Вашингтоннинг Ироқ бош вазирини чақириши суҳбатлашиш эмас буйруқ бериш учундир

1164
0

Матбуот баёноти

Вашингтоннинг Ироқ бош вазирини чақириши суҳбатлашиш эмас буйруқ бериш учундир

АҚШ президенти Жо Байден Ироқ бош вазири Муҳаммад Шиа Суданийни Вашингтонга таклиф қилди. Суданий таклифни қабул қилиб, ўз раислиги остидаги делегация билан 2024 йил 15 апрел душанба куни Вашингтонга бориб, президент Жо Байден, мудофаа вазири Ллойд Остин ва бир нечта расмийлар билан учрашди.

Байден Суданий билан учрашуви чоғида сўзлаган нутқида АҚШнинг яҳудий вужудни қўллаб-қувватлаётганига ва бу вужуднинг хавфсизлиги муҳим эканига тўхталиб ўтди. Бунга Ироқ бош вазир хижолатомуз ва номуносиб жавоб бериб, бундай деди: «Бизнинг ҳозирда минтақадаги мавжуд масалага баҳоимиз фарқли бўлиши мумкин. Аммо халқаро қонун тамойиллари, халқаро гуманитар ҳуқуқ, уруш қонунлари ва мудофаа принципи бўйича ҳамфикрмиз. Биз халқаро ҳуқуқ ва меъёрлар ҳамда дипломатик миссияларни ҳимоя қилиш бўйича халқаро нормаларга риоя қилишга чақирамиз».

Аслида, АҚШ икки ҳукумат ўртасидаги масалаларни муҳокама қилиш учун эмас, балки ўз хизматкорига буйруқ бериш учун Суданийни таклиф қилган. Америка босқинчи давлат. У Ироқни босиб олиб, у ердаги режимни ағдарди, армияни тарқатиб, ўзи истаган режимни ўрнатди, сўнг конституция тузиб, янги режимни қўриқлашлари учун ҳокимият тепасига қулларини олиб келди. Ироқни мустақил қилиб кўрсатиш ҳаракатлари спектакл ва ахборот адаширувлари бўлиб, юртнинг сиёсий воқелигини исботловчи ёлғон ва фирибдан бошқа нарса эмас.

Шунинг учун бу таклиф ва зиёрат ялтироқ номлар остида босқинчиликни мустаҳкамлашга қаратилган. Ироқ ҳукумати мамлакатнинг ҳарбий коалициядан қутилганлигини иддао қилаётган бир пайтда, Пентагон вазири Остон «Ҳар икки мамлакатнинг икки томонлама доимий хавфсизликка ўтиш зарурлиги борасида келишиб олгани»ни очиқлаб турибди. Бу Боғдоддаги АҚШ элчисининг Твиттер ёзишмаларидан ҳам маълум. Унда Вашингтон билан Боғдод ўртасидаги доимий ва кенг қамровли стратегик ҳамкорликка барча соҳаларда, жумладан, ҳарбий ва соғлиқни сақлаш даражасида эътибор қаратилгани ҳақида сўз юритилган.

Эй хайрли Уммат, эй инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат!

Бу сизни бошқараётганларнинг ҳақиқати. Улар мамлакат халқи, унинг хавфсизлиги ва бойлиги ҳисобига ўз хўжайинларини рози қилишга ҳаракат қилаётган пасткаш кимсалардир. Бу сизнинг Халифалик давлатингиз қулаб, салтанатингиз кетганидан кейин тушиб қолган ҳолатингиздир… Давлатингиз бор замонда сизнинг ҳукмдорларингиз юртдан ташқарига чиқсалар, ё фатҳлар қилиш учун чиққанлар ёки Байтуллоҳни зиёрат қилиш учун чиққанлар. Бугунги раҳбарларингиз бўлса, юртдан ё тил бириктириш учун ёки қочиб қутилиш учун чиқмоқдалар. Шундай экан, кўзингизни очинг. Аллоҳ Субҳанаҳу сизни Ўз шариатини ҳоким қилишга ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиб, у билан ҳимояланиладиган ва ортида туриб жанг қилинадиган қалқон халифага байъат қилишга чақиряпти, уни қабул қилинг, шояд бу дунё куч-қудратига ва охират ютуғига ноил бўлсангиз.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here