بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти «иқтисодий кризиснинг исломий ечими»ни муҳокама қилишга қаратилган навбатдаги учрашувни Қаҳраманмарашда ўтказди
Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти ўзининг «Иқтисодий кризиснинг исломий ечими» номли кампанияси доирасидаги навбатдаги учрашувни Каҳраманмараш шаҳрида ўтказди. Маълумки, бу кампанияда Ҳизб нодавлат ташкилотлар, партия вакиллари ва маҳаллий ахборот воситалари билан боғланиб, саволларга жавоб бериш орқали ҳозирда Туркияда давом этаётган иқтисодий кризисга туб исломий ечим бериб келмоқда.
Айни мунозара учрашуви доирасида Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти Каҳраманмараш шаҳридаги сиёсий партиялар, ноҳукумат ташкилотлар, маҳаллий ахборот воситалари билан учрашув ўтказди.
Суҳбатда очилиш нутқини Аҳмад Саба эшиттирди, сўнг Ҳанафий Яғмур сўзга чиқди. Шулардан сўнг, савол-жавоб босқичи бошланиб, иштирокчиларнинг бир қисми ўз саволлари билан, яна бир қисми ўз фикр ва мулоҳазалари билан қимматли ҳиссаларини қўшдилар. Берилган саволларга Ҳаққий Эрин, Абдуллоҳ Имомўғли, Мусо Бойўғли ва Муҳаммад Ҳанафий Яғмур жавоб берди.
Учрашувда Исломнинг ҳар бир соҳадаги ечим ва аҳкомларини кун тартибига қўйиш зарурлиги, маъмурият, иқтисодиёт, таълим ва ижтимо каби барча соҳаларга тааллуқли муфассал асл ечимлар динимизда мавжудлиги, шу билан бирга, буларнинг барчасини ҳар бир минбардан туриб етказиш-баён қилиш шарт эканлиги таъкидланди.
Роя газетасининг 2022 йил 16 феврал чоршанба кунги 378-сонидан