Марказий Осиё раҳбарларининг 4-маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади

245
0

Марказий Осиё раҳбарларининг 4-маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади

 Хабар: 21 июл куни Иссиқкўл кўли бўйидаги Чўлпонота курорт шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган саммитда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари қатнашади.

 Олдинги учрашув 2021 йил августда Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган. Навбатдаги саммитда минтақавий ва халқаро масалалар кўриб чиқилиши кутиляпти.

 Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувини ўтказиш ташаббуси Шавкат Мирзиёевдан чиққан эди. Биринчи саммит Остона, иккинчиси Тошкент ва учинчиси Ашхободда бўлиб ўтган.

 Изоҳ: 2018-йили Марказий Осиё раҳбарлари Остонада учрашиб, Ўзбекистон президенти Мирзиёев ташаббуси билан минтақадаги давлатлар ўртасида маслаҳат учрашуви тузилди. 2019-йил баҳорида Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувдан кейин АҚШ давлат котибининг Шарқий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Элис Уэллс Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг маслаҳат кенгашини олқишлаган эди. АҚШнинг Ўзбекистондаги ўша пайтдаги элчиси Дэниел Розенблюм эса “С+1” яхши. Бироқ, С5 ҳеч қандай қўшимчасиз ундан ҳам яхшироқ! Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлик соҳасидаги етакчилиги таҳсинга сазавор”, – деган эди. Бундан ташқари 2021 йил 5 августда бўлиб ўтган маслаҳат учрашувида БМТ вакили Наталья Герман ҳам иштирок этган эди. АҚШ расмийлар ва Америка манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида ташкил этилган БМТнинг маслаҳат учрашувларда иштирок этиши ва қўллаб-қувватлаши бежиз эмас.

 Чунки, Марказий Осиё давлатларининг интеграциялашув ҳаракатлари АҚШ манфаатларига мос келади. У “С5+1” форматидан Марказий Осиё давлатларини Афғонистон орқали жаҳон бозорига олиб чиқиш ва шу билан бу минтақани сиёсий-иқтисодий манфаатларига эга бўлишни мақсад қилган. Шу мақсадда 2021-йил 15-16-июл кунларида конференция бўлиб ўтди ва унда минтақадаги алоқаларни мустаҳкамлайдиган “Термиз-Мазори-Шариф-Қобул-Пешавор” темир йўлини қуришга чақириқлар бўлди. АҚШ бу манфаатлардан ташқари минтақада Хитойга қарши кайфиятни кучайтириш ва Россия таъсирини чеклаш учун жиддий ҳаракат қилмоқда.

 Россия минтақада таъсирини сақлаб қолиш учун ўз етакчилиги остидаги МДҲ, КХШТ, ШҲТ ва ЕОИИ ташкилотларидан фойдаланиб келмоқда. Бироқ, ҳозирги сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий ҳолатида минтақага АҚШ ва Хитойни кириб келишига жиддий қаршилик қила олмайди. Бундан ташқари, Россиянинг Украинадаги муваққиятсиз уруши минтақа давлатларини дадилроқ қадам ташлашига имкон беряпти.

 Хитой эса минтақада аввалдан шаклланган кенгайиш сиёсатини олиб бормоқда. Шу мақсадда минтақа давлатларини қарзлари билан кишанлаб олмоқда. Сўнгги вақтларда ШҲТда ўз таъсирини кучайтирди ва Марказий Осиёда нафақат иқтисодий, балки хавфсизлик соҳасидаги манфаатларини ҳам амалга ошира бошлади.

 Маслаҳат учрашуви иқтисодий жиҳатдан минтақадаги давлатларга манфаатли бўлиши мумкин. Аммо, ушбу манфаатлар энг аввало мустамлакачи ва халқаро таъсирга эга давлатлар манфаатларига тўғри келиши керак. Акс ҳолда эришилган шартномалар қоғозда қолиб кетаверади. Шу сабабли, минтақани бирлаштириш учун энг аввало устимиздаги халқаро куфр тузумига қарши тура оладиган мафкурага эга бўлишимиз шарт ва уни жамиятга етказиш талаб қилинади. Бундай қувватга эга мафкура фақат Исломда мавжуд. Демак, Ислом соясида бирлашишдан бошқа шиорлар малайликдан бошқа нарса эмас!

Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here