Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати (8-қисм)

135
0

Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати (8-қисм)

Сиёсий жанг, сиёсий кураш эса, фикрий курашга қўшимча сиёсий ҳизбнинг асосий омилларидандир. Сиёсий кураш Ислом билан ҳукм юритмайдиган малай ҳокимларга қарши курашишда ва уларни ўзгартириш учун муҳосаба қилишда ташаббус кўрсатишни англатади. Бу эса, уларнинг Умматга қилаётган хиёнатларини, Умматга қарши тузаётган суиқасдларини ҳамда кофир давлатларга қилаётган малайликларини кескин очиб ташлаш билан бўлади. Шунда уларнинг ҳайбатлари барбод бўлади ва Умматда ҳам уларнинг ҳокимятларини йўқ қилишга журъати пайдо бўлади. Сиёсий ҳизб сиёсий курашни очиқчасига ва рақобат қилган ҳолда бажаради. У ялтоқлик, тилёғламачилик қилмайди. Тинчгина ўтиришни танламайди, тана аъзоларига етадиган озорлар уни курашдан тўхтатиб қўя олмайди. Чунки, бундай кураш ҳизбнинг асосини ташкил этувчи исломий фикратнинг ажралмас бир бўлагидир.

Ҳизб – табанний қилаётган шахсларда гавдаланган исломий тушинчалар, миқёслар ва қаноатлардан ташкил топган маънавий шахсиятдир. Модомики, ҳизб аъзоси ҳизб табанний қилаётган айни мана шу тушинчалар, миқёслар ва қаноатлар мажмуъасини табанний қилар экан, у ҳам мана шу фикрий-шуъурий кулл(бир бутун нарса)дан бир жузь бўлиб саналади. Агар ҳизб аъзоси мана шу фикрлар мажмуасини, жумладан сиёсий курашни чиройли суратда ўзлаштириб олса ва уни чиройли суратда амалга оширса, албатта у ўзининг ҳам шаъни бўлган ҳизбнинг шаънини кўтарган бўлади. Агар у сиёсий курашни ҳам ўз ичига олган мана шу фикрлар мажмуасига амал қилишда нўноқлик қилса, ўзига ҳам, ҳизбга ҳам зарар етказади. Бундай шароитда ҳизб бу каби нўноқ аъзони дарҳол даволашга киришади. Агар у даволанишдан бўйин товласа, унинг касали бошқа аъзоларга ҳам юқмаслиги учун ҳизб бундай аъзонинг баҳридан ўтади.

Ҳизб ўзининг фикрий ва сиёсий курашида барча аъзолари билан биргаликда бир тану, бир жон бўлиб майдонга тушади. Жамиятдаги чалғитивчи хато фикрларга ва Умматнинг устига миниб олган ҳокимларга қарши курашади. Бу – ҳизб табанний қилган фикрлар сабабли – фикр жангидир, ҳамда у ҳизб ўз аъзоларининг дилларига эккан курашувчанлиги, бахслашишга чорлаши сабабли ирода жанги ҳамдир. Кураш майдонида фикрнинг нақадар кучли бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Бу борада кучли ироданинг аҳамияти ҳам фикрникидан асло қолишмайди. Чунки, агар кучли фикрни кўтариб чиқаётган одамнинг иродаси суст бўлса, бундай кучли фикрдан фойда бўлмайди. Жангчига жанг майдонида қурол-аслаҳа қандай лозим бўлса, даъват юкини кўтарувчи учун ҳаёт майдонида ўзининг фикрини вужудга келтириши учун сабот ва матонатни англатувчи бу кучли ирода ана шундай лозимдир. Кучли фикр Умматнинг ўз мабдаъсига бўлган ишончини қай даражада қайтариб бера олса, худди шундай, даъват юкини кўтарувчилардаги кучли ирода ҳам даъваьчиларни Умматни етаклашга лойиқ даражага олиб чиқади. Негаки, Уммат ўз ақидасидан келиб чиққан фикр ва райъларни қабул қилар экан, у ушбу фикрларга хаммолидан айро қарамайди. Яъни, Уммат ушбу фикрларни етказувчи кишиларнинг сабру-матонатига, иродасига қаттиқ эътибор қаратади. Уммат ноҳақликларга қарши туришни, унга қарши курашишни олқишлайди. У ўзидан чиққан довюрак, мард ўғлонларини яхши кўради.

