Туркманистонда диндорларнинг уйларида тинтув ўтказилмоқда

2390
0

Туркманистонда диндорларнинг уйларида тинтув ўтказилмоқда

Туркманистондаги Туркманбоши шаҳри ва туманида расмийлар ўзлари “исломий анъаналарга ҳаддан зиёд риоя қилувчи” деб билган фуқаролар уйида тинтувлар ўтказишиб, Қуръони каримдан бошқа ҳар қанақа диний адабиётни мусодара этмоқда. Озодликнинг туркман хизмати хабарига кўра, 18-19 август кунлари ғарбий минтақада диндорларга қарши тадбирлар ўтказилиб, мазкур тадбирлар чоғида расмийлар диний китобларни мусодара қилганлар.

Уйида тинтув ўтказилган бир неча киши Озодлик мухбирига диний мазмундаги ҳар қандай адабиёт, шу жумладан ҳадис китоблари ва шариатга риоя қилишни тарғиб этувчи бошқа манбаларни сақлаш тақиқлангани ҳақида огоҳлантирилганини айтиб берган. Аҳоли вакилларидан бирининг сўзларига кўра, оддий кийимдаги бир кишининг ҳамроҳлигида икки полициячи ва маҳаллий дин ишлари бўлими ходими эрталаб соат 6:00 да унинг уйига келган ва китоб жавонларини кўздан кечириб, барча диний китобларни олиб кетган.

Изоҳ: Марказий Осиё респубилкаларида Исломга қарши кураш ва мусулмонларни таъқиб қилиш мавжуд иқтидорларнинг собиқ коммунистик тузумдан мерос қилиб олган одатидир. Чунки бу иқтидорлар халқнинг Исломий жиҳатдан кучайишини ўзлари учун реал таҳдид деб билади.

Бугунги кунда Туркманистон ҳукумати Ислом ва мусулмонларга қарши курашда Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматларидан қолишмаяпти. Айниқса сиёсий Исломга нисбатан кескин қаршиликлар ортиб бормоқда. Бироқ Туркманистон ташқарига ёпиқ республика бўлганлиги учун ҳамда мамлакатда рўй бераётган ҳодисалар ҳукумат тарафидан қаттиқ сир тутилгани учун  у ердаги диний маҳбуслар сони, уларнинг аҳволи ва қанча маҳбус қай тарзда шаҳид қилингани ҳақида етарли маълумотлар мавжуд эмас. (Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси, Бошқирдистон университетини битирган Аннаев Бекенч Хидировичнинг шаҳид қилингани хабари каби, гоҳида баъзи маълумотларнинг сизиб чиқиши бундан мустасно. Бу ҳақида «Централ Азия» ахборот агентлиги хабар тарқатган эди). Шундай бўлса-да Туркманистон қамоқхоналарида исломий маҳбусларнинг сони кўплиги айтилади. Ҳуқуқ фаоллари берган маълумотларга кўра, фақат “Овадон Тепа” қаттиқ режимли турмасида юзлаган диндор маҳкумлар мавжуд. Уларга яқинлари билан учрашиш, ташқаридан бирор нарса киритиш таъқиқланган.

Давлат куч органлари тарафидан соқол қўйган ва 50 ёшга тўлмаган мусулмонларнинг соқолларини мажбуран олиб ташлаш, сўнг ортидан ароқ ичиб, чўчқа гўшти ейишга мажбурлаш ва куч органларининг талабларига бўйсунмаган эътиқодли мусулмонларни қаттиқ калтаклаб, ҳеч қандай суд ва терговсиз 7-8 йилга озодликдан маҳрум қилишлар ҳам Туркманистон ҳукуматининг Исломга қарши ҳамлаларидан саналади. Давлат хизматчилари ва ҳарбий хизматчилар учун намоз ўқиш каби ибодатлар таъқиқланган. Бунга итоат қилмаганлар дарҳол хизматдан бўшатилади ва турли моддий ва жисмоний тазйиқлар остида қолади.

Бугунги кунда ер юзи кенг бўлишига қарамай, дунёнинг ҳар ери мусулмонлар учун тор бўлиб қолди. Чунки мусулмонлар бундан 100 йил муқаддам ўз қалқонларидан ажралиб қолди. Шунинг учун мусулмонлар диний қадриятлари ва Исломий урф-одатларига амал қилиш масаласида тусиқдарга дуч келмоқда. Динига тўлилиғича амал қилишни хоҳлаган мусулмонга “террорист”, “экстримист”, “сепаратист” тамғаси босиладиган бўлиб қолди. Шундай экан, мусулмонлар ўзларининг ҳимоячиси бўлган қалқонлари – Халифалик давлатини қайта барпо этмас эканлар, бу гумроҳ раҳбарларнинг зулмидан асло қутила олмайди.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here