Ҳукумат халқни “экстремизм” билан чалғитмоқчи

261
0
Ҳукумат халқни “экстремизм” билан чалғитмоқчи
Охирги кунларда оммавий ахборот воситаларида мамлакатнинг турли ҳудудларида МХДҚ томонидан Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партияси аъзолари қўлга олингани тўғрисида хабарлар тарқатилмоқда. Телеканалларда бундай ҳолатлар худди ўта хавфли жиноятчи қўлга олингани каби намойиш этилиб, қамоққа олганлар эса қаҳрамон сифатида кўрсатилмоқда. Аслида бу воқеалар ҳукуматнинг мустамлакачиларга малай эканлигини ва ўз халқига нисбатан золимлигини кўрсатади.
Ҳозир мустамлакачи кофирлар Исломга қарши курашини “экстремизм” ва “терроризм” ниқоби ортида олиб боришаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бироқ, шунга қарамай биздаги ҳукумат мустамлакачи хўжайинларини рози қилиш илинжида уларнинг динга қарши олиб бораётган курашида хизмат қилмоқда. Бу орқали улар ўз тахтларини сақлаб қолишда хўжайинларининг қўллаб-қувватлашига умид қилишмоқда.
Шу билан бирга ҳукумат халқнинг ёмон бошқарувга нисбатан норозилигини “экстремизм” билан чалғитишга ҳаракат қилмоқда. Одамлар нимадан норози? Бу ўринда баъзи асосий масалаларга тўхталиб ўтамиз.
– Ҳукумат электр энергияси нархини арзонлатиш бўйича берган ваъдасини бажармади. Энди узоқ йиллардан бери давом этиб келаётган камчиликларни баҳона қилмоқда. Шуларни билар экан нима учун ваъда берди?
– Электр танқислиги камлик қилганидек, одамлар кўмир билан ҳам таъминланмади. Бунга “Қирғизкўмир”нинг саботажи ва ундаги коррупцион схемани баҳона қилмоқда. Аслида, амалдаги ҳукуматнинг асосий шиори “коррупцияга қарши кураш” бўлган эди. Шундай экан, нима сабабдан эрта баҳордан бошлаб кўмирдаги коррупцияга қарши курашмади? Ҳозир ҳам ўтган йилги нарх сақланиб қолишини айтиб алдашди. Аммо, Бишкекда ўтган йили бир тоннаси 4000 сом бўлган кўмир ҳозир 6000 сом. Бу ҳам камлик қилганидек, тонналаб сотиб олишга кўмир йўқлиги сабабли қопланган кўмир сотиб олишга тўғри келмоқда. Бунда кўмирнинг бир килограмми 10 сомга тушяпти.
– Чегара масаласида катта муваффақиятсизликка учради. Оддий халқ вакиллари Қирғизистон-Тожикистон ҳукуматларининг ўзаро провокациялари қурбонига айланди. Бунга қадар ҳеч бундай бўлмаган эди. Кейин чегара ёпилди. Натижада Тожикистондан келадиган нарсалар қимматлаб кетди. Оддий бир мисол, аввал бир килограмми 250 сом бўлган бодомнинг айни навининг ҳозирги нархи 1000 сом. Инфляция сабабли икки баробар кўтарилди деганда ҳам 500 сом бўларди. Чегара ёпиқлиги сабабли 4 баробар қимматлаб кетди. Чегарада кунаро одамлар ўғирланиб, провокацион ишлар ҳамон давом этмоқда.
– Ҳозир бюджет маблағи эвазига қурол сотиб олиш билан мақтанишяпти. Сотиб олинадиган бу қуроллар Россия мустамлакасидан қутулишга ёки Хитой мастамлакачилигидан сақланишга ярайдими, албатта йўқ. Унда нимага ярайди, яна қайта шу мустмалакачилар ва уларнинг малайлари уюштирадиган фитналарга ярайдими… (маълумки, чегара фитнасини Россия уюштирган эди).
– Қумтор масаласида улкан рақамларни эшитаётган бўлсак-да уларнинг фойдаси аҳоли турмуш даражасида кўрингани йўқ. Агар ваъдалар амалга ошса, унинг фойдаси одамларнинг яшаш шароитида кўринар эди. Азиз ўқувчи, сиз ўз ҳаётингизда Қумтор фойдасидан нима кўрдингиз?
– Коррупцияга қарши кураш танланган тус олди. Қирғизистондаги коррупциянинг отаси бўлган Акаев бемалол мамлакатга келиб кетди. “Атамбаевчи” коррупционерлар қамоққа олинса, “бакиевчи” коррупционерлар яна қайта ҳокимият тепасига келишмоқда. “Доля” берган коррупционерлар еганларидан озгина тўкиб қўйиб, қолганини “ҳалоллаб” олишмоқда.
– Кофир хўжайинларининг босими остида вакцина сотиб олишди. Бироқ, ковид статистикаси сиёсий вазиятга мослаштирилаётганини барчамиз кўриб турибмиз.
– Солиқ миқдорини фақат йирик ва ўрта бойларга нисбатан оширамиз дейишмоқда. Бу бойлар эса иш берувчилар. Солиқ кўтарилса улар буни ишчилар сонини қисқартириш ёки иш ҳақини камайтириш билан ёпишади. Ёки товарлар нархини кўтаришади. Бу эса яна оддий аҳоли чўнтагини тўнтаришдан бошқа нарса эмас. Аслида капитализмнинг табиати ўзи шундай.
– Хитойга қарамлик тобора кучайиб бормоқда. Хитой пандемияга тааллуқли алгоритмлар жорий этиб ҳукуматни тиз чўкишга мажбурламоқда. Бу орқали халқ норозилиги сабаб тўхтаб қолган компанияларини қайта ишга туширилади ва кейин яна янги шртномалар тузишга тортилади…
Ва шунга ўхшаш бошқа масалалар, атаверсак гап кўп. Буларнинг барчасига бир одам жавобгар бўладиган тизимга кирдик дейишди, қани, Ким? Нимага? Қандай? Масъулиятни ўз зиммасига олди… бу бир гуруҳ диктатурасини мустаҳкамлашдан бошқа нарса эмас.
Буларга нисбатан ҳукумат бажарган ишлар нималардан иборат бўлди? Айримларнинг маошлари кўтарилди, аммо уни кўпайтирилмасдан туриб инфляция еб бўлган. Референдум, сайловлар ўтказди; конституция қабул қилинди, қонунлар унга мувофиқлаштирилди; марафон, тўй-маракалар уюштирилди; иморатлар очилишида иштирок этди, янги қурилишларга капсула солди… асосан шулар. Буларнинг ҳеч биридан халққа бирор манфаат йўқ, булар популистик қадамлардан бошқа нарса эмас.
Албатта, буларнинг барчасига нисбатан халқда норозилик уйғонмоқда. Энди ҳукумат халқни норозликлардан чалғитиб, уларнинг эътиборини “экстремизмга” бурмоқчи. Аммо бу ҳам халқ норозилигига норозилик қўшувчи яна бир популистик қадам бўлиб қолади. Чунки, “экстремист” туҳмати билан қамалган одамларнинг оила аъзоларини ким боқади, ким уларни кўмир билан таъминлайди, уларнинг электр эенергиясини ким тўлайди… Улар ҳам шу халқнинг фарзандлари, бўлганда ҳам олдинги сафдаги фарзандларидир!
Бунга қадар ҳам ҳукумат тепасига келганлар кофир хўжайинларига малайлик қилиш ва халқни экстремизм билан чалғитиш бўйича ишлар олиб боришган. Аслида, уларнинг ўзи экстремист. Акаев экстремистик йўл билан Ахсида одамларни отдирди, Бакиев ҳам, Муваққат ҳукумат ҳам, ҳозирги ҳукумат ҳам бошқарувга экстремистик йўллар билан келишган.
Қирғизистондаги Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари эса бу экстремистларнинг ёлғон айбловлари, бу золимларнинг зулмларига парво қилмай ўз даъватларини давом эттириб келишмоқда. Улардан баъзилар қамоқхоналарда шаҳид бўлган бўлса, айримлари қамоқдан сўнг вафот этди… (Аллоҳ уларга шаҳидлик мақомини насиб этсин). Қолганлари ҳам шундай яхшиликларга интизордирлар.
Эй мусулмонлар, бу йигитлар шундай хизматлари учун сизлардан ҳеч қандай мукофот кутгани йўқ, улар Аллоҳнинг олдидаги вазифаларини адо этиб сизларни яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтаришмоқда. Бу фаолият доирасида фикрий-сиёсий кураш олиб бориб, сизларга Исломингларни ўргатишмоқда, мусулмонлардан талаб қилинган амалларга чақиришмоқда. Улар сизлардан мукофот кутмайди, балки Аллоҳдан савоб умид қилишади, улар сизларни тўғри йўлни топишингларни хоҳлашади. Шундай экан уларни ҳимоянгиз остига олинг, уларнинг даъватларига жавоб беринглар! Бу орқали икки дунё хорлигидан халос бўлиб, икки дунё азизлигига эришасизлар!
Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here