АҚШ Президенти демократияни мустаҳкамлаш учун виртуал саммит ўтказди

90
0
АҚШ Президенти демократияни мустаҳкамлаш учун виртуал саммит ўтказди
АҚШ Президенти Жо Байден Оқ уйда демократияга бағишланган биринчи саммитни ўтказди. Видеоконференция шаклида ўтган саммитда Байден глобал эврилишлар ҳақида огоҳлантириб, 100дан ортиқ давлатлар раҳбарларини демократик институтларни ривожлантириш йўлида ҳамкорликни кучайтиришга чақирди. “Аssociated Press” агентлигининг ёзишича, Байден демократияни мустаҳкамлаш учун саъй-ҳаракатларни икки баравар ошириш зарурати аллақчон етилганини таъкидлаган. Айни пайтда у АҚШнинг ўзи ҳам демократик институтлар ва анъаналар борасида муаммоларга дуч келаётганига ишора қилди.
“Бу шошилинч масала. Маълумотларга қараганда воқелик биз истамаган йўналишда ривожланмоқда”, деди Байден саммит очилишида сўзлаган нутқида.
АҚШ президенти дунёда демократия учун хавотирли тенденциялар мавжудлигини урғулар экан, мавжуд тенденциялар асосан “янглиш” томонга бошлаётганлигини ва ҳозирда демократия ҳимоячиларга жуда муҳтож бўлиб қолганлигини таъкидлади.
Демократик қадриятларни ҳимоя қилиш учун икки карра кўпроқ куч сарфлаш зарурлигини урғулаган Байден бутун дунёда демократик институтлар заифлашгани юзасидан ташвиш билдириб, давлатлар раҳбарларини демократияни ўрнатиш мумкинлигини кўрсатиш учун “қўлни қўлга беришга” чақирди. Унга кўра, бугунги кун айни ҳал қилувчи палладир.
Изоҳ: Байден ушбу ташаббуси билан кундан кунга қулаб бораётган тузумини бирозга бўлса ҳам умрини узайтиришга уринмоқда. Чунки ички сиёсатда “бошқарув халқники”, дея ўз халқини алдаб бошқаришда, ташқи сиёсатда эса “сизга ҳуррият олиб келдик”, дея ўзига тобе давлатларнинг итоатини кучайтириб, бойликларини талон тарож қилишда демократия асосий таянч вазифасини бажаради. Яъни демократияни мустаҳкамлаш капитализмни, мустамлакани, ҳукмронликни мустаҳкамлаш демакдир.
Бугунги кунда демократиянинг таназзулга юз тутгани сир бўлмай қолди. Ғарб давлатлари ва уларнинг Ислом оламидаги малайларининг “озодлик”, “инсон ҳуқулари”, “қонун устиворлиги, “аёллар ҳуқуқи”, “эркин сайловлар”, “терроризмга қарши кураш” шиори остида олиб бораётган найранглари фойда бермаяпти. Ҳатто Ғарб халқларининг ўзлари ҳам демократиядан воз кечмоқда. Кўплаб Ғарб муфаккирлари демократик ғояларнинг муваффақиятсизлиги ва абгорлиги ҳақида башорат берадиган бўлиб қолишди. Куни кеча АҚШ давлат котибининг хавфсизлик, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ёрдамчиси Езра Зеа, «Биз, шубҳасиз, демократия учун муҳим лаҳзаси турибмиз», дея, дунёнинг демократик давлатлари «янги таҳдидлардан келиб чиқаётган ва тобора ортиб бораётган муаммоларга дуч келаётганлигини ва деярли бутун дунёдаги мамлакатлар турли даражада демократик чекинишни бошдан кечирганлигини билдирди. Бу эса Ғарб етакчиларини ташвишга солиши табиий ҳол. Чунки улар демократиянинг қаршисида Ислом ҳазорати турганлигини кўриб турибди. Бу ҳол ҳаммадан ҳам кўпроқ Ғарб сиёсатчиларини безовта қилмоқда. Шунинг учун улар талвасага тушиб, ҳақиқатни ноҳақ қилиб кўрсатишга жон жаҳди билан ҳаракат қилишяпти.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, демократия ўзининг ҳақиқий маъносига кўра татбиқ этиш имконсиз бўлган хаёлий мафкурадир. Яъни Демократияга берилган таърифга кўра, халқ ўзини ўзи бошқариши ва ўз ҳаётини тартибга солиш учун зарур бўлган қонунларни ўзи чиқариши ҳамда кўпчилик нима деса шу бўлиши керак. Бу қандай бўлиши мумкин?! Битта давлатда миллионлаб аҳолиси бир жойга тўпланиб, “кўпчилигимиз мана буни хоҳлаймиз”, деб қонун чиқариб қўйиши имконсиз албатта. Демак халқ қонун чиқариш ҳуқуқидан воз кечиб, ўз ўрнини депутатлар кенгашидан иборат парламентга бўшатиб беришга мажбур. Энди унинг роли фақат ўша депутатларни сайлаш бўлиб қолади холос. Қонунларни эса, ҳатто парламентнинг ўзи эмас, у томонидан белгиланган қонунчилик ҳайъати чиқаради. Мана шундан кўриниб турибидики, қонунларни ҳалқнинг кўпчилиги эмас, балки кам сонли бир тўда капиталистлар чиқаради ва ҳеч қачон халқдан қабул қилиши ёки қимаслиги ҳақида сўрамайди. Халқнинг чиқарилаётган қонунларга ҳеч қандай алоқаси ҳам, хабари ҳам бўлмайди. Шунинг учун Ғарб оламида янги қонунларга қарши халқ ғалаёни деярли ҳар куни кузатилади. Демак, демократия бу «кўпчилик халқнинг бошқаруви» эмас, балки озчилик капиталистларнинг бутун халқ устидан ҳукмронлик қилишидир, яъни кўзбўямачиликнинг ўзгинасидир.
Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here