Ўзбекистон Республикаси президенти Латвияга боради

664
11

pic_1358318433

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньшнинг таклифига биноан 2013 йил 16-17 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Латвияда бўлади.

Учрашувлар ва музокаралар чоғида Латвия раҳбарияти билан Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни изчил ривожлантириш масалалари, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама этилади.

Ташриф якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини қабул қилиш, сиёсий, савдо-инвестиция, транспорт-коммуникация соҳалари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳужжатларни имзолаш режалаштирилмоқда.

Туркистон: Латвия 2004 йилнинг 29 мартида НАТОга аъзо бўлган бўлса, 2004 йилнинг 1 майидан эътборан эса Европа Иттифоқи таркибига кирган.

 Европа иттифоқи 2005 йил 13 май Андижон қирғинидан сўнг Ўзбекистонга қарши бир қатор хеч қандай таъсирга эга бўлмаган жазо чораларини жорий этган эди. Улар қаторида, Ўзбекистонга қурол сотмаслик ҳамда Каримов ва бир қатор ўзбек мулозимларини Евроиттифоқ ҳудудига киритмаслик каби рамзий чоралар ҳам бор эди. ЕИ бу жазо чоралари бекор қилиниши учун Каримов ҳукуматидан Андижон қирғинини текшириш учун халқаро назоратчиларни киритиш ва инсон ҳуқуқлари бўйича вазиятни яхшилаш шартларини қўйишган эди. 

 Бироқ, Ўзбекистон ҳукумати бу жазо чораларига эътибор бермай ўзининг аввалги зулмларини янада қаттиқроқ кучайтирди. Шунга қарамай барча ишларини моддий манфаат устига қурадиган капиталистик тузум намоёндалари бўлмиш Ғарб давлатлари бундай жазо чораларини хеч қанча вақт ўтмай бекор қилишди.

Бундан ташқари 2014 йил яқинлашгани сари,  яъни Афғонистон заминидан босқинчи кучларни олиб чиқиш бошланиши арафасида Европа давлатларининг расмий вакиллари бўзчини моккисидек Ўзбекистонга серқатнов бўлиб қолишди ва хатто ўзларининг Афғонистондаги қурол-аслаҳаларини Ўзбекистонга транзит эвазига ташлаб кетишга ҳам рози бўлишди.   

 Демократик қадириятлар ва инсон ҳуқуқлари деган баҳоналар Ғарб давлатлари учун учунчи олам давлатларига ўз сўзларини ўтказиш учун босим воситалари холос. Агар бундай “қадриятлар” ўзларининг манфаатларига зид келиб қолгудек бўлса ёки бундан афзаллроқ бошқа манфаат кўриниб қолса, хеч иккиланмай буларнинг барчасидан кўз юмишади.

11 COMMENTS

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here