“Газпром” Қирғизистон учун газни арзонлатишни ваъда қилмоқда

459
0

1402585677_gazprom  “Газсаноат Қирғизистон” МЧЖ матбуот хизматининг хабар бершича, 2014 йилнинг 1 октябридан аҳоли учун 1 куб метр табиий газ тарифи тахминан 12 сўму 95 тийинни ташкил қилади.

  “Газпром” компанияси бошқарув раиси Алексей Миллернинг Қирғизистон Республикасига ишчи сафари натижаларига кўра, Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасида табиий газнинг харид нархини 1,4 бараварга пасайтириш, яъни 1000 куб метр учун 224 доллардан 165 долларга арзонлатиш қарори қабул қилинган.

  “Газпром Қирғизистон” томонидан олиб борилган ҳисоб-китоб натижаларига кўра, республика аҳолиси учун табиий газ нархи 2014 йилнинг 1 октябридан бир куб метр учун тахминан 12 сўм 95 тийинни ташкил этади. Айни дамда бу нарх бир куб метр учун 16 сўму 35 тийиндан иборат. Пасайиш бир куб метр учун 21%ни ёки 3,4 сўмни ташкил этади.

 Туркистон:

Қирғизистон жанубида яшовчи фуқоролари таажубланишмоқда. Йўқ газнинг нархини текин қилиб қўйишмайсанми, нима ўзгаради?

Қиммат бўлса хам келиб турган эди, нега тўхтади? Ким айбдор? Қачон келади? Бу каби саволлар, вақт ўтиши билан аста секин йўқолиб бормоқда. Газпром айбдорми ёки хукуматми? Миллер хам Атамбаев хам бу хақда оғиз очишмади. Лекин Атамбаев мавзуъни бошқа томонга буриб, биз бошқа давлатларга бош эгмаймиз деб айбни Ўзбек хукуматига бурмоқчи бўлди. Агар Қирғизистон қўлидаги хужжатлар тўғри бўлса нега Ўзбекистон газни тўсиб олишга журат қилмоқда. Хужжатлар нотўғри бўлса, ким бунга беъпарво бўлди. Россия томон атайин Ўзбекларни ишга солиб газни тўсиб олган бўлса, хозир унинг хамма инжиқликларига деярли рози бўлдик, имзоладик нега хали хам газни очиш хақида гап йўқ. Хар қайси холатда хам, Қирғиз хукумати айбдор.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here