Сунъий мустақиллик

218
0

Сунъий мустақиллик

 Агар аҳмоқ одамга ақллисан дейилса у ўзини жуда ақллиман деб ҳис қила бошлайди. Худди шундай мустамлакачилар учинчи дунё халқини “мустақилсан” деса, хўжайинлари айтмаган шиорларни айтиб, мустақиллик ҳақида шеър-қўшиқлар куйлашиб, кинофильмлар ишлаб, парадлар ўтказишади… аслида эса улар қуллигича қолаверади.

 Қирғизистонда 31-август мана шундай “мустақиллик” куни. Бу йил ҳам уни нишонлашга тайёргарлик аллақачон бошланган. Бунинг муқобилида – агар одам аҳмоқ бўлмаса – у албатта ўзига “мустақиллик нима”, “биз ҳақиқатдан ҳам мустақилмизми” деган саволларни беради.

 Агар мустақилликнинг асосий кўрсаткичлари бўлган сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан мустақил бўлмаса, у ҳолда давлат герби – бир сурат; гимни – сафсата; байроғи – бир бўлак латтадан бошқа нарса эмас!

 Агар буларга қисқача тўхталиб ўтадиган бўлсак, сиёсий томондан бир нечта мисолларнинг ўзи Қирғизистон ҳеч қандай мустақил эмаслигини яққол кўрсатиб турибди. Масалан, Россия “рангли инқилоб” орқали ҳокимият тепасига ғарб кадрларининг келишига тўсқинлик қилиб, ўзига содиқ малай бўлган Акаевни бешкаст олиб чиқиб кетди ва унинг ўрнига Бакиевни қўйди. Кейинчалик Бакиев АҚШ ва Хитой билан ҳам ҳамкорлик қилиб “кўп векторли” сиёсатга мойиллик билдира бошлагач, уни қўзғолон йўли билан ағдарди ва ғарбпараст сиёсатчиларни тиз чўктириб, муваққат ҳукумат бошқарувига “рухсат” берди. Путинга орқа ўгиргани туфайли Атамбаев қамоққа олинди, Жээнбеков ишни эплай олмай қолганда, амалдаги ҳукумат ҳам Россиянинг “доброси” билан ҳокимият тепасига келди… (Бу малайлар буларнинг барчасини кимлар уюштираётганини кўриб-билиб турса-да буни очиқ айта олмай ялтоқланиб “ташқи кучлар” деб айтишади ва одамларни аҳмоқ қилиб, ҳеч мос келмаса ҳам “экстремизм ва терроризм”га ёпиштиришга ҳаракат қилишади).

 Иқтисодий жиҳатдан қарзлар Қирғизистон томоғига қилтаноқ каби тиқилиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Шунингдек, Россия босими остида мамлакат ЕОИИга олиб кирилди ва унинг зўравонлигидан азият чекмоқда. Бошқа томондан эса Хитойнинг иқтисодий экспансияси қарзга ботирмоқда, бунинг ортидан кон ва ерларни “инвесторлик” орқали бир чеккадан эгаллаб келмоқда хамда Ғарбнинг кредит ва грантлари ҳам ортиб бормоқда…

 Ҳарбий жиҳатдан Россия Қирғизистонни босиб олган. У Қирғизистонни “экстремизм ва терроризм” ваҳималари билан қўрқитиб ҳарбий база қуриб олди. Аслида эса бундан АҚШ ва Хитойни ҳарбий томондан кириб келишини олдини олиш кўзланган.

 Юқорида қайд этилган сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий қарамлик мустамлакачилар томонидан ташкил этилган халқаро ва маҳаллий ташкилотлар орқали амалга оширилади. Шундан кейин ҳам бу малайлар қандай мустақиллик ҳақида гапиришмоқда?!

 Эй мусулмон биродарлар, соҳта “мустақиллик” каби ёлғонларга алданиб юравермай демократия зулматидан – Ислом нурига, капталистик империализм зулмидан – Исломий Халифалик адолати томон юз буринг! Бунга сизларин Аллоҳ Таоло буйриган ва бу сизларнинг икки дунёингиз учун фойдали.

 Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here