Туркманистонда бюджет ташкилотлари ходимларига Жума номозига бориш таъқиқланди

824
0

Туркманистонда бюджет ташкилотлари ходимларига Жума номозига бориш таъқиқланди

 Туркманистоннинг Лебап вилояти бюджет ташкилотлари ходимларини Жума номозига бориши таъқиқланди. Бундай таъқиқ Туркманистон президенти Лебапда янги қурилган масжидни очилиш маросимига келиши билан бир вақтга тўғри келган. Бу ҳақда “Озодлик” радиосининг туркман хизмати хабар қилди.

 “Таълим, маданият, соғлиқни сақлаш ва ҳарбий хизматчиларга Жума номозига бориш ва иш жойларида номоз ўқиш таъқиқланди. Жума номозига борган ёки иш жойида номоз ўқиган одам ишдан хайдалиши ҳақида огоҳлантириш берилди. Бироқ айрим ходимлар ишдан айрилиш таҳдидига қарамай масжидга боришмоқда”, – дейилади хабарда.

 Изоҳ: Туркманистоннинг биринчи президенти, марҳум Сапармурод Ниёзов қаламига мансуб “Руҳнома” китоби нашр қилинганидан сўнг оммавий ахборот воситаларида “Туркманбоши”ни пайғамбар деб аташ ва улуғлаш жараёни бошланиб кетган эди. Сарой амалдорлари ва маддоҳларининг бундай ширк ишларини жим кузатиб туришга иймони йўл қўймаган  туркманистонлик диний уламо Хожааҳмад Ўрозқиличев “Бу мусулмонларнинг эътиқодига зид” эканлигини айтиб чиққанди. Шундан сўнг туркман ҳукумати Ислом динига қарши курашни бошлаб юборган эди. Уламонинг шу сўзларидан сўнг туркман ҳукумати Ўрозқличев таржимасидаги туркман тилида чоп этилган 40 минг нусха Қуръонни ёқишга буйруқ берди. Шу билан кифояланиб қолмаган расмий ҳукумат пойтахт Ашхободдаги масжидларни тенг яримини бузиб ташлади ва ўз эътиқодида собит турган мусулмонларни турли хил айбловлар билан қамоққа ташлай бошлади.

  Ниёзов ўлимидан сўнг ҳокимият тепасига келган Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳам Ислом ва мусулмонларга қарши курашни давом эттирди. Давом эттириш билан кифояланиб қолмай бу курашни янада кучайтириб юборди. Бердимуҳаммедов нафақат уламо ва масжидларга қарши, балки жамиятда исломий кўринишларга қарши курашни бошлаб юборди. Ҳукумат буйруғига биноан куч органлари соқол қўйган мусулмонларга қарши курашга киришди.

2017-йилга келиб Туркманистонда номоз ўқиган ҳарбий тизим ходимларини ҳамда номоз ўқишни ташлаш талабини бажаришдан бош тортган давлат хизматчиларини ишдан бўшатиб юбориш ҳолатлари кўпайди. Харбий хизматчиларга ё номоз ёки ишни танлаш шарти қўйилди. Ўша вақтда “CA-NEWS” нашри ишдан бўшатилган собиқ ҳарбий номоз ўқишни ташлаш талабини рад этгани сабабли қуролли кучлар сафидан бўшатиб юборилганини, аввалига иш жойида номоз ўқимасликни талаб қилишгани, кейин эса уйида тинтув ўтказиб, Қуръон китобини олиб кетишганини хабар қилган эди.

Миллий хавфсизлик бошқармаси ва йўл полицияси ходимлари соқол қўйган ва 50 ёшга тўлмаган мусулмон эркакларни ушлаб, махсус суҳбатдан ўтказиш ортидан, соқолларини мажбуран олиб ташлашди ва ҳатто уларни ароқ ичиб, чўчқа гўшти ейишга мажбурлашди. Куч органлари талабини бажармаган эътиқодли мусулмонлар эса ҳеч қандай суд ва терговсиз 7-8 йилга озодликдан маҳрум этилди…

 Ўтмишда Аллоҳнинг динига қарши кураш олиб борган қанча-қанча ҳукумдорлар, ҳатто худоликни даъво қилган Фиравн каби золимлар қандай аянчили хотима топганидан ибрат олмаган бугунги кундаги фравнчалар ҳам ўзларини дунёга устун билиб, очиқчасига Аллоҳнинг шариати ва буюруқларига қарши боришга журъат қилмоқдалар. Улар қандай оқибат сари кетаёганларидан ғафлатда қолмоқдалар.  

 “Золим кимсалар яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб олурлар”. (Шуаро: 227).

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here