Умматни етаклаш ва Уммат билан биргаликда халифаликни барпо этиш учун саъйи-ҳаракат қилаётган ҳизб даъватни етказишда, ҳамда сиёсий курашда қуйидаги сўзларни айтган Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – дан намуна олган ҳолда ўзининг амалларини Ислом аҳкомлари бўйича юргизади;

لا يَمْنَعَنَّ رجلا هيبةُ الناس أن يقول بحق إذا علمه

“Огоҳ бўлинки, бирор кишини агар у ҳақни билса, шу ҳақни айтишдан одамларнинг ҳайбати тўсиб қолмасин”.

الساكت عن الحق شيطان أخرس

“Ҳақни гапиришдан сукут қилувчи соқов шайтондир”.

Иккинчи ақаба байъати ҳақида Уббода ибн Сомитдан мана бундай ривоят келади;

بايَعْنا رسولَ اللهِ صلَّى اللهُ عليه وسلَّم على السَّمعِ والطَّاعةِ في اليُسرِ والعُسرِ والمَنشَطِ والمَكرَهِ وألَّا نُنازِعَ الأمرَ أهلَه وأنْ نقومَ ـ أو نقولَ ـ بالحقِّ حيثما كنَّا لا نخافُ في اللهِ لومةَ لائمٍ

“Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хурсандчилик ўрнида ҳам, хафачилик ўрнида ҳам, ғайратланганда ҳам, малолланганда ҳам итоат этишга, ишни ўз эгаларидан талашмасликка ва қаерда бўлсак ҳам Аллоҳнинг йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмасдан ҳақни гапиришга байъат бердик”. Бухорий ривояти. Бу ва шунга ўхшаган далиллар бизлардан қаерда бўлсак ҳам, кимнинг хузурида бўлсак ҳам маломатчиларнинг маломатидан ва ҳокимларнинг ҳайбатидан қўрқмасдан ҳақни гапиришимизни талаб қилади. Бунинг эвазига Аллоҳ таоло бизларга катта катта савобларни Росули – соллаллоҳу алайҳи васаллам – орқали ваъда қилган. Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – марҳамат қиладилар:

ان من اعظم الجهاد كلمة حق عند سلطان جائر

“Жабр қилувчи золим подшоҳ олдида айтилган ҳақ сўз албатта энг катта жиҳоддандир”.

سيد الشهداء حمزة و رجل قام الي امام جائر فامره و نهاه فقتله

“Шаҳидларнинг саййиди Ҳамзадир ва золим подшоҳ хузурида туриб, уни амри-маъруф ва наҳи-мункар қилган натижада эса, золим подшоҳ уни ўлдириб юборган кишидир”.

Аммо даъватчилар учун етадиган озор ва балолар аксар ҳолларда синов учун ва дин душманлари олдида даъватчиларнинг паст кетмасликлари учун имтиҳон тариқасида берилади. Аллоҳ таоло айтади:

ولنبلونكم حتي نعلم المجاهدين منكم و الصابرين و نبلو اخباركم

“Биз сизлардан мужоҳид ва сабр қилгувчиларни билишимиз учун ва сизларнинг хабарларингизни текшириш учун Биз албатта сизларни имтиҳон қиламиз”.

ولقد فتنا الذين من قبلهم فليعلمن الله الذين صدقوا وليعلمن الكاذبين

“Дарҳақиқат, Биз улардан олдинги кимсаларни фитналадик. Бас, албатта Аллоҳ содиқ бўлганларни ҳам, каззоб бўлганларни ҳам билади”. Олдинги пайғамбарлар бундай балоларга қандай йўлиққан бўлсалар Расулимиз ва ибратгўйимиз Муҳаммад – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – ҳам уларга шундай гирифтор бўлганлар. Бундай ҳолда Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – ни саботсизлик қилишдан ёки дин душманларини рози қиладиган томонга андак бўлса ҳам мойил бўлишдан қаттиқ огоҳлантирган. Аллоҳ таъоло айтади:

