Матбуот баёноти
Жангчи гуруҳларнинг ички урушлари «Фурот қалқони» дарвозасидан яна майдонга қайтди
Биринчи қурбон ва катта зиён кўрувчи гуруҳлар аъзолари бўлди
2022 йил 18 июн шанба куни эрталаб Ҳалаб шарқидаги Боб шаҳридаги бир неча ҳудудларда «Жабҳа Шомия» гуруҳи билан «Аҳрори Шом – шарқий сектор» гуруҳи ўртасида қақшатқич тўқнашувлар бошланди. Автоматлар билан отишмалар, трассаларни тўсиб олиш, оғир қуроллар билан қуролланган ҳарбийлар назоратидаги блок постлар ўрнатиш, кучли оммавий сафарбарлик кузатилган ушбу жанглар оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди ва яраланди…
Эй муборак Шом заминидаги мусулмонлар!
Мусулмон қонининг муқаддаслиги Исломда қаттиқ ҳаром қилингани маълум, бу ҳеч кимга сир эмас. Бу жангчи гуруҳ етакчиларининг мусулмонлар қонини менсимаслиги ҳеч шубҳасиз ҳақиқатга айланди. Биз шунга гувоҳ бўляпмизки, бу етакчилар ўз аскарлари қони тўкилишини тўхтатиш ўрнига, уларни гуруҳлар ўртасидаги ички урушларга ташлашмоқда… Ваҳоланки, қўзғолон душманларидан бошқаларга хизмат қилмайдиган бундай қирғинбарот жангда бирдан-бир зиён кўрувчи мусулмон аскардир. Чунки бир неча километр ерга эгалик қилиш устида кечган нуфуз ва ҳукмронлик талашиш жангида унинг гўдаклари етимга айланмоқда. Бу эса, гуруҳлар етакчиларининг жавобгарликни ҳис қилмаётганлигига далолат қилади. Улар Шом аҳлининг қурбонликлари ва фарзандларининг қонлари эвазига ўз манфаатларини қўлга киритишни исташмоқда. Тош отса етгудек узоқликда Шом тоғути ўз қароргоҳида тинч-омон турган бир пайтда, улар ўз қуролларини Шом аҳлининг фарзандлари кўксига қаратишмоқда.
Эй Ислом маркази бўлмиш Шомдаги мусулмонлар!
Сиз бу жангчи гуруҳ етакчиларининг қўзғолон жисмини тилка-пора этувчи ўзаро жангларига сукут қилиш ва қўзғолонингиз устида пул топишларига ва фарзандларингиз қонини оқизишларига қўйиб бериш билан ўзингиз ҳалокат жарлиги ёқасига келиб қоляпсиз. Тортиб олинган ҳокимиятингизни қайтаришга ҳаракат қилмаслик билан сиз ўзингизни мана шу сотқин етакчиларга даромадли товар қилиб беряпсиз. Бу етакчилар ўз қарорларини «донор», дейилаётган давлатларга гаров қилиб, қурол-аслаҳаларини фарзандларингизни ўлдириш учун сақлашяпти. Шомдаги муқаддас қўзғолоннинг бу аҳволга тушишига майдонга эга чиқиб, одамлар елкасига миниб олган мана шу кимсаларнинг онгсизликлари сабаб бўлди. Шунингдек, мақсадни белгилаб, тўғри йўлни чизиб берган очиқ сиёсий лойиҳани қабул қилишни ва қўзғолон кемасини бундай қирғинбарот тўлқинларда бошқара оладиган холис онгли сиёсий етакчиликка эргашишни истамаганликлари ҳам сабаб бўлди. Бас, шундай экан, сиз ишингизни тўғриланг, қўзғолонингизни онгли равишда давом эттиринг ва Роббингиз арқонини маҳкам тутинг.
﴿وَأَطِيعُوا اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَلَا تَنَازَعُوا فَتَفْشَلُوا وَتَذْهَبَ رِيحُكُمْ وَاصْبِرُوا إِنَّ اللَّهَ مَعَ الصَّابِرِينَ﴾
«Ва Аллоҳ ҳамда Унинг пайғамбарига итоат қилингиз ва (ўзаро) талашиб-тортишмангизки, у ҳолда сустлашиб, куч-қувватингиз кетур. Сабр-тоқат қилингиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир» [Анфол 46]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Суриядаги матбуот бўлими
раиси Аҳмад Абдулваҳҳоб