бўлади. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш Бошқармаси Ислом давлатидаги барча Соғлиқни сақлаш муассасаларини назорат қилади. Соғлиқни сақлашга алоқадор бўлган бошқа тармоқларни мувофиқлаштиришни ўз қўлига олади. Ушбу бўлимнинг масъулияти остига соғлиқни сақлаш ишларини тартибга соладиган бошқа идоралар ҳам киради. Масалан, шу соҳага алоқадор муассасалар билан ҳамкорлик қилувчи “Инқироз ва табиий офатлар идоралари”, “Ахборот-технологиялари Банки”, “ Соғлиқни сақлаш Бошқармаси Огоҳлантириш ва Соғлиқни сақлаш ахборот воситалари”, “Соғлиқни сақлаш ва даволаш стандартлари”, “Йўриқномалар бўйича эксперт компаниялари”, “Тиббий таълим ва Соғлиқни сақлаш касб-хунар таълими методологияси”, “Тиббий лицензиялаш ва сифат назорати бўлими”, “Соғлиқни сақлаш бюджети Департаменти”, “Молия ва харидлар, Ҳарбий бўлим билан мувофиқлаштирилган дори-дармон ва фармацефтика саноати Бошқармаси”, “Ҳисба аппарати билан ҳамкорликдаги Халқ саломатлиги назорати” шулар жумласидандир. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш бўлими Жаҳон Соғлиқни сақлаш Департаментини назорат қилади. Илмий масалалардаги, тиббий технологиялардаги ва Жаҳон Соғлиқни сақлаш тенденцияларидаги ўзгаришларни кузатиб боради.
Ислом давлатида Соғлиқни сақлашнинг маъмурий тизими тузилиши
1 – Соғлиқни сақлаш Бошқармасининг бош директори. У Соғлиқни сақлаш сиёсатини амалга оширишдан умумий масъулдир. Ислом давлатида соғликни сақлаш хизматларини ва тиббий объектларни Соғлиқни сақлаш бўлимининг умумий етакчилиги остида битта жихозга бирлаштириш Соғлиқни сақлаш идорасининг маъмурий буйруқбозлик ва чигалликларини камайтиради.
2 – Бўлимлар директорлари. Маъмурий зинапояда Соғлиқни сақлаш бош директоридан кейин вилоятларга бўлинган бўлим деректорлари туради.
3– Туманлар бўйича бўлинган бўлим раҳбарлари. Шундай қилиб, Соғлиқни сақлаш Бошқармаси бошқарма ишларини ҳам, ўзига қарашли маҳкама ва идораларни ҳам бошқаради. Идора эса, идора ишларини ҳам, вилоят туманларида ўзидан ажралиб чиққан идораларни ҳам бошқаради.
Оила шифокорлари, мактаб ҳамширалари, оналар ва болалар марказлари, соғлиқни сақлаш марказлари, касалхоналар, дорихоналар ва бошқа барча соғлиқни сақлаш муассасалари ўзлари бўйсунаётган тумандаги идора бошлиғи олдида жавобгардирлар. Ушбу идора бошлиқлари эса, вазифалари юзасидан ўз бўлим, идора ва маҳкамаларини энг юқори бошқарувини ўз зиммасига олган кимса олдида жавобгар бўладилар. Ҳамда улар, умумий аҳком ва низомларга бўйсуниш юзасидан волий ва ҳоким олдида жавобгар бўладилар.
Аҳолининг барчасини зарур бўлган тиббий хизматлардан фойдаланишига имкон яратиш учун қуйидагилар талаб қилинади:
Ҳар бир туманда оилавий шифокорлар, ҳамширалар, дорихона, шошилинч тиббий ёрдам ходимлари, асосий таҳлилларни ўтказиш учун лабороториялар ва тез тиббий ёрдам машиналари бўлган бир қатор бирамчи соғлиқни сақлаш марказлари мавжуд бўлиши лозим. Ҳар бир туманда ички касалликлар, жарроҳлик, болаларлар шифокорлари ва генекологиядан иборат тўртта асосий мутухассислик бўйича зарур жихозлар билан жихозланган қатор умумий тиббий марказлар мавжуд бўлиши лозим. Яна ушбу марказлар ҳамширалик, фармацевтика ва лабороториялар каби бошқа зарурий жихозлар билан таъминланган бўлиши лозим.
Бундай бирламчи ва умумий марказларнинг сони ҳар бир туманда аҳоли сонига ва турар жой – массивларнинг бир-биридан узоқлигига мутаносиб бўлади. Шунда оилавий шифокор ёки мутахассисга кўп сонли беморлар ёғилиб келмайди. У ҳолда шифокор уларга тез ва сифатли тиббий ёрдам кўрсата олмайди. Тиббий марказ бемордан жуда олисда ҳам бўлмайди. Агар аҳолининг бирортасини турар жойи изолацияланган бўлса ёки энг яқин турар жой- массивлардан узоқда бўлса, унга яқин тиббий марказга беморни исталаган пайтда ҳар қандай тиббий хизматни олиши учун марказга етказишни таъминлайдиган ёки унга дори дармон етказишни таъминлайдиган учоқ ёки бошқа зарур транспорт воситалари берилади. Ким фавқулодда, шошилинч бўлмаган тиббий хизматдан фойдаланишни истаса, у оилавий шифокорга мурожаат қилиши мумкин бўлади. Агар ўзиниг мутахассислиги ва билими соҳасига тегишли бўлса, оилавий шифокор бу хизматни кўрсатади. Аксинча бўлса, у беморни соғлиғи муаммоси ва заруратига кўра комплекс марказдаги бошқа мутахассисга ёки шифокорга юборади. Кимда қонли диабет, қон босими, юрак ва бўғим хасталиклари каби сурункали касалликлар бўлса, у доимий равишда мана шу сурункали касаллик бўйича мутахассис шифокор назорати остида бўлади. Оилавий шифокор ҳам мутахассис шифокорнинг ҳисоботларига қараб беморни доимий равишда кузатиб боради.
Ким шошилинч тиббий ёрдам хизматини хоҳласа, у тез ёрдам чақиради ва энг яқин тез ёрдам бригадаси унга дастлабки ёрдамни кўрсатади, беморни дарҳол касалхонага етказади. Давлат ҳар бир туманда лоақал битта ички касалликлар, жарроҳлик, гинекология ва бошқа мутахассисликларни қамраган ҳамда қисман фавқулодда вазиятлар учун хизмат қиладиган шифохона очиши лозим. Давлат яна ҳар бир вилоятда лоақал битта асосий ихтисосликларга қўшимча кичик мутахассисликлар ва ноёб касалликлар бўлимларини қамраган шифохона очишга эътибор қаратиши лозим. Бу бўлимлар ўша вилоятда мавжуд касалликларга қараб белгиланади. Чунки, бир минтақада мавжуд касаллик бошқа минтақада топилмаслиги мумкин.