Ҳизб ут-Таҳрир тариқати барчага маълум!

489
0

dbzmail.comБиз Британиянинг «Daily Mail» газетасига ва бунга ўхшаган бошқа газеталарга ҳийла найрангларингиз етар энди, деб айтамиз…

Ҳизб ут-Таҳрир тариқати барчага маълум!

2014 йил 24 февралда Британиянинг «Daily Mail» газетаси интернетдаги саҳифасида «Ҳинд мужоҳидлари кучайиб келаётган ички террор ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш доирасида Ҳиндистонда «Ал-Қоида» ташкилотининг алоҳида бўлимига асос солишда бу ташкилотга ёрдам бермоқда. Бу алоҳида ташкилот оламшумул ташкилотга айланиши учун Толибон ва Ҳизб ут-Таҳрир каби экстремистик жамоалар билан алоқасини кучайтирмоқда» дея даъво қилди.

Мақола юқорида келтирилган сўзлар билан бошланиб, сўнг Ҳинд мужоҳидлари билан Ал-Қоида ва Ҳизб ут-Таҳрир  жамоалари ўртасидаги асоссиз алоқаларга боғлиқ асоссиз далилларга таянишга киришиб кетади. Бироқ қизиғи шуки, мақолада Ҳизб ут-Таҳрирнинг бу алоқасига ҳеч қандай далил келтирилмаган ва қолаверса Ҳизб ут-Таҳрирнинг номи қайта тилга олинмаган. Афтидан, мақола «Daily Mail» газетаси муштарийларининг сонини кенг миқёсда ошириш мақсадида  арзимаган ҳикоясига кўпчиликнинг эътиборини тортишда Ҳизб ут-Таҳрирнинг номидан фойдаланиб, унинг номини мақоланинг бошида келтирган.

Daily Mail газетаси қай тарзда муштарийлари баъзасини кенгайтиришининг бизга қизиғи бўлмасада, бироқ бу Ҳизб ут-Таҳрир очиқ эълон қилиб келаётган тариқатга нисбатан жамоатчилик фикрини чалғитиш орқали амалга оширилишини қабул қила олмаймиз. Шунинг учун биз яна қайта таъкидлаймизки, Ҳизб ут-Таҳрир мустақил оламий сиёсий Ҳизб бўлиб унинг бошқа жамоаларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бироқ у барча мусулмонларга насиҳат қилиб уларга йўлланма бериб келади ва сиёсий ўзгартириш ясаш лозимлигини керагича тушунтиришга ҳаракат қилади. Бунинг учун у тинч йўл билан фикрий ва сиёсий кураш олиб боради.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here