بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Суриядаги гуруҳлар Шом аҳли қурбонликлари ва азоб-уқубатлари ҳисобига фаол давлатлар сиёсатини амалга ошириш воситаси бўлиб хизмат қилмоқда
Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими раиси устоз Аҳмад Абдулваҳҳоб бундай дейди:
«Сурия устида ҳаракат қилаётган фаол давлатларнинг ҳар бири прокси-ваколат урушини олиб бормоқдалар. Масалан, Америка ИШИДга қарши жангда Сурия демократик кучларидан фойдаланди. Россия жангчи гуруҳларга қарши урушда бешинчи корпусдан фойдаланди. Туркия режими кўплаб озод қўшинлар гуруҳларини йўқ қилишда Таҳрир Шомни ишга солди, шунингдек, Сурия демократик кучларига қарши жангда озод қўшинлардан фойдаланди. Эрон режими жангчи гуруҳларга қарши жангда ўзининг жангарилари ва Ливандаги ҳизбидан фойдаланди. Яъни, Суриядаги жангчи гуруҳлар тизими Шом аҳли қурбонликлари ва азоб-уқубатлари ҳисобига ишлаб берди. Бу ишда ягона ютуқни Шом тоғути қўлга киритди. Чунки қайта назоратига олиши учун кўплаб ҳудудлар унинг қўлига топширилди. Ягона ютқазувчи эса, Шом аҳли бўлди. Шом аҳли ўзларига заррача фойда келтирмаган гуруҳлараро урушда фарзандларини йўқотишди. Шунингдек, фаол давлатлардан нопок пуллар олган гуруҳ етакчилари ҳамда Шом тоғути фойдасига ўз уй-жойлари ва озиқ-овқатларидан ажралдилар.
Роя газетасининг 2021 йил 29 сентябр чоршанба кунги 358-сонидан