Қирғизистонда ўғирланган ўзбек қочқини Андижон турмасидан топилди

541
0

76959664-6BAC-426C-B698-F8CC593EFB19_w527_s

Ҳуқуқ химоячиларини хабар қилишича, Бишкекда ғойиб бўлган Ўзбекистон фуқароси Шухрат Мусин тирик ва қарйиб саккиз ойдан буён Андижон турмасида ушлаб турилипти.

“Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ташкилотининг хабарига кўра, Шухрат Мусинни турган жойи ҳақидаги хабарни унинг яқинларига Шухрат учун            давлат тарафидан тайинланган Андижон адвокатлар коллегияси адвокати хабар берган. Ҳимоячи уларга, Шухратга зудлик билан иссиқ кийим-бош жўнатиш кераклиги ҳамда яқинлари у билан учрашишлари мумкинлигини айтган.

БМТнинг қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги бошқармаси (ҚОКБ) тарафидан қочқин мақоми берилган ҳамда учунчи давлатга чиқариб юборилишини кутаётган Шухрат Мусинга 2013 йил 18 феврал куни кимдир қўнғироқ қилган. Шухрат тезда қайтиб келиши ҳақида огоҳлантириб чиқиб кетади. Бироқ қайтиб келмайди. Бишкекнинг Свердлов тумани Аламедин кичик даҳасида ижарага олган уйида Шухратни икки ёш боласи ҳамкасби билан қолади. Хотини бу вақтда йўлда Жалолободдан Бишкекка келаётган бўлган. Ташкилотнинг хабар қилишича, бу йўқолиш ортидан оиласига кўп сонли таҳдидлар ва бир неча ойга қамоққа олиш қўшилган.

Шухрат Мусин 1984 йил 30 сентябр куни Қирғизистонни Жалолобод шаҳрида туғилган. Ўзбекистоннинг Андижон вилояти Хонобод шаҳрида катта бўлган.

Ташкилотнинг хабарида айтилишича, “2007 йили Шухрат бир нечта ўртоқлари билан 2005 йил майида Андижонда содир бўлган қирғин ҳақидаги видеотасмани кўришгандан сўнг, улар тўғрисида МХХ қизиқиб қолади. 2008 йилнинг апрел ойида улардан бир нечтаси “ваҳҳобий”ларга алоқадорликда айбланиб қўлга олинади ва озодликдан махрум этилади. Шухратнинг оиласи яшаган хонадонда эса бир неча бор тинтув ўтказилиб, Ўзбекистонда таъқиқланган диний адабиётлар ташлаб қўйилади. Шухрат МХХ таъқибидан қочиб Ўзбекистондан чиқиб кетгач, 2009 йилда унга қидирув эълон қилинган”.

“Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ташкилоти Шухратни дарагини билиш учун Андижон вилояти прократураси, кириш-чиқиш ишларини расмийлаштириш идораси ва бошқа қатор идораларга ариза билан мурожаат қилади, аммо уларнинг барчаси бундай шахс Ўзбекистонда йўқлиги ҳақида хабар қилади. МХХ эса ташкилотни иккита аризасига шунчаки жавоб бермай қўяқолади.

Ташкилотни Андижондаги манбасига кўра, тез кунларда Шухрат Мусин устидан суд иши бошланади.

1 COMMENT

  1. во всем виноват оон столько лет его держал в бишкеке.никому ненужных людей отправляет в третие страны истинным беженцам оон не поможет оон тоже друг этого режима пусть АЛЛАХ покорает их всех кто вредит мусульманам.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here