Амонат ва иймон

466
0

(Ўзгартириш – “Исломий давлат” учун муқаррардир. китобидан)

Амонат ва иймон

Амонатни сақлаш фақат Халифалик давлати ёрдамидагина тамомига етади

Модомики Ислом уммати Аллоҳ таъоло халифа қилган ва Унинг ўзи таклиф этган вазифани нимадан иборат эканлигини тушиниб етмас экан ва бу вазифани бажариш учун куч-қувватини йиғиб олмас экан, алабатта у бу вазифани бажара олмайди. Аллоҳ таъоло томонидан таклиф этилган ўзининг вазифасини англаб етгандан кейингина у фақат Аллоҳнинг шариати билан ҳукм юритади. Ўзининг устида ҳам фақат Аллоҳнинг шариат билан ҳукм юритилишига рози бўлади. Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учун Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилади. Шунинг учун бу Умматнинг ўзига хос танфизий вужудини бўлиши ва Ислом шариатини татбиқ қиладиган етакчиси, амири бўлиши вожиб бўлади. Инсонларга амонат ва шаҳодатни етказиш учун Ислом давлати – Халифалик давлати тикланиши лозим. Уммат Ислом билан ҳукм юритиши асосида унга байъат берадиган ягона амир – халифа вужудга келтирилиши лозим. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – марҳамат қилганлар:

وَمَن مَاتَ وَليسَ في عُنُقِهِ بَيْعَةٌ، مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً.

“Ким ўлса ва унинг гарданида халифага байъат этиш масъулияти бўлмаса, бас, у жоҳилларча ўлган ҳисобланади”. Муслим ривояти.

ومَنْ بَايَع إِمَامًا فَأَعْطَاه صَفْقَةَ يَدِهِ، وَثَمْرَةَ قلْبِهِ، فَلْيُطِعُه إِن اسْتَطَاع، فَإِن جَاء آخَرُ يُنَازِعُه فَاضْرِبُوا عُنُقَ الآخَرِ

“ Ким бир имомга – халифага байъат берса, бас унга қўлининг кафтини ва қалбининг қўрини берса, қодир бўлганча унга итоат қилсин. Агар бирортаси келиб, ундан халифаликни талашса, унинг бошини кесинглар”. Муслим ва бошқалар ривоят қилган.

إذا بُويِعَ لِخَلِيفَتَيْنِ، فاقْتُلُوا الآخَرَ منهما

“Агар иккита халифага байъат берилса, улардан иккинчисини қатл этинглар”. Муслим ривоят қилган.

Мана шу халифасиз Уммат амонатни етказишга ҳам ва Исломни татбиқ қилишга ҳам умуман ярамайди. Халифасиз У ўзидан бирор азиятни бартараф этишга қодир бўлмайди. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – марҳамат қилганлар:

وإنَّما الإمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِن ورَائِهِ ويُتَّقَى به

“Албатта имом – халифа  қалқондир. Унинг ортида туриб жиҳод қилинада ва у билан ҳимояланилади”. Муттафақун алайҳ, лафзи Бухорийники.

Ким халифаликнинг маъносини ва унинг аҳамиятини англаб етмаган бўлса, у ақлини ва қалбини мана шу набавий насснинг маъносига бўйсундирсин:

“Албатта имом – халифа қалқондир. Унинг ортида туриб жиҳод қилинада ва у билан ҳимояланилади”.

Мана шундай қилиб, Уммат ҳамма инсонларга рисолатни етказиши билан Набий – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг ишини қилган бўлади. Мўъмин тоифа эса, ушбу халифаликни вужудга келтиришга харакат қилиши билан қавмларини ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга даъват қилишдаги пайғамбарларнинг ишини қилган бўлади. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – марҳамат қиладилар:

كانَتْ بَنُو إسْرائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأنْبِياءُ، كُلَّما هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ، وإنَّه لا نَبِيَّ بَعْدِي، وسَيَكونُ خُلَفاءُ فَيَكْثُرُونَ. قالوا: فَما تَأْمُرُنا؟ قالَ: فُوا ببَيْعَةِ الأوَّلِ فالأوَّلِ، أعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ؛ فإنَّ اللَّهَ سائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعاهُمْ

“Бани Исроил қавмини пайғамбарлар бошқарарди. Бир пайғамбар ўлса, унинг ортидан яна бошқаси келарди. Мендан кейин эса, хеч қандай пайғамбар бўлмайди. Мендан кейин келажакда халифалар бўлади ва улар жуда кўп бўладилар. Саҳобалар;

–Бизларни нимага буюрасиз, ё Расулаллоҳ, -дедилар.

Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:

–Аввалгисини, фақат аввалгисини байъатига шошилинглар. Уларнинг ҳақларини беринглар. Албатта Аллоҳ улардан диққат эътиборларини жалб қилган нарса хақида сўраб олгувчидир”, дедилар. Бухорий, Муслим ривояти. Лафзи Бухорийники.

Шунга кўра, ҳокимият Аллоҳники бўлиши учун ҳар бир мукаллаф Ислом давлатини тиклашга ҳаракат қилиши вожиб. Шунда бу Ислом давлати Ислом ҳаётини қайта бошлайди, давлат вужудининг ичида мусулмонлар устидан Исломни татбиқ қилади. Мана бу – Ислом даъватини бутун оламга даъват, баён ва жиҳод орқали етказишдан иборат келаси ғояни амалга оширишга имкон берувчи дастлабки ғоядир.

هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَىٰ وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ

“У (Аллоҳ) Ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан – гарчи мушриклар хоҳламасалар-да – барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир”. Тавба сураси, 33-оят, Софф сураси, 9-оят.

قَاتِلُوا الَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَلَا بِالْيَوْمِ الْآخِرِ وَلَا يُحَرِّمُونَ مَا حَرَّمَ اللَّهُ وَرَسُولُهُ وَلَا يَدِينُونَ دِينَ الْحَقِّ مِنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حَتَّىٰ يُعْطُوا الْجِزْيَةَ عَن يَدٍ وَهُمْ صَاغِرُونَ

“Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари ҳаром деган нарсани ҳаром деб билмайдиган, Ҳақ (яъни Ислом) динига эътиқод қилмайдиган аҳли китоблардан иборат бўлган кимсаларга қарши то улар хорланган (мағлуб) ҳолларида ўз қўллари билан (зиммларидаги) солиқни тўламагунларича, жанг қилингиз!”. Тавба сураси, 29-оят.

قَاتِلُوا الَّذِينَ يَلُونَكُم مِّنَ الْكُفَّارِ وَلْيَجِدُوا فِيكُمْ غِلْظَةً

“Ёнларингиздаги кофирларга қарши жанг қилинглар ва улар сизлардаги куч-қувватни кўрсинлар!”. Тавба сураси, 123-оят.

Мана шу ғоя яъни халифаликни барпо қилиш шаръий тариқатдир.  Инс ва жинни яратилишидан кўзланган ғояни амалга ошириш учун Аллоҳ таъоло шу тариқатга амр этган:

وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ

“Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”. Зориёт сураси, 56-оят.

يَا أَيُّهَا النَّاسُ اعْبُدُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ وَالَّذِينَ مِن قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

“Эй инсонлар, сизларни ва сизлардан илгари ўтганларни тақво эгалари бўлишингиз учун яратган Парвардигорингизга ибодат қилингиз”. Бақара сураси, 21-оят.

قُلْ يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنِّي رَسُولُ اللَّهِ إِلَيْكُمْ جَمِيعًا

“Айтинг (эй Муҳаммад): “Эй одамлар, албатта мен  сизларнинг барчангизга Аллоҳ юборган элчиман”. Аъроф сураси, 158-оят.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here