Африкадаги хавфли очарчиликдан ҳамда аёллар ва болалар азобини сиёсийлаштиришдан бўлган огоҳлантирув

335
0

Матбуот баёноти

Африкадаги хавфли очарчиликдан ҳамда аёллар ва болалар азобини сиёсийлаштиришдан бўлган огоҳлантирув

Африка Иттифоқи раҳбари Сенегал президенти Маки Салл «Radio France International» билан қилган суҳбатида агар Украинадан Африкага буғдой экспорти қайта тикланмаса, Африка жиддий очарчиликка дучор бўлишини айтди. Саллнинг таъкидлашича, очарчилик «қитъадаги барқарорликни издан чиқариши мумкин». У ўтган ҳафта Москвада Россия президенти Путин билан учрашганини, Путиндан дон ва ўғит масаласида Африкага ёрдам беришини сўраганини таъкидлади. Унинг ушбу баёнотидан олдин бир неча ғарблик сиёсатчилар ҳам баёнот бериб, қитъадаги озиқ-овқат кризисини Украинадаги уруш билан боғлашди. Масалан, Халқаро Валюта Фонди директори «Европадаги уруш Африкада очарчиликка сабаб бўлади», дея баёнот берди. Франция президенти эса, «Россиянинг Украинага уруш қилиши сабабли Африкада очарчиликни кутмоқдамиз», дея таъкидлади. Умуман олганда, бу баёнотлар Россия билан Ғарб ўртасидаги пропаганда урушининг бир қисми ҳисобланади. Чунки Россия ҳам Ғарбнинг бундай баёнотлари қаршисида Ғарбнинг ўзини айблаб, озиқ-овқат кризисининг кучайиб кетишига ва портларнинг дон ва ўғит учун ёпилишига айнан Ғарб санкциялари сабабчи бўлганини таъкидлади.

Сиёсатчилар бир-бирларини одамларнинг азоб-уқубатларидан уруш қуроли сифатида фойдаланишда айблашар экан, хабарларнинг бошида ғоят озиб кетган қора танли юзлар ва мотамсаро оналар қиёфалари, Африка Соҳили ва Шарқий Африкада тўйиб овқатланолмаётган болалар манзараси қайта-қайта кўрсатилмоқда… Гўё бу манзаралар ўша-ўша ўзгармаган, замон ҳам ўн йилдан бери шу қайғули саҳнада тўхтаб қолгандек… Бутун дунё ўша бир-бирига ўхшаш чеҳралар қаршисида очарчиликни кутиб, қўл қовуштириб ўтирибди. Ёрдам лагерларига эса, узун йўлларни босиб ўтиб, йўл давомида жигаргўша ва қарияларни тупроққа қўйиб, баъзи бирлари етиб келмоқда. Буларнинг барчаси оммавий ахборот воситалари томонидан инсониятга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган, шакл ва мазмун жиҳатидан сиёсийлаштирилган ҳолда ёритилмоқда. Вазиятнинг хатарли эканига ва кўплаб оташин баёнотлар берилаётганига қарамай, БМТнинг жабрланган мамлакатлар учун фавқулодда вазиятлар дастурини молиялаштириш тўхтаб қолди. Унинг (Жаҳон Озиқ-овқат дастури (WFP), Озиқ-овқат ва Қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO), Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (OCHA) ва UNICEF каби) ташкилотларининг қўшма баёнотларида «БМТнинг Сомали учун белгилаган 2022 йилги гуманитар ҳаракатлар режасининг атиги ўн саккиз фоизи молиялаштирилган»и айтилди.

«Оксфам» ва Болаларни Қутқаринг (Save the Children) ташкилоти Шарқий Африкадаги вазиятни ҳалокатли, дея баҳолади. Шунингдек, ҳар 48 сонияда бир киши очликдан ҳалок бўлаётганини ҳамда олдини олиш мумкин бўлган офатлар билан курашда бутун дунёнинг муваффақиятсизликка учраганини таъкидлади.

Қаршимизда аламли воқелик турибди. Гап шундаки, табиий ресурсларига бой, иқлими хилма-хил, тупроғи унумдор бўлмиш қора Африка халқи тирикчилигини ўтказолмай, тақдирий масалаларида арзон савдолашувларга юз тутмоқдалар. Ўзлари учун мутлақо алоқаси бўлмаган капиталистик урушлар бадалини тўламоқдалар.

Африка ва бошқа ерлардаги озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси халқларнинг хавфсизлиги ва тинчлигидан алоҳида нарса ҳам эмас ҳамда бошқа давлатларнинг гоҳ таҳдид қилиб, гоҳ савдолашадиган қуроли бўлиб қолмаслиги ҳам керак. Шунингдек, муаммонинг ажралмас қисми сифатида кўрилган муассасаларга ҳамда мамлакатлар иқтисодини вайрон қилувчи сиёсатларни олиб бориб, уларни бошқаларга қарам қиладиган халқаро ташкилотларга ҳам топшириб қўйилмаслиги лозим. Зеро, халқаро ташкилотларнинг бундай сиёсатлари одамларни ишлаб чиқариш ва ерларни тирилтиришга қизиқтириш ўрнига истеъмолчилик ва импортга қизиқтиради. Қишлоқ хўжалигида эса, пухта ўрганилмаган, тез даромад олиш йўлларига йўналтириб, тупроқни беҳуда ҳолдан тойдиради. Шу боис, касалликнинг асли юқори нархларда ҳам, Россия ёки Украина ғалласида ҳам эмас, балки мазкур сиёсатларнинг ўзида. Чунки бу сиёсатлар ер ва маҳаллий ҳосилни эътиборсиз қолдириб, одамларнинг бир бурда нонини денгиз ортидаги мамлакатларга боғлади, шунингдек, маҳаллий қишлоқ хўжалигини эътиборсиз қолдириб, мамлакатни буғдой импортига қарам қилди.

Африка ўнлаб йиллардан буён тафаккур, ақл ва сиёсий иродадан мосуво бўлиб келмоқда… Ерларига ваҳшийларча ҳужум қилиниб, халқи шафқатсизларча оч қолдирилмоқда… Африканинг бу аҳволдан ягона чиқар йўли – ерларини қашшоқлаштириб, йўқсиллик, жаҳолат ва касаллик келтириб чиқарадиган Ғарб ва унинг ташкилотларидан қутулмоқдир. Улар ўзларининг унумдор ерларидан фойдаланиб, ўз ҳосилларига таянмоқлари ҳамда мамлакат ва одамларни қашшоқлаштирадиган импорт ечимларидан воз кечмоқлари даркор. Бу эса, фақатгина бошқарув муаммосини ҳал қилиш ва ер юзида халифа қилиш ҳақиқатини англаб етиш билангина амалга ошади.

﴿أَمَّن يُجِيبُ الْمُضْطَرَّ إِذَا دَعَاهُ وَيَكْشِفُ السُّوءَ وَيَجْعَلُكُمْ خُلَفَاءَ الْأَرْضِ أَإِلَـهٌ مَعَ اللَّهِ قَلِيلاً مَّا تَذَكَّرُونَ

«Ёки музтар-ночор одам дуо-илтижо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган ва (унинг) мушкулини осон қиладиган ҳамда сизларни ернинг халифалари қиладиган ким бор, Аллоҳ билан бирга яна бирон илоҳ борми?! Камдан-кам эслатма-ибрат олурсизлар!» [Намл 62]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот

бўлими аёллар қаноти

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here