Йўлга ҳақ олинади

137
0

Йўлга ҳақ олинади

 ОАВ хабарларига кўра, мамлакатдаги айрим йўллар учун ҳақ олинади. Транспорт ва коммуникация вазирнинг биринчи ўринбосари Нурланбек Кайинбаев, Чуй вилояти айланма йўли, Ўзган шаҳри айланма йўли, шимол-жануб йўл туннели ва йўл ўтказгич кўприги учун пул ундирилишини маълум қилди. Унинг айтишича, йиғилган маблағ йўлларни таъмирлашга сарфланади. Аслида бу ташаббус 2021-йилда кўтарилган бўлиб, ёнилғи солиғини олти йил кетма-кет икки сомдан ошириш, автомобиллардан йўл ҳақи олиш, қимматбаҳо машиналарга ортиқча бойлик солиғини жорий этиш таклиф этилган эди.

 Бугунги кунда капиталистик тузумда бюджет халқдан йиғиладиган солиқлар ҳисобига тўлдирилади. Капитализмни татбиқ қилаётган Қирғиз ҳукумати ҳам бюджетни тўлдириш учун вақти-вақти билан солиқларнинг янги турларини ўйлаб топишади. Воқеликда ҳам, ширъий томондан ҳам олиб қаралганда бу солиқлар халққа зулм ҳисобланади. Транспорт ва коммункация вазирлиги йиғилган маблағ йўлларни таъмирлаш, яхши ҳолтда сақлаб туришга сарфланишини таъкидламоқда. Бироқ, бу маблағлар чап чўнтакка эмас, белгиланган ўринларга сарфланиши гумон. Шунингсиз ҳам айни вақтда транспортга тегишли солиқлардан: автомобил солиғи, ёқилғи акцизлари, божхона тўловлари, транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, лицензия ва туннелдан ўтиш учун тўловлар тўлаб келамиз. Аммо, йўллар хали ҳам таъмирга мухтож.

 Бундан ташқари, давлат доимий равишда чет элдан кредитлар олади. Ҳукумат бу кредитларнинг ҳам катта қисми ушбу йўлларни таъмирлашга сарфланаётгани ҳақида ҳисобот беради. Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2020-йил октябр ойидан шу кунгача ҳукумат чет элдан 466,8 млн доллар кредит олган. Мана шу тарзда йўл учун кредитлар олиниб, солиқлар жорий этилмоқда, аммо халқимиз яхши йўлга ёлчимади. Оқир оқибат олинган кредитларни тўлаш носоз йўлларда машина хайдашга мажбур бўлаётган халқимиз зиммасига тушади. Аслида йўл кимнинг мулки? Ҳар бир километр учун ҳақ тўлаш керак бўлган шахсий йўллардан фойдаланяпмизми? Исломда йўл умумий мулк ҳисобланади. Давлат ёки бошқа томон йўлларга солиқ жорий этиш ҳуқуқига эга эмас.

Хорун Абдулҳақ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here