Ҳизб ут-Таҳрирнинг биринчи қалдирғочларидан бўлган улуғ устоз Аҳмад Муҳаммад фақир Ажорма (Абу Осим)нинг вафоти ҳақидаги хабар

46
0

Ҳизб ут-Таҳрирнинг биринчи қалдирғочларидан бўлган улуғ устоз Аҳмад Муҳаммад фақир Ажорма (Абу Осим)нинг вафоти ҳақидаги хабар

Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти мамлакат халқига, Ислом Умматига ва бутун исломий даъватни кўтариб чиқаётган биродарларга улуғ устоз Аҳмад Муҳаммад фақир Ажорма (Абу Осим)нинг вафот этганини чуқур қайғу ила хабар қилади. Ҳизб ут-Таҳрирнинг биринчи авлодидан ва тақводор аъзоларидан бири бўлган (Зеро, Аллоҳдан ўзга ҳеч кимни гуноҳдан пок санамаймиз) фазилатли устоз Абу Осим ҳижрий 1443 йил 21 зулқаъда, милодий 2022 йил 20 июн душанба куни тўқсон уч ёшида вафот этди. Буюк устоз ёши улуғлигига, машаққатларга ва золимлар зиндонларида азоб чекишига ҳам қарамай, умрини Халифаликни барпо этиш учун жиддий фаолият қилиш ва аҳд-паймонига сабр қилиб, даъватни елкасида кўтариб чиқиш билан ўтказди. Аллоҳ раҳмат қилсин, устоз Абу Осим камтар, хушфеъл бўлиб, даъват ва даъват аҳлини севарди, ҳаққа амал қилиб, унда собит туриб, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ваъдасига чуқур ишончда эди.

Аллоҳ Азза ва Жалладан устознинг гуноҳларини мағфират айлаб, Ўзининг кенг раҳматига олишини, анбиёлар, сиддиқинлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан ҳамроҳ қилишини сўраймиз, уларга ҳамроҳ бўлиш нақадар бахтдир. Аллоҳ Таолодан аҳли оиласига сабри жамил ва гўзал таъзия тилаймиз.

Ё Рабб, устоз Абу Осимни раҳмат қил, ётар жойини обод, борар жойини кенг айла ва ҳовлисидан ҳам яхши ҳовли, аҳлидан ҳам яхши аҳл билан сийла, бизни ҳам биргаликда қиёматда Пайғамбаринг ﷺ байроғи остида жамла.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Иордания вилоятидаги матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here