Ҳасина ҳукуматининг босқинчи яҳудий вужуди билан муносабатларни номаллаштириши учун дастлабки тайёрганлик сифатида икки кун кетма-кет амалга оширилган Тель-Авив-Дакка авиақатновларига қарши Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш намойиш уюштирди

1114
0

Матбуот баёноти

Ҳасина ҳукуматининг босқинчи яҳудий вужуди билан муносабатларни номаллаштириши учун дастлабки тайёрганлик сифатида икки кун кетма-кет амалга оширилган Тель-Авив-Дакка авиақатновларига қарши Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш намойиш уюштирди

Ҳизб ут-Тарир – Бангладеш 2024 йил 19 апрел жума куни Дакка ва Читагонг шаҳарларидаги турли масжидларда «Иккита Америка самолётининг Тель-Авивдан тўғридан-тўғри юртимизга қўниши босқинчи яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш йўлидаги муҳим босқичдир. Бу билан ҳар доим Ислом ва мусулмонларга хоинлигини яшириб келган Ҳасина ҳукуматининг ниқоби тушиб, асл башараси фош бўлди» номи остида юриш ва норозилик намойишларини уюштирди.

Намойишларда нутқ сўзлаганлар Ҳасина ҳукуматининг яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштиришга шошилаётгани ҳақида сўз юритиб, бундай дедилар:

«Ўзининг бундай саъй-ҳаракатлари билан Американи рози қилиш ва ҳокимиятда қолишга интилаётган Ҳасина ҳукумати ҳам 2020 йил 15 сентябрда Вашингтонда Америка раҳнамолигида «Абраҳам келишуви»га имзо чеккан араб ва бошқа исломий юртларнинг хоин ҳукмдорлари сафига қўшилди. Малъун яҳудий армиясининг Фаластиндаги мусулмонларга нисабатан ваҳшийликлари инсоният виждонини оғритаётган, бутун дунё мусулмонлари муборак Фаластин замини ва Масжидул Ақсони қутқариш учун мусулмон армияларни сафарбар қилишга чақираётган, мусулмонлар рамазон ойида Фаластиннинг озод бўлишини Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан сўраб дуо қилаётган экан, Ҳасина ҳукукмати ҳеч нарсадан уялмай, АҚШнинг икки давлат ечимига асосланган сиёсатига мувофиқ анави ноқонуний яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришга шошилмоқда. Ҳасина ҳукумати одамларнинг ҳис-туйғуларини менсимай, яҳудий вужуди самолётининг мамлакат ҳудудига қўнишига яширинча рухсат бериб, муносабатларни нормаллаштириш учун замин тайёрлади ва бу билан Ислом ва Ислом Умматига хиёнат қилишни танлади».

Нутқ сўзлаганлар Ҳасина ҳукуматининг фаластинлик мусулмонларга нисбатан ёлғон сиёсат олиб бораётгани ҳақида сўз юритиб, қуйидагиларни таъкидладилар:

«Ҳасина мунофиқ раҳбар. У яқинда Мюнхен конференцияда яҳудийлар хатти-ҳаракатини қоралаб, мусулмонлар учун ёлғон кўз ёши тўкиб берди ва «Исроил Фаластинда том маънода геноцид содир этяпти», дея яҳудий вужудини танқид қилган бўлди. Унинг мунофиқлиги шундаки, у бугун кўз ёш тўкаётган бўлса, қўл остидаги ҳукумати босқинчи яҳудий вужуди билан алоқаларни бир кун ҳам тўхтатмай давом эттирмоқда. Шунингдек, бугун одамлар бенгал армиясининг Фаластин аҳлига ёрдам беришини талаб қилаётган бир пайтда, Ҳасина ҳукумати бенгал денгиз флотининг 75 нафар ҳарбийсини яҳудий вужудини мужоҳидлар ҳужумидан мудофаа қилиш учун тинчликпарвар кучлар миссияси доирасида Ливанга юборди. Илгари эса, унинг ҳукумати босқинчилар билан муносабатларни нормаллаштириш қадами сифатида, Бангладеш паспортидан «Исроил мустасно» иборасини ўчиртириб юборган. Яҳудийлар томонидан содир этилаётган геноцидда 33 мингдан зиёд ғазолик мусулмонлар, жумладан 25 минг аёллар ва болалар шаҳид бўлаётган экан, мана, бугун Ҳасина ҳукумати бу қотиллар самолётларининг юртларимиз тупроғига қўнишига йўл қўйиш билан мусулмонларнинг қон яраларига яна туз сепди, бу билан Ислом ва мусулмонларга қилаётган хиёнатларини яширган ниқоби тушиб кетди.

﴿قَٰتَلَهُمُ ٱللَّهُۖ أَنَّىٰ يُؤۡفَكُونَ﴾

«Уларни Аллоҳ лаънатлагай, қандай адашмоқдалар-а?!»                                            [Тавба 30]»

Нутқ сўзлаганлар мусулмонларга муборак Фаластин заминини озод этишдаги жавобгарликларини эслатиб, бундай дедилар: «Халифалик ғарблик мустамлакачи кофирлар қўли билан ҳамда Уммат елкасига миндириб қўйилган илмоний-секуляр малай ҳукмдорларнинг сукути остида 1924 йилда қулатилганидан кейин Ислом Уммати яҳудийларнинг муборак Фаластин заминини қандай босиб олишганига гувоҳ бўлди. Яҳудийлар ушбу муборак заминда қолишга ғайрат кўрсатаётган Фаластин мусулмонларига қарши шафқатсизларча муносабатда бўлиб, мусулмонларнинг биринчи қибласи бўлмиш Масжидул Ақсони доимий равишда оёқ ости қилиб келишмоқда. Шунинг учун Фаластинни озод этишнинг ягона йўли Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда Халифалик давлатини қайта барпо этиш учун сиёсий кураш олиб боришдан ҳамда армияларда хизмат қилаётган фарзандларимизни Халифаликни барпо этишда Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беришга чақиришдан иборатдир. Зеро, Халифалик Аллоҳнинг изни билан ҳарбий операцияларни бошлаб, Фаластинни озод қилади».

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладеш

вилоятидаги матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here