Куллий қоида

2017
0

Бисмиллариҳирроҳманирроҳим

Куллий қоида

 Бу қоидани тушуниш учун аввало бу қоида ифодалаётган сўзларни тушуниб олишимиз керак. Куллий сўзи бўлаклардан ташкил топган бир нечта нарсани бир сўз билан ифодалашга ишлатилади, бошқача айтган бир нечта бўлаклардан ташкил топган воқеликни ифодалаган сўзга, фикрга ёки ҳукмга куллий деган сифат қўлланади. Масалан: сабзи, пиёз, картошка, карам, шолғом, туриб, бақлажон, калампир ва ҳоказоларни ҳаммамизни мақсад қилганда, ўзбекчада – сабзавот ёки сабзавотлар деган сўз қўлланади. Бу “сабзавот” сўзи куллий атама. Сабзи, пиёз, картошка, карам, шолғом, туриб, бақлажон, калампир кабилар бу атаманинг бўлаклари.

Ёки хиссимизга тушган ҳар бир нарса: тоғу-тошлар, сахролар, сувлар, ўрмону-боғлар, хайвонлару-парандалар, қурт-кумусқалар, юлдузлару-планеталар, яъни хиссимизга тушаётган ҳамма нарса “модда ва у азалийдир” деб ифодалаш – коммунистларнинг бир фикри. Ҳамда бу куллий фикр. Тоғу-тошлар, сахролар, сувлар, ўрмону-боғлар, хайвонлару-парандалар, қурт-кумусқалар ва шу кабилар бу куллий фикрнинг бўлаклари бўлади, яъни – уларни айтишича – уларнинг ҳар бири модда ва азалий.

Ёки инсоннинг амаллари, хоҳ ибодатлар бўлсин, хоҳ тижоратлар, рахбарияту-хизмат кўрсатишлар бўлсин ёки қариндош-уруғчилик, ошна-оғайничилик, қўни-қўшничилик бўлсин, ҳар қандай амал аслида шаръий ҳукмга боғланиши керак. Бу бир шаръий ҳукм, яъни амаллардаги асллик шаръий ҳукмга бошғаниш керак – деган ҳукм ҳам куллий ҳукм. Ибодатлар, даъват қилиш, тижорат ишлари, рахбарияту-хизмат кўрсатишлар, қариндош-уруғчилик, ошна-оғаничилик, қўни-қўшничилик булар шу ҳукмнинг бўлаклари.

 Бу сўзлар: атама(сабзавот), фикр(модда азалий) ёки ҳукм(амаллардаги асл шаръий ҳукмга боғланиш)лар ифодалаётган вокеъликларни ҳар бирини шу калималар ўз ифодаси билан мақсад қилса-да, лекин уларнинг бирортаси ўша ифодани тўла вокеълигига мисол бўла олмайди. Масалан: сабзи сабзавотнинг бир жузъи, лекин ҳаммаси эмас ёки ер шари модда, у азалийдир деган атеистларнинг фикри – модда азалий – деган фикрларинг бир бўлаги, лекин ҳаммаси эмас. Ёки намоз ўқишдан аввал шариат уни қандай ўқишни талаб қилганини ўрганиш вожиб деган ҳукм ҳам – амаллардаги асллик шаръий ҳукмга боғланиш – деган ҳукмнинг бир бўлаги, бу ҳукмнинг ҳаммасига бу(намоз ўқишдан аввал, шариат уни қандай ўқишни талаб қилганини ўрганиш вожиб деган ҳукм ҳам) мисол бўла олмайди.

Куллий сифатига эга сўзлар юқоридаги каби бир нечта бўлаклардан ташкил топган бир бутун нарсага қўлланади.

Қоида сўзи эса асос ёки пойдевор деган маънони, яъни – бошқа нарсалар унинг асосида турадиган, асосий бўлаги – деган маънода қўлланади. Масалан: уйнинг деворлари, эшик-ромлари, томи пойдевор устига қурилади. Асли-асосини қоида-пойдевор дейилади. Бизнинг истилоҳда қоида – тартиб-интизомга ишлатилиб қолинган, масалан: йўл ҳаракати қоидалари, мактаб қоидалари, шифохона қоидалари каби. Лекин шаръий ҳукмларни баён қилаётгандаги “қоида” сўзи “асос” маъносида қўлланади. Масалан: фикрий қоида – фикрлар ва фикрлаш асоси маъносида ёки амалий қоида – инсондан содир бўладиган ҳар бир амалнинг асл-асоси деган маънода ва ҳоказо.

Демак, куллий қоида: ҳамма бўлаклари ўз ичига олган асос – деган маънони билдиради.

Муфаккир Муслим

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here