Россия Қримда тўлиқ қуролланган армия жойлаштирмоқда

487
0

2014-09-16-20-20-30Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Қримда олға сурилаётган ҳарбий режани очиқлади. Сергей Шойгуга кўра, Россия Қримда тўлиқ қуролланган армия жойлаштирилиши учун юқори даражада ҳарбий тайёргарлик кўрмоқда.

Россия мудофаа вазирлиги тарқатган хабарга кўра, Украинада давом этаётган инқирознинг кундан кунга ёмон тус олиши ва мамлакат ҳудудларида хорижий аскарларнинг тоборо ортиб бориши сабабли Қримни ҳам ўз ичига олган жанубий ҳарбий минтақа қўмондонлиги устуворликларида ўзгартиришлар киритишга зарурат туғилган.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳарбий масъуллар иштирокида ташкил қилинган йиғинда 2014 йилдан эътиборан мамлакатнинг жанубий ғарбий минтақасида ҳарбий ва сиёсий вазиятнинг ўзгарганлигини урғулади.

“Биринчи қиладиган вазифамиз Қрим минтақасида ўз бошқарувига эга тўлиқ қуролланган армияни жойлаштирдир”, деди Россия мудофаа вазири.

Қримнинг Россияга боғланиши билан жанубий ҳарбий минтақанинг географик майдони кенгайганлигини ва Украинада юзага келган инқироз туфайли мамлакат ҳудудлари атрофида хорижий аскарларнинг кўпайиб бораётганлигини айтиб ўтган Шойгу “ҳодисаларнинг бу шаклда авж олиши ҳарбий устуворликни қайта кўздан кечириш учун минтақага йўл олишимизга зарурат туғилди”, деди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here