Оммавий ахборот воситаларининг ўз касбий этикасидан воз кечиб, душманликдан ёрилиб кетаётганига «Аlbawaba» веб-сайтининг Ҳизб ут-Таҳрирга қилган туҳмати мисол бўла олади

214
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Оммавий ахборот воситаларининг ўз касбий этикасидан воз кечиб, душманликдан ёрилиб кетаётганига «Аlbawaba» веб-сайтининг Ҳизб ут-Таҳрирга қилган туҳмати мисол бўла олади

Қароргоҳи Аммон-Иорданияда жойлашган «Аlbawaba» веб-сайти 2021 йил 21 сентябрда «Ҳизб ут-Таҳрир Туркия-Украинанинг қўллаб-қувватлови билан Қримга кўчмоқда» сарлавҳали бўҳтон ва ёлғонга тўла мақола нашр қилди.

Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти матбуот бўлими мазкур мақолага нисбатан ўз баёнотида «Ёлғон мақолани бугунги замон ва маконда интернет орқали чиқариш ғирт нодонлик, чунки ҳозир битта тугмачани босиш биланоқ унинг ёлғонлиги, туҳматлиги маълум бўлади-қолади!», деди. Ҳизб матбуот баёнотида яна қуйидагиларни таъкидлади:

«Бу минтақадаги режимлар ҳозир мусулмонларни ҳам, Аллоҳга ва шариатига чақираётган даъват аҳлини ҳам узоқ муддатли қамоққа ҳукм қилиб, турли қийноқларга солмоқда. Бас, Туркия режими каби бир илмоний режим қандай қилиб Ҳизб ут-Таҳрирни қўллаб-қувватласин, ахир, у очиқ-ошкор малайликда давом этаётган ва ўз юртида Ҳизбга қарши курашни, тазйиқ ўтказишни тўхтатмаётган бўлса?! Шунинг учун бу мақола ўзини-ўзи ёлғонлигини фош этадиган ҳамда душманликдан ёрилиб кетаётган оммавий ахборот воситасининг мақоласидир.

Биз аминмизки, улар бундай қилмишлари билан Ҳизб ут-Таҳрирча заррача зиён етказишолмайди. Илгари ўзларини ёлғончиликда, макр ва нопокликда ҳаммадан ўтиб тушишларини исботлаб бўлишган. Ҳизб эