Яна НКМ масаласи

372
0

Яна НКМ масаласи

 Хабар: Фискал ахборот операторлари уюшмаси (ФФД) раиси Юрий Почтарев Жогорку Кенешнинг тармоқ қўмитаси йиғилишида тадбиркорлар номидан назорат-касса машиналарини (НКМ) ишга тушириш муддатини узайтиришни сўради.

 “НКМ дастурий таъминотидан фойдаланадиганлар тезда янги талабларга мослашишади. Уларга ошиб кетса 1,5-2 ой керак бўлади. Аммо, қўшимча қурилмалардан фойдаланадиганлар учун тўсиқлар мавжуд. Сабаби уни ўрганиш ва янги солиқ кодексига мувофиқ иш олиб боришга вақт керак бўлади”, – деди Юрий Почтарев.

 Давлат солиқ хизмати раиси Алтинбек Абдувапов 8-апрелда Вазирлар маҳкамасининг қарори чиққанини, кечиктириш масаласини муҳокама қилиш учун асос йўқ деди.

 Қўмита йиғилишида жорий йил 8-апрелда қабул қилинган “Назорат-касса машиналаридан фойдаланиш механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор кўриб чиқилди.  НКМ жорий этиш тўғрисидаги қарор 1-майдан кучга киради.

 Маълумот ўрнида, президент Садир Жапаров 18-январ куни янги Солиқ кодексини имзолади. Ҳужжатда яширин иқтисодиётни очиққа чиқариш мақсадида тадбиркорлик субъектларида назорат-касса машиналарини жорий этиш тўғрисидаги низом ўрин олган.

 Изоҳ: Молия вазирлиги 21-апрел куни маълум қилишича, Қирғизистон 2020-йилнинг октябридан шу вақтга қадар халқаро ҳамкорлари билан 758,3 млн долларлик шартнома имзолаган. Вазирлик бу сумманинг 466,8 млн доллари – кредит, қолган 291,5 млн доллари – грант эканлигини ва Қирғизистон даромади паст ривожланиб келаётган ўлка бўлгани учун донорлар насияларни “анча енгиллаштирилган шарт билан” беришаётганини таъкидлаб ўтди.

 Қирғизистоннинг давлат – ички ва ташқи қарши – 2021-йилнинг охирида 436 млрд 270,7 млн сомни ($5 млрд 147 млн) ташкил этган. Бу сумманинг 80%дан ортиғи ташқи қарз – 364 млрд сомдан иборат.

 Аввалроқ, вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров ташқи қарз бўйича пуллар энг кўп тўланадиган вақт 2024-йилга тўғри келишини ва давлат ташқи қарз берувчиларга 330 млн долларга яқин тўлаши кераклигини айтган эди. Табиийки, бу қарзни тўлаш мамлакатдаги солиқ тўловчилар зиммасига тушади. Шу сабабли ҳам Қирғизистон ҳукумати ҳар бир қимирлаган иш учун солиқ жорий этиш устида ишламоқда. Аввалги патент тизими бекор қилинди, солиқ хизмати ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари билан тенглаштирилди ва солиқ хизмати тўплаган солиқнинг 3 фоизини оладиган бўлди. Бу эса солиқчиларнинг ойлигини ошиши улар йиғган солиққа боғлиқ бўлишини англатади. Демак, солиқчилар қандай қилиб бўлса ҳам кўпроқ солиқ йиғишга ҳаракат қилишади. Натижада одамларнинг ҳаёти янада оғирлашади. Нархларнинг кўтарилиши эса бунга қўшимча бўлади.

 Маълумки, капиталистик давлатларда бюджет асосан солиқлар ҳисобига тўлдирилади. Бу кўрсаткич АҚШда 90%дан ошса, Европанинг аксар давлатларида -+ 100%га етади. Қирғизистонда эса солиқлар бюджетнинг 75%ни ташкил этади. Қолгани грантлар, хорижий давлатлар ва ташкилотлардан олинган қарз, кредитлар, дивидентлар ва давлат мулкини ижарага беришдан тушган маблағлардан иборат. Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров президентнинг топшириғи – бюджетни 2022-йили 400 миллиард, 2023-йили 500 миллиард сомга етказиш эканлигини айтган эди. У бюджетнинг тўлдиришни асосий манбаи сифатида яширин иқтисоддаги маблағни очиққа чиқариш, божхона ва солиқлардан кўпроқ пул йиғишини қайд этганди. Қирғизистон ҳукуматининг оддий халқ қора қозонини қандай қайнатаётгани билан иши йўқ. Аксинча, унинг ягона ташвиши – қандай қилиб бўлса ҳам бюджет даромадларини ошириш ва шу орқали тўлаш керак бўлган қарз учун манба топишдангина иборат…  

 Исломда закотдан бўлак хеч қандай мажбурий солиқлар мавжуд эмас. Давлат закотни солиқ эмас ибодат эътиборида йиғади. Закот бюджет камомадлари ёпиш, давлат ишларини идора қилиш ёки фавқулотда ҳолатлар учун олинган қарзларни адо этишга сарфланмайди. Бунинг учун умумий мулк ва давлат мулки ишлатилади. Закотни шариат белгилаб берган ўринларгагина сарфлайди. Шунингдек, бойлик бир ховуч капиталистлар ва монополистлар қўлида тўпаланиб қолишига ҳам, оддий халқнинг солиқ тўловчи бўлиб қолишга ҳам рухсат бермайди. Аксинча бойлардан закот олиб муҳтожларга тақсимлаш орқали жамиятда фаровон ҳаёт ва мувозанатни таъминлайди.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here