Россия иттифоқидаги ахборот тарқатиш воситаларига очиқ хат!

628
0

RF

Бисмиллахир рохманир рохим

2013 йилнинг 27 сентябрьиюль жума куни Россия шахарларидаги хизбут-тахрир аъзолари Россия хокимяти тарафидан Исломга ва мусулмонларга қарши эълон қилинган урушга нисбатан ўз норозиликларин ифода этган холда бир неча ишларни ва  норозилик харакатларини ўтказдилар. Хокимятни исломга қарши олиб бораётган ишлари мелодий 2013 йилнинг январь ойида Қозонда масжидларни бузиб ташлаш, таълим муассаларида хижобни ман қилиш, 2013 йилнинг 16 сентябрьиюль ойида хизбут-тахрир аъзоларидан бири Габаев Абдуллоҳ рохимаҳуллоҳни вахшийларча ўлдириш ишларида намоён бўлмоқда. Бу ишларни охири йўқ, (Эльмира Кулиева таржимонлигидаги) Қурони Каримнинг маъноларининг таржимаси қатъийян ман қилинди. Буларга яна қўшимча равишда Рус хокимятини баъзи исломий адабиётларни масалан, “Сийратубни Хишом”, Сафийюддин Мубар Кафурий муаллифлигидаги “Китабур Рохиқул мактум”, “Риёзуссолихин” ва бошқа кўплаб эътиборли мусулмон уламолари муаллифлигидаги, масалан имом Нававийнинг (уни Арбаъийна Нававийя китоби) таъқиқланди. Буларнинг хаммаси Исломга ва мусулмонларга қарши адоват эмасми?

Хизб ут-Тахрирнинг фаолиятига тааллуқли бўлган турли хил сарлавхалар остидаги ахборот тарқатиш воситалари эса, холис ва хақгўй журналистик фаолиятини олиб бориш учун кўплаб маблағга мухтож бўлмоқда. Бу бизга императорлик кунларини эслатади: яъни инсонлар қул каби эдилар, хақни гапира олмас эдилар, ёки ўз хўжайинларини юзига тик назар билан қарай олмас эдилар, иш шу даражага чиқдики, Россиядаги баъзи ахборот воситалари Кремлдаги ўз сохибини рози қилиш учун ва унга ёқиш учун бир бири билан мусобақалашмоқда ва бир ховуч молни орқасидан хансираб югурмоқда. Хақоратомуз сарлавхалар остида мақолалар тарқатмоқда: масалан “Челябинск масжидларида террористик ташкилот аъзолари нашралар тарқатиб кетдилар”, “экстремизм плакатлар ва нашраларда”, “Тюмендаги исломийчилар Россияда Қуръон ва хижобни таъқиқлашга қарши норозилик билдирмоқдалар” каби ва бошқа кўплаб шунга ўхшашларни мисол қилиб келтирса бўлади. Ахборот тарқатиш воситалари ўз хўжайинларини рози қилиш учун Хизб ут-Таҳрирга катта тухматлар ва пасткаш ёлғонлар билан хизмат қилмоқдалар.

Биз бу мактубда Россиядаги ахборот тарқатиш воситаларига муфассал хақиқатларни ва исбот қилишлик талаб қилинмайдиган қоидаларни эслатиб ўтишни хохлар эдик: бу нарсаларни эса ўзгартириш имкониятига хеч ким эга эмас:

Биринчиси: албатта ёлғонни умри қисқа, тез орада сизларнинг ёлғонларингиз очилади ва сизлар хисоб китоб қилинасизлар. Сизлар узоқ вақт давомида инсонларнинг баъзиларини алдашларинг мумкин ва яна барча инсонларни маълум бир муддат давомида алдаб келишларинг мумкин. Лекин хамма вақт барча инсонларни алдай олмайсизлар. Бу кеча ва кундузнинг алмашиб туришидек хақиқатдир.

Иккинчиси: Сизлар хизбут-тахрир хақида тарқатаётган хабарларингизда залолатда ва ёлғон тўқишда давом этмоқдасизлар. Ўзларинг тарқатаётган хабарларни тўғрилигига хужжат келтирмаган холатда баъзан уни (исломий терроризм), баъзан эса (террористик ташкилот), баъзан эса (оламшумул террористик ташкилот) деб сифат бермоқдасизлар. Биз сизлардан жиноий ишлардан бирортасига хизбут-тахрирнинг алоқаси борлигига бир дона бўлса хам далил келтиришингизни талаб қиламиз, агар қодир бўлсангизлар, албатта сизлар бунга хеч қачон қодир бўлмайсизлар, чунки сизлар ёлғончисизлар.

Учинчиси: Россиядаги мусулмонлар , Россияда яшаётган халқларнинг бир қисмидир, уларнинг ўзлари танлаб олган динга нисбатан бўлган хуқуқлари кафолатланиши керак. Агар хокимят эгалари уларни таъқиб остига олсалар, ўзлари танлаб олган диндан қайтарсалар, миллатларнинг хуқуқларига риоя қилмаган бўладилар.Кимки халқ ва элатларнинг хуқуқларига риоя қилмаса,  улар -сизлар ўзларинг айтаётганингиздек- террорист ва экстремист бўладилар, шунга кўра террорист ва экстремистлар, мусулмонлар ёки хизбут-тахрир эмас, балки Россия хукуматининг айнан ўзидир.

Бунинг далили, Россия хукумати ўтган аср давомида Қирмда, Доғистонда, Чеченистон ва бошқа шахарларда ўн минглаб мусулмонларни қувғин ва таъқиб этмоқда ва уларнинг хуқуқларини поймол этиб келмоқда.

Ўз фуқароларини қувғин қиладиган ва уларнинг хақ хуқуқларини поймол қиладиган хокимлар ўз тахтларидан тушишларига хозир турсинлар. Албатта,  Рус хокимяти Қаззофий, Муборак, Ибн Али кабиларнинг қисматига тушиши турган гап. Шубхасиз, бу золим тоғутларнинг қисматидир.

Тўртинчиси: элатлар диктатор ва тоғутларни қўпориб ташлаган вақтида, сиз унинг қаршисида турмайсиз, балки уларнинг шериклари ва хамтавоқларининг ёнига келасиз.  Ёлғончи ва хиёнаткорларга ёрдам бераётганлар,  айниқса тақволи ва соф мусулмонларга ёлғонларни ёпиштираётганлар! Фикр қилинглар, катталарингиз ва бошлиқларингиз сизларни қаерга олиб қочар эканлар, ўзларингизга сабоқ чиқаринглар.

Албатта ботил давлат бир соатликдир, хақ давлат эса қиёматгачадир,  хокимларингизни зўравонлиги уни тўхтатиб қололмайди. Улар билан бирга хамкорлик қилманг. Миллат ва умматлар тарихи сизларга ибрат бўлсин.

Хизбут тахрирнинг марказий ахборот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here