“Билим куни” муносабати билан

6040
0

“Билим куни” муносабати билан

 Ҳар йили “билим куни” нишонланиб, ҳукуматимиз ҳар йили таълим ва тарбия соҳасида турли ютуқларга эришилаётганини айтиб келади. Аслида фарзандларимиз қандай сифатда билимли бўлиб, қай даражада муносиб тарбия олаётгани ижтимоий ҳаётимизда намоён бўлиб турибди. Агар биз ўзимизни-ўзимиз алдамай, ҳақиқатга тик қарасак, ижтимоий ҳаётда халқимиз илмсизлик зулматига ғарқ бўлиб, бузуқ тарбия майдонида тентираб юрганини кўрамиз.

 Фарзандларимиз ўқув юртларидан таълим ва тарбия олиб чиқишади. Биринчи таълим жиҳатига тўхталсак, бунда фарзандларимизга илм, фан ва сақофат ўқитилади, яъни фарзандларимиз шулар бўйича билим олишади (айтиб ўтиш лозимки, бунда бугунги кундаги луғатларнинг адаштирувчи таснифларига суянганимз йўқ).

 Аввало, Қирғизистонда фарзандларимиз қандай билим олишмоқда, шуни айтиб ўтамиз. Илм бу – илмий тажриба хулосалари асосида шакллантирилган билимлар тўплами. Бунга физика, кимё, медицина, элетроника ва шу кабилар киради. Илмнинг бу тармоғида Қирғизистондан оламий илмга хисса қўшадиган, янги илмий кашфиётлар қиладиган олимлар чиқмайди. Чунки, ўқув юртларимизда шундай даражада илмий таълим берилмайди. Тасодифан бир-икки иқтидорлилар чиқиб қолса, у ҳолда улар илмий тадқиқотларини империалистик давлатларда давом эттиршга мажбур бўлишади. Сабаби, бизнинг “учинчи олам давлатлари” бундай тадқиқотларни молиялай олмайди. Шу сабабли иқтидорли олимлар чет мамлакатларга кетади ҳамда борган мамлакатининг илмий ривожланишига хисса қўшишади.

 Ҳаётимизда илмдан ташқари, ҳаётий тажрибалар хулосаларига асосланган билимлар мажмуаси ҳам бор. Бу “фан” деб аталади. Бунга психология, геометрия, машиносозлик, архитектура ва бошқалар киради. Модомики, бизда илмий кашфиётлар қиладиган олимлар чиқмаганидан сўнг, демак, табиий равишда илмий кашфиётлардан фойдаланиш орқали фанни ривожлантирадиган ихтирочилар ҳам чиқмайди. Бундан ташқари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича қўмитаси бизнинг мамлакатни аграр (қишлоқ хўжалигига ихтисослашган) давлат деб ҳукм чиқариб қўйганлигидан биз бундай ихтиролар орқали машинасозлик каби оғир саноатни қуриш ҳуқуқига эга эмасмиз. Шунингдек, ўқув юртлармизда ҳам бунга олиб борадиган таълим берилмайди. Буни БМТ ЮНЕСКО орқали назорат қилади.

 Энди сақофатга келадиган бўлсак, бирор мафкурага тааллуқли билимлар – сақофат деб аталади. Сақофатга шу мафкуранинг тарихи, адабиёти, тили ва қонунлари киради. Бу бўйича айтадиган бўлсак, бугунги кунда дунё бўйича демократия ниқобини ёпинган капиталистик мафкура ҳукмронлик қилмоқда. Фарзандларимиз барча ўқув юртларида ушбу мафкурага тааллуқли билимларни олишмоқда. Шу тарзда, бу соҳадаги илмлилар мамлакатимизда капитализмни мустахкам ўрнатадиган капиталистлар бўлиб, илмсизлари бўлса капитализмга чурқ этмай итоат қилувчи қуллар бўлиб чиқишмоқда. Капитализм сабабли, кўпчилик болалар таълим оладиган давлат ўқув юртлари сифатли билим бера олмайди, чунки ўқитувчиларнинг ойлиги оз, бу мактабларнинг техник базаси ночор. Бир ховуч капиталистларнинг фарзандлари эса хусусий, сифатли мактаблардан ўқиб, ушбу сақофатдан чуқур билим олишади ва ўқишларини чет эл университетларида давом эттиришади. Сўнг улар мамлакатимизга илмий кашфиётлар ёки ихтироларни олиб келмасдан, демократия сақофатини импорт қилишади ва сиёсатчиларга айланишади. Шу орқали юртимизга демократия чуқур илдиз отиб, капталистик тузум мустахкамланиб бораверади.

 Бундай билим олишлардан кейин болалар тарбияси ҳам шу бузуқ демократия сақофати асосида бўлади. Натижада, бузуқ тушунчалар билан тарбияланган авлод ўсиб бормоқда. Мактаб ёшида қароқчилик, қотиллик, гиёҳвандлик, жинсий алоқа ва бошқа бузуқ кўринишлар ушбу демократия сақофатининг “мевалари”дан бошқа нарса эмас.

 Юқоридаги таълим дастури дунё бўйлаб тизимли равишда амалга оширилмоқда. Шу ўринда, ушбу тизим қандай амалга оширилади ва унинг манбаи қайси – мана шуларга қисқача тўхталиб ўтамиз.

 Маълумки, 2-жаҳон урушидан сўнг, ғолиб бўлган державалар дунёга “демократия” орқали ҳукм ўтказиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ташкил этишган. Дунёдаги одамларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилашда унинг Бош ассамблеяси томонидан “инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” қабул қилинган. Мақоламизда декларациядаги ялтироқ сўзларга алданмай, эътиборингизни уларнинг очиқ ҳақиқатларига қаратмоқчимиз. Бугунги кунда давлатларнинг, улар қаторида Қирғизистонда ҳам таълим дастурларининг манбаи юқоридаги декларациянинг 26-моддаси ҳисобланади.

 Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси

 26-модда

 2. Таълим инсон шахсиятининг ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларга хурматнинг мустаҳкамлашга қаратилган бўлиш зарур.

 Бу пунктдаги “инсон ҳуқуқлари” дегани – БМТ белгилаб қўйган ҳуқуқлар. Бунда инсонлар бундан бошқа ҳақ-ҳуқуқларни тан олмасликка йўналтирилади. Масалан, инсонларнинг яратувчиси Аллоҳ Таоло бандаларига Ўз шариати орқали ҳақ-ҳуқуқларни белгилаб берган. Мазкур декларацияда эса талабаларни бунга қарши йўналтиради. Шунингдек, бундаги “асосий эркинликлар” деганда “эътиқод эркинлиги, “мулк эркинлиги”, “шахс эркинлиги” ва “фикр эркинлиги” назарда тутилган. Эътиқод эркинлигида – қайси дин вакили бўлмасин – ўз ҳаётида демократик-капиталистик тузумни татбиқ этилишига рози бўлиб яшашига қаратилган. Масалан, мусулмон одам мусулмонман деб қўйиб, бироқ турмушда шарият ҳукмларини ташлаб, демократия ҳукмларини татбиқ этиб яшашига йўналтирилади. Мулк эркинлиги деганда, ҳар бир одам капиталистик иқтисод низоми татбиқ қилинишга рози бўлиши керак. Масалан, таълим дастурида Исломдаги иқтисод низоми умуман ўқитилмай, фақатгина капиталистик иқтисод ўқитилади, шунингдек, ҳаётида капиталистик тузум қўлланилади. “Шахс эркинлиги” деганда, биз фохишани ҳам, бесоқолбозни ҳам, лесбиянкани ҳам хурмат қилишимизни талаб қилади. “Фикр эркинлиги” деганда демократик қадриятларга зид бўлган барча қадриятларга хақорат, тухмат билан қарши чиқиш назарда тутилади. Шу сабабли Яратувчига, Пайғамбаримизга, динимизга қарши қаратилган хақоратлар бугунги кунда фикр эркинлиги деб қабул қилинмоқда. Айни вақтда Исломдан узоқлаштириб, демократиянинг фасодлиги очилиб қолишидан чалғитадиган қўшиқ ва рақс фестиваллари, миллатчилик-ватанпарварлик маросимлари инсоният қадриятлари сифатида тарғиб қилинмоқда.

 БМТнинг таълим сиёсати ЮНЕСКО орқали амалга оширилади. Бу БМТ қошидаги таълим, илм ва маданият бўйича ихтисослашган ташкилот. Қирғизистонда ЮНЕСКО Алматидаги Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон бўйича кластер бюро доирасида фаолият олиб боради. Мазкур давлатлардаги таълим дастурлари ЮНЕСКО назорати остида тузилади. Таълим дастурларини аккредитациялаш, ўқув юртларига лицензия бериш – буларнинг барчаси ЮНЕСКО белгилаб берган мезонлар ва стандартлар асосида бўлади ҳамда булар давлат қонунлари билан тасдиқланади.

 Қирғизистон Республикасининг таълим тўғрисидаги қонуни:

 2-модда. Таълим тўғрисида

 Қирғизистон Республикасининг қонунлари Таълим соҳасидаги муносабатлар Қирғизистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва Қирғизистон Республикасининг яна бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, Қирғизистон Республикаси иштирокчи бўлиб ҳисобланган, қонунда белгиланган тартибда кучга кирган халқаро шартнома ва битимлар, шунингдек, Қирғизистон Республикаси қонун ҳужжатлари таркибий қисми ҳисобланган умумэътироф этилган тамойил ва меъёрлар билан тартибга солинади.

 4-модда. Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асослари

 Қирғизистон Республикасида таълим халқаро шартномалар ва пактларда, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида нашр этилган тамойиллар, демократия ва одамларнинг инсоний қадриятлари ва жаҳон маданияти тамойилларига асосланган.

 Юқоридаги ҳужжатли далиллардан таълим дастуримиз асоси бузуқ демократик мафкура эканлиги, уни бизга мустамлакачилар халқаро ташкилотлар орқали тиқиштираётгани аён бўлди. Улар демократия фасодидан Ислом адолатига, капитализм зулмидан Ислом адолатига олиб чиқадиган сақафатни таълим дастурига киритмай, “экстремистик адабиётлар” деб аташмоқда.

 Қадрли қирғизистонлик мусулмонлар, бу бузуқ таълим дастуридан фарқли ўлароқ, шариятдаги тўғри таълим дастури қайси экан деб изланиш ҳар бирингизнинг зиммангиздаги фарз. Бу фарзни адо этишинглар учун биз сизларга “Халифалик давлатида манҳажий таълим асослари” китобини таклиф қиламиз. Бунга ёндашаётганда ҳар доим қуйидаги савол ёдингизда турсин: “Қайси бири Аллоҳнинг розилигига олиб боради!?”.

Архив

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here