Судандаги ўтиш даври ҳукумати таълим дастурларидаги Ғарб қадрияти ва маданиятини мустаҳкамламоқда

351
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Судандаги ўтиш даври ҳукумати таълим дастурларидаги Ғарб қадрияти ва маданиятини мустаҳкамламоқда

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти матбуот бўлими аёллар қаноти расмий нотиқаси ўз баёнотида бундай дейди:

«Бугунги ҳукумат ҳокимиятга келгандан бери таълим соҳасида исломий кўринганки нарсани йўқ қилишга, унинг ўрнига юрт аҳли, қадрияти ва ақидаси учун душман бўлган ҳамда исломий ақидани, Уммат шахсияти ва сақофатини янчишга ҳаракат қиладиган илмонийликни қўйишга уринмоқда».

Нотиқа Судан аҳлига қуйидагиларни изоҳлади:

«Бу ўтиш даври ҳукумати аввалги Инқоз ҳукумати каби мунофиқлик қилаётгани йўқ. Балки илмонийликни очиқ-ошкор бажариб, конституцияга «дин давлатдан ажратилган», деган нарсани очиқчасига киритиб қўйди. Бу ҳукумат халқаро молия ташкилотларидан грантлар олиш мақсадида мана шундай ифлос режаларни бажарар экан, бу нарса Ғарб учун бир имконият бўляпти… Ғарб бу имкониятдан фойдаланиб, Исломнинг ҳаёт тузуми сифатида қайтишини олдин олиш режасини амалга оширмоқда. Зотан, Судандаги таълим халқаро ташкилотларнинг назорати остига кирган вақтдаёқ либерал илмоний қадриятлар билан булғаниб бўлди. Бунинг натижасида, зиёлилар ўзларининг асл-ҳақиқатлари ва Умматларидан ажралиб қолишди. Чунки улар Исломнинг муаммоларни ҳал қилишдаги содиқ мабдаий мафкурасини йўқотиб, илмоний мафкурани қабул қилишган эди. Бу илмоний мафкура бўлса, инқирозни ҳал қилолмайди, аксинча уни янада мураккаблаштиради».

Матбуот баёноти сўнггида қуйидаги сўзлар айтилди:

«Агар Ислом сақофати устида ўйин қилинадиган бўлса, Уммат шахсияси йўқолиб, ҳаёт тарзи бузилади. Бундай ҳолатда у халқаро майдондаги фаол, ўз хоҳиши бўйича иш қиладиган эмас, балки унинг устида бошқа давлатлар иш қиладиган умматга айланиб қолади.

Муваффақият ўқувчи болалар онгини кофир Ғарб илмонийлиги билан суғориш орқали эмас, балки Ислом ва унинг таълимдаги ғоясига қайтиш билан бўлади.

Роя газетасининг 2021 йил 29 сентябр чоршанба кунги 358-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here