Куфр бир миллат эканлигини амалда тасдиқламоқда

4706
0

Куфр бир миллат эканлигини амалда тасдиқламоқда

АҚШ президенти Жо Байден Оқ уйда берган баёнотида Ғазода геноцид содир этаётган сионистик режимни қўллаб-қувватлашини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, (Исроил) жавоб сифатида Ғазони бомбардимон қилишга ҳақли.

“Биз (Исроил) билан биргамиз. Дунёдаги ҳар бир халқ каби (Исроил) ҳам жавоб қайтаришга ҳаққи бор. Қўшма Штатлар уларнинг ҳал қилувчи ҳужумларини қўллаб-қувватлайди. АҚШнинг орзуси – (Исроил)нинг хавфсизроқ ва кучлироқ бўлишидир” деди Байден.

АҚШ президенти минтақа давлатларини фаластинлик мужоҳидларга ва Ғазодаги мазлумларга ёрдам беришдан огоҳлантирар экан, (Исроил)нинг ортида АҚШ турганини эслатиб, “Вазиятдан фойдаланмоқчи бўлганларга бир сўзим бор, асло бундай қила кўрманг”, дея таҳдид қилди.

Изоҳ: Байденнинг баёнотидан бир кун ўтиб (Исроил)га сафар қилган АҚШ Давлат котиби Антони Блинкен ҳам шубҳасиз (Исроил) ортида АҚШ турганини ва (Исроил)ни доим қўллаб-қувватлашиши таъкидлаб, бошқаларни фаластинликларга ёрдам беришдан қаттиқ огоҳлантирди. Айни пайтда НАТО иттифоқининг бош котиби Йенс Столтенбер (Исроил) террор ҳужумларидан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи борлигини айтиб, Ғазо қирғинини оқлади. (Исроил) тинч аҳолига қарши таъқиқланган оқ фосфорли қуролни намойишкорона қўллаган бўлса ҳам “БМТ (Исроил) харбийлари томонидан оқ фосфор ишлатилгани ҳақида аниқ хабарга эга эмас” дея баёнот берди БМТ матбуот котиби Стефан Дюжаррик. Бундан ташқари Англия, Германия, Франция, Италия каби Европа давлатлари ҳам (Исроил)ни қўллаб қувватлашини очиқ айтиб, ҳарбий кемаларини у ерга юборди. Бу билан куфр ўзининг бир миллат эканлигини амалда тасдиқлади.

Масаланинг ачинарли тарафи шундаки, 60 га яқин Исломий ўлкаларнинг ҳукмдорлари ўз ҳалқи тарафида туриб, мусулмонларнинг бир миллат эканлигини ифодалаш ўрнига, куфр томонга ўтиб, ўзларининг асл башараларини намоён қилмоқда. Масалан Иорданияда ўн минглаган мусулмонлар ҳукуматдан Фаластин чегараларни очишни талаб қилди. Бироқ Иордания ҳукумати АҚШнинг икки давлатли ечими амалга ошмагунча минтақада хавфсизлик ва барқарорликка эришиб бўлмаслигини айтиб, мусулмонларга чегараларни очишдан бош тортди.  Ҳатто Фаластин чегарасига йўл олган минглаган мусулмонларни тўхтатиб қолиш учун Иордания куч ишлатар тизимлари кўздан ёш оқизувчи заҳарли газ қўлланди. Мисрда эса, Сиси режими (Исроил)нинг талабига кўра, Ғазодан келаётган мусулмонларга Рафаҳ чегара постини ёпиб қўйиш билан яҳудий вужудини қўллаб-қувватлади. Муқаддас заминда жиҳод қилаётган мусулмонлар Туркия ҳукуматидан қўшин юборишни талаб қилиб келаётганига қарамай Эрдоған уларга озиқ-овқат юбориш билан чекланди. Яъни Мужоҳидлар Исломий ўлкалардан яҳудий вужудига қарши армияларни сафарбар қилишни талаб қилар экан, ҳукмдорлар бу ҳақида ўйлаб кўришга ҳам ботина олмаяпти.

Хуллас, Ақсо тўфони бизга шуни яна-да ойдинлаштирмоқдаки, Мусулмонлар бир водийда бўлса, уларнинг ғарбга малай ҳукмдорлари бошқа бир водийда, яъни доим ғарблик хўжайинлари тарафида туради. Шундай экан, Аллоҳга осий, ғарблик хўжайинларига содиқ бўлган ушбу ҳукмдорлар мусулмонларга раҳбарлик қилишга асло лойиқ эмаслар. Бундай пайтда, мусулмонлар уларни таг-туби билан қўпориб ташлаб, унинг ўрнига бутун Ислом оламини битта байроқ остида бирлаштирадиган Халифалик давлатини тиклаш учун ҳаракат қилмоқлари лозим бўлади. Ана шунда мусулмонларнинг бир миллат эканлиги ҳақиқий маънода ўз тасдиғини топади.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here