إِن كَادُوا لَيَفْتِنُونَكَ عَنِ الَّذِي أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ لِتَفْتَرِيَ عَلَيْنَا غَيْرَهُ ۖ وَإِذًا لَّاتَّخَذُوكَ خَلِيلًا (73) وَلَوْلَا أَن ثَبَّتْنَاكَ لَقَدْ كِدتَّ تَرْكَنُ إِلَيْهِمْ شَيْئًا قَلِيلًا (74) إِذًا لَّأَذَقْنَاكَ ضِعْفَ الْحَيَاةِ وَضِعْفَ الْمَمَاتِ ثُمَّ لَا تَجِدُ لَكَ عَلَيْنَا نَصِيرًا (75)

(Эй, Муҳаммад, мушриклар) Сизни Бизнинг шаънимизга, (ваҳийдан) ўзга нарсаларни тўқиб чиқаришингиз учун – Биз Сизга ваҳий қилган оятлардан буриб юборишларига оз қолди. Худди ўшанда Сизни «дўст» қилиб олмоқчи бўлдилар. Агар (Биз) Сизни (ҳақ йўлда) собитқадам қилмаганимизда, уларга бироз мойил бўлишингизга оз қолган эди. У ҳолда, албатта, Биз Сизга дунё (азоби)ни ҳам, охират (азоби)ни ҳам икки ҳисса қилиб тоттирган бўлур эдик, сўнгра Биз сари ўзингизга бирор мададкор топа олмаган бўлур эдингиз.[17:73-75].

Ҳизб тафоул босқичида ўз бошига келадиган қийинчиликлар хақида онгли равишда хабардор бўлиши лозим. Бу қийинчиликларга қарши туриб, уларни енгиб ўтиши учун унинг яроқли қуроли мавжуд бўлиши вожиб. Бугунги кунда Ислом оламидаги даъватчилар йўлиқаётган бундай қийинчиликларнинг айримларига тўхталиб ўтамиз;

а) Ҳизб билан Уммат орасини тўсадиган турли ҳил услуб ва воситалар билан тиш тирноғигача қуролланган ҳукмрон табақа, ҳоким тўда. Бу тўдага қарши туриш учун ҳизб ўзи кўтараётган мабдаъ билан ҳимояланиши ҳамда ўзининг аъзоларига етаётган озорларни кўтариши лозим. Ҳеч қандай рағбатлантириш ёки қўрқитиш уни ўзи табанний қилган шаръий тариқатдан қайтишига ёки ҳеч қандай моддий рағбат эвазига мабдаънинг бир бўлагини бўлса ҳам инкор қилишга олиб бормаслиги керак. Макка мушриклари ўзларига ёқмайдиган нарсалардан тийилиши эвазига Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – га подшоҳлик, молу-давлат, обрў-эътиборни таклиф қилганларида у зоти шариф – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – қай мавқифда турганликларини даъватчилар асло унитмасинлар. Ўшанда Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи ва саллам -;Макка мушриклари билан ўзларининг орасида ўртамчи вакил бўлиб келган амакилари Абу Толибга шундай деган эдилар;

ياعم لو وضعت الشمس في يميني والقمر في يساري ما تركت هذا  الامر حتي يظهره  الله او اهلك في طلبه

“Эй амаким! Агар ўнг тамонимга қуёшни, чап томонимга ойни қўйсангиз ҳам бу ишни асло ташламасман. Хатто Аллоҳ таоло уни ғолиб қилади ёки мен бу йўлда ҳалок бўламан”. Ибн Исхоқ ривояти. Улар бир йил бизнинг Лот ва Манотимизга ибодат қиласан, бир йил сенинг илоҳингга ибодат қиламиз, дейишганда манабу ояти карима нозил бўлди;

قُلْ يَا أَيُّهَا الْكَافِرُونَ (1) لَا أَعْبُدُ مَا تَعْبُدُونَ (2) وَلَا أَنْتُمْ عَابِدُونَ مَا أَعْبُدُ (3) وَلَا أَنَا عَابِدٌ مَا عَبَدْتُمْ (4) وَلَا أَنْتُمْ عَابِدُونَ مَا أَعْبُدُ (5) لَكُمْ دِينُكُمْ وَلِيَ دِينِ (6)

(Эй Муҳаммад), айтинг: «Эй кофирлар! Мен сизлар ибодат қилаётган нарсаларга ибодат қилмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар. Мен сизлар ибодат қилган нарсага ибодат қилгувчи эмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар. Сизларнинг динингиз ўзларингиз учун, менинг диним ўзим учундир!»[109:1-6].

 яна айтади

قُلۡ أَفَغَيۡرَ ٱللَّهِ تَأۡمُرُوٓنِّيٓ أَعۡبُدُ أَيُّهَا ٱلۡجَٰهِلُونَ ]الزمر:[ 64

“Айтинг! Аллоҳдан бошқасига ибодат қилишимга буюрасизларми, эй.жоҳиллар”.

б) Ахборот воситалари, мактаб ва мадраса ҳамда олий ўқув юртлари каби давлат муассасалари тарқатаётган ажнабий фикр ва сақофатлар бугунги кунда даъватчилар йўлиқаётган қийинчиликлар жумласидандир.

Бундай ёт фикр, ёт сақофатларга қарши курашиш учун уларнинг Исломга зид ва нотўғри эканликларини баён қилиш, уларнинг ўрнига исломий фикрларни қўйиш, яъни эгри чизиқ қаршисида тўғри чизиқни қўйиш лозим. Мана шунинг билан Уммат ўз мабдаъси ва ўзининг фикрлари тўғри эканлигини аниқлаб олади. Шундан ўз мабдаъсини бағрига босиб, унинг асосида уйғониши учун Умматнинг ушбу мабдаъга бўлган ишончи яна қайтиб келади.

ж) Асосий ўлчов фойда бўлиб қолгандан кейин Уммат шахслари ўралашиб қолган шахсий манфаат ҳам тафоъул босқичидаги қийинчиликлар сирасига киради. Бу қийинчиликни енгиб ўтиш учун Уммат фарзандлари орасида ҳалол ва ҳаром, деган шаръий ўлчовни қайтадан тирилтириш лозим. Бунинг учун эса, ризқ, ажал ва Аллоҳга таваккал қилиш каби исломий ақида фикрларини сингдириш лозим бўлади.

д) даъват юкини кўтарувчиларнинг айримлари Уммат ичидаги касалликлар билан таъсирланиб қолиши ҳам тафоъул босқичидаги қийинчиликлардандир. Бу қийинчиликни енгиб ўтиш учун мана бундай кишиларга ҳизб томонидан эътибор қаратилиши ва уларни муолажа қилиш лозим бўлади. Токи бундай кишилар ўзларига келаётган қийинчилик ва алдов, фитналарга қарши ўзларида куч топа олсинлар. Агар уларга ҳизб томонидан берилган давонинг фойдаси бўлмаса, улар тарк этиладилар. Негаки, аслида даъватчи еталатма, касал эмас, балки етаекчи, қоид ва табиб бўлиши лозим.

Дарҳақиқат, Маккада Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – ва саҳобаларга мана шундай, балки бундан ҳам қаттиқроқ қийинчиликлар келган. Шунда Аллоҳ таоло Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – ни ўз йўлларида фақат сабот билан туришга ва фитналар устидан сабр қилишгагина буюрган. Аллоҳ таоло айтади:

وان كادوا ليفتنوك عن الذي اوحينا اليك لتفتري علينا غيره واذا لاتخذوك خليلا ولو لا ان ثبتناك لقد لقد كدت اليهم شيئا قليلا

 (Эй, Муҳаммад, мушриклар) Сизни Бизнинг шаънимизга, (ваҳийдан) ўзга нарсаларни тўқиб чиқаришингиз учун – Биз Сизга ваҳий қилган оятлардан буриб юборишларига оз қолди. Худди ўшанда Сизни «дўст» қилиб олмоқчи бўлдилар. Агар (Биз) Сизни (ҳақ йўлда) собитқадам қилмаганимизда, уларга бироз мойил бўлишингизга оз қолган эди.[17:73-74].

 Аллох таьоло  яна айтади:

وَدُّواْ لَوْ تُدْهِنُ فَيُدْهِنُونَ

Улар сизнинг (ўзларига) кўнгилчанлик – муроса қилишингизни истарлар, шунда улар ҳам (сизга) кўнгилчанлик қилурлар. (Лекин сиз уларнинг бу истакларига бўйинсунманг!)[68-9].

Аллоҳ таоло яна айтади:

وَٱحْذَرْهُمْ أَن يَفْتِنُوكَ عَنۢ بَعْضِ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ إِلَيْكَ

“Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан Сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!”. [5:49] Дарҳақиқат, мусулмонлар кошки Қурайш мусулмонларни тинглаб, уларнинг ҳам талабларини  қабул қилиб, мусулмонларга бераётган озорларини тўхтатса экан, деб Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – нинг Қурайшга нисбатан сал енгилроқ муомалада бўлишларини Аллоҳдан умид қилишарди. Даъватнинг юриши учун Қурайш билан мусулмонлар орасида яхши муносабат бўлишини хоҳлашарди. Лекин, Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – нинг ўз даъватларида мустахкам туришлари, Аллоҳ талаб қилган мавқифда сабот билан туришлари Қурайшнинг мусулмонларга кўрсатаётган озорларини янада ашаддий тус олишига туртки бўлди. Хатто бу ҳол “Исро” ҳодисаси юз бергунга қадар давом этди. Исро ҳодисаси бўлганидан кейин бу ҳақда амакиларининг қизи Ҳинд бинту Аби Толибга сўзлаб бердилар. Шунда Ҳинд;

“Эй Аллоҳнинг пайғамбари, буни одамларга асло айта кўрманг. Улар сизни ёлғончига чиқаришади ва сизга яна баттарроқ озорлар беришади”, –  деди. Шунда Расулуллоҳ -соллаллоҳу алайҳи ва саллам – унга;

والله لاحدثنهموه

“ Аллоҳга қасамки, мен бу ҳодисани уларга албатта гапираман”, деган ваҳий билан жавоб бердилар. Қурайш бу ҳодисани эшитиб Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – ни масҳара қилди. Динда иккаланиб юрган мусулмонлар диндан чиқиб муртад бўлиб кетишди. Кейин мана бу ояти карима нозил бўлди:

وَمَا جَعَلْنَا الرؤيا التى أَرَيْنَاكَ إِلاَّ فِتْنَةً لِّلنَّاسِ

Биз сизга (Меърож кечасида кўрсатган) «Туш»ни одамлар учун бир фитна-имтиҳон қилдик, холос.[17-60].

Аммо чин мўъминларнинг эса, бу ҳодисадан кейин ўз Роббилари ва набийларига бўлган иймонлари янада мустахкамланди.

Шунинг учун ҳизб ёки жамоат ёриб кириш ва қарши туриш  ғайри оддий машаққатларга  олиб келадиган ҳодисаларга дуч келиб қолса, бу ҳодисаларга Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – Макка жамиятига ва унинг атрофидаги қабилаларга юзланганларидек юзланиши лозим. Ҳизб хозирги шароитлар бошқачалигини, инсонларнинг даъватдан қочишларини, куч ишлатар тизимларининг кучлилигини даъво қилиб, хеч қандай таъвил ёки тилёғламачиликка  таянмаслиги лозим. Негаки, даъват юкини кўтарувчилар ўз кучларини Аллоҳга иймон келтириш ва Унга таваккал қилиш орқали Аллоҳдан оладилар. Ўзлари табанний қилаётган фикратнинг саҳиҳлиги ва ўзлари тутаётган тариқатнинг тўғрилигига бўлган иймонларидан оладилар. Уларнинг ушбу қувват манбалари ўзгариб турувчи воқеъликдан ҳам, улар дуч келаётган қийинчиликлардан ҳам бир неча бор кучли бўлган омилдир.

Бугунги кунда даъват юкини кўтарувчилар Исломнинг айрим жиҳатларидан кўз юмишлари учун ҳар хил тарғиб ва тарҳиб – қизиқтириш ва қўрқитишга дучор бўлаётанларидек, улардан олдин ҳам бундайларга Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – ва саҳобалари ҳам йўлиққанлар. Исломни ҳаётда вужудга келтириш уларнинг тақдирий масалалари бўлган. Макка ўзининг куфрида қаттиқ туриб олган,  саҳобалар ҳар хил озорларга дучор бўлганлар, Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – нинг ҳимоячиси, қўриқчиси Абу Толиб вафот этганлар, ҳар куни даъватни етказиш машаққатларидан кейин бошпана топадиган масканлари соҳибаси, Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – га тасалли ва далда берувчи Хадижа онамиз ҳам вафот этганлар.  Мана шуларнинг барчасига қарамай Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – Макка мушрикларининг  озорларига ўзларининг;

ان لم يكن بك علي غضب فلا أبالي

“Агар мендан ғазабланмаган бўлсанг, мен бу озорларга парво қилмайман”,- деган сўзлари билан юзланиб, ўз даъватлари йўлида бардавом бўлдилар. Ибн Исҳоқ ривояти.

Тафоъул натижаси хоҳ ийжобий, хоҳ салбий бўлсин даъват юкини кўтарувчилар ушбу босқичда бирортасига яхши кўринишга уринмасликлари, бирор фикрни айлантирмасликлари лозим. Негаки, мабдаъий даъват ўз даъватчиларига етакчилик фақат Исломники бўлиши учун харакат қилишларини қатъий талаб қилади. Шунинг учун ҳеч қачон мабдаъ ҳисобидан ялтоқланиш,  қўлида салтанати бор кишиларга ўзини чиройли кўрсатиш мумкин эмас. Қандай озорларга йўлиқмасинлар, қандай тарғиб ва тарҳибга дуч келмасинлар фақат мабдаъни маҳкам ушлашлари лозим бўлади. Зеро, уларнинг қуроли – Аллоҳга ва ўзлари кўтариб юрган мабдаънинг тўғрилигига бўлган иймонларидир. Мана шу иймон Аллоҳ таоло даъват юкини кўтарувчилар учун чизиб берган тариқатда юришнинг бардавомлигини таъминловчи гаровдир. Мана шу иймон агар улар Аллоҳга иймон келтирсалар, Унга таваккал қилсалар, Аллоҳнинг тариқатини махкам ушласалар Аллоҳ уларга ваъда берган нусратнинг гаровидир.

Аллоҳга ва Исломга иймон келтириш аҳкомларни тушинишдан бошқа нарсадир.  Чунки, далилдан келиб чиққан, воқеага мос келувчи қатъий тасдиқдан иборат бўлган иймон ҳеч қандай шубҳа яқинига ҳам йўлай олмайдиган собит ва ўзгармасдир. Аммо ижтиҳод билан шаръий далиллардан истинбот қилинган аҳкомлар даъватни етказувчилар раъйида тўғри бўлгани ҳолда уларнинг хато бўлиши ҳам эҳтимоли бор. Бундай аҳкомлар устида даъватчилар бошқа мусулмонлар билан муноқаша-мунозара қилишлари ҳам мумкин. Бу дегани даъватчиларнинг ўзлари чиқараётган фикрат аҳкомларига ва ўзлари юраётган тариқат аҳкомлрига нисбатан бўлган тушунчалари шамол оқимида эканлигини, шамол қаёққа эсса шу томонга эгилиб кетаверишини англатмайди. Балки, уларнинг фикрат ва тариқат аҳкомлари хақидаги фаҳмларини саҳиҳ фаҳм – тўғри тушуник деб эътиборга олиш лозим. Негаки,  у дақиқ баҳсу изланиш орқали эришилган,  чуқур ва ёрқин фикрдан келиб чиққан  тушунчадир.

Шунинг учун даъват юкини кўтарувчилар даъватга меҳрибонлик қилишни, даъватга ичи ачишни даъво қилаётган ёки ғояга етиш учун барчани эътиборини ўзига тортаётган кишилардан “Исломга зид эмас” ёки “Исломга мувофиқ” лиги хужжати билан содир бўлаётган хар қандай райъдан хазир бўлишлари, огоҳ бўлишлари лозим. Шунинг учун улар модомики бундай райълар шаръий далилга суянмас экан ва модомики саҳиҳ йўл билан истинбот қилинмаган экан бундай райъларни улоқтирсинлар. Аллоҳ таоло яна айтади:

وَٱحْذَرْهُمْ أَن يَفْتِنُوكَ عَنۢ بَعْضِ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ إِلَيْكَ

“Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан Сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!”. [5:49]

(«Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати» китобидан).

  (давоми бор).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here