Мавжуд ҳукмдорлар Ҳизб ут-Таҳрирнинг Афғонистондаги расмий нотиғини ва бир қанча Ҳизб аъзоларини қамоқда сақлаб келмоқда

1095
0

Матбуот баёноти

Мавжуд ҳукмдорлар Ҳизб ут-Таҳрирнинг Афғонистондаги расмий нотиғини ва бир қанча Ҳизб аъзоларини қамоқда сақлаб келмоқда

Ҳолбуки уларнинг Халифаликка даъват қилишдан ўзга «жиноят»лари йўқ!

Хавфсизлик кучлари Ҳизб ут-Таҳрир – Афғонистон вилояти матбуот бўлими раиси Сайфуллоҳ Мустанирни ҳамда Ҳизбнинг бир нечта аъзоларини ҳижрий 1445 йил шаъбон ойи охиридан бери ҳибсда сақлаб келмоқда. Ҳолбуки, уларнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишга даъват қилиш ва бу йўлда курашишдан бошқа «гуноҳ» ва «жиноят»лари йўқ эди! Бу ҳибсга олишлар Халифалик қулатилганининг 103 йиллиги муносабати билан ташкил этилган «Халифалик: Пайғамбарликнинг сиёсий меросидир» номли анжумандан сўнг содир бўлди. Бу каби анжуманлар бошқа мусулмон юртларида ва Афғонистоннинг айрим вилоятларида ҳам бўлиб ўтган.

Сайфуллоҳ Мустанир Халифаликни барпо этиш учун курашаётган Умматнинг шарафли ва олийжаноб фарзандларидан биридир. У Америка истилоси даврида фикр ва сиёсат соҳасидаги кучли қаҳрамонлардан бири бўлган. Юзлаган матбуот баёнотлари, мақолалари, сиёсий таҳлиллари ва телевидениеда қилган чиқишлари билан босқинчиларнинг ёвуз жиноятларини ва республиканинг қора рўйхатларини фош қилиб келган. Лекин минг афсуски, бундай ҳукмрон режимлар даврида Сайфуллоҳ Мустанир ва Ҳизб ут-Таҳрирнинг баъзи аъзолари Умматнинг шаъни ва шон-шуҳратини қайтаришга ҳаракат қилганликлари ва мусулмонлар тарихидаги энг аламли воқеа бўлган Халифаликнинг қулатилганини эслатганликлари учун ҳибсга олинмоқдалар! Халифаликни қайта барпо этиш ва мусулмонларнинг фикрий, сиёсий, жуғрофий бирликлари йўлида фаолият қилиш гуноҳ ёки жиноятми?! Агар бу жиноят бўлса, у ҳолда, қандай шаръий ҳукмга таяндилар? Аслида, ўзини исломий санаётган давлатлар Халифалик қулатилган кунни хотираламоғи ва Халифаликнинг Умматга нисбатан қанчалар аҳамиятлилигини ангалмоқлари лозим. Аммо бугунги режимлар бундай қилмаяптилар. Қилмагани етмагандек, айни фаолиятни ўзларига исломий фарз ўлароқ кўрган ва шунга ҳаракат қилаётган инсонларни хўрламоқдалар!

﴿أَفَنَجۡعَلُ ٱلۡمُسۡلِمِينَ كَٱلۡمُجۡرِمِينَ * مَا لَكُمۡ كَيۡفَ تَحۡكُمُونَ﴾

«Ахир Биз мусулмонларни жиноятчи-кофир кимсаларга баробар қилурмизми, сизларга нима бўлди, қандай ҳукм чиқармоқдасизлар?!»                                                                         [Қалам 35-36]

Кошки қамоққа олиш буйруғини бажарганлар Ҳизб ут-Таҳрирнинг даъватига қулоқ солиб, бир зум ўйлаб кўрсалар эди. Агар шундай қилганларида эди, ҳеч шубҳасиз, даъват эгаларини ҳисбга олиш ўрнига, бу улуғ вазифани ўз зиммасига олган ва шарафли даъватни олиб бораётганларни қўллаб-қувватлаган бўлур эдилар. Чунки аслида, Ҳизб олиб бораётган фаолият Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло буюрган ва Росулуллоҳ ﷺ башорат қилган фарз амалидир. У шундай фарз амалидирки, ҳар бир мусулмон Халифалик давлатини барпо этиш учун бор кучи билан ҳаракат қилмоғи даркор. Чунки Халифалик Исломни тўлиқ татбиқ этилишини ва ёйилишини таъминлайди ҳамда сунъий чегараларни йўқ қилиб, Умматни бирлаштиради.

Ҳизб ут-Таҳрир дунё бўйлаб 40дан зиёд мамлакатда фикрий ва сиёсий фаолият олиб бормоқда. Бугунги кунда Афғонистондаги мусулмон халқ, шу жумладан, мужоҳидлар, айниқса, уламолар, қабилалар шайхлари, мужоҳидлар қўмондонлари, сиёсатчилар ва ёшлар Ҳизб даъватини тушуниб, унинг мафкураси, ғояси ва тариқатини англаб етмоқдалар. Ҳизб тариқатини холис тушунган инсонлар унинг даъвати ва фаолияти мусулмон афғон халқига ҳавф туғдирмаслигини, аксинча, у хайрли рисола бўлиб, нафақат Исломнинг ўзагидан келиб чиққан, балки нусрат ва ривожланишнинг манбаи эканини ҳам аниқ англамоқдалар.

Бу ҳукмрон режим Ислом қадриятларига риоя қилмоғи ва жамиятдаги даъватни олиб чиқаётганлар саъй-ҳаракатини осонлаштириши даркор. Бунинг акси ўлароқ, бундай ҳибсга олишлар режимнинг Ислом рисоласи олдида тўсиқ эканини кўрсатмоқда. Шунинг учун биз мужоҳид оға-иниларимиздан Ҳизбнинг даъватни олиб чиқувчи йигитларини тез фурсат ичида озод этишларини талаб қиламиз. Чунки уларни ҳибсга олишга ҳеч қандай оқлов йўқ.

﴿وَمَا نَقَمُواْ مِنۡهُمۡ إِلَّآ أَن يُؤۡمِنُواْ بِٱللَّهِ ٱلۡعَزِيزِ ٱلۡحَمِيدِ﴾

«Улар (мўминлардан) фақат у (мўмин)лар қудрат ва мақтов эгаси бўлган Аллоҳга — осмонлар ва ернинг подшоҳлиги Ўзиники бўлган зотга имон келтирганлари учунгина ўч олдилар!»     [Буруж 8]

Эслатиб ўтиш лозимки, бундай ҳибсга олишлар, Аллоҳнинг изни ила, Ҳизб ут-Таҳрир олиб бораётган жамоий ва ахборот фаолиятини ҳеч бир шакалда ва ҳеч бир восита билан ҳам тўхтата олмайди. Зеро, ушбу давъватимиз Аллоҳ Азза ва Жалланинг фазли ила, кундан-кунга кучайиб, кенгайиб бормоқда. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, минглаб афғон мусулмонлари ва даъват етказувчилар ушбу улуғвор даъватни Афғонистон ичкариси ва ташқарисига етказиш билан шуғулланмоқдалар.

Дарвоқе, илгари мустабид араб ҳукмдорлари, Ўрта Осиё, ҳатто Афғонистон республикасининг эски раҳбарлари ҳам бу каби ваҳший уринишларга қўл уришган. Бироқ тил бириктирув ва макрлари ўзларининг зиёнига бўлган. Шунинг учун ушбу покиза Ҳизб даъватини тўсманглар, акс ҳолда, сиз ҳам Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг

﴿وَصَدُّواْ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ﴾

«Аллоҳнинг йўлидан тўсган кимсалар»                                                                       [Нисо 167]

деган каломидаги кимсалардан бўлиб қоласиз. Охиратда эса устингизга оғир гуноҳ тушиб, Аллоҳ ваъда қилган, Росули ﷺ башорат этган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш даъватига тўсқинлик қилган кимсалардан бўлиб қоласиз.

Биламизки, Афғонистондаги ҳукмрон тузум, дунёдаги бошқа ҳар қандай режимга солиштирганда Халифалик тузумига айланишга етарли қудратга эга. Шунинг учун Афғонистон мужоҳидлари Халифаликни барпо этишга нусрат бериш билан унинг пойдеворини қўядилар, деган умиддамиз.

﴿وَعَدَ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنكُمۡ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَيَسۡتَخۡلِفَنَّهُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ كَمَا ٱسۡتَخۡلَفَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ﴾

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни халифа қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ваъда қилди»                          [Нур 55]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Афғонистон

вилоятидаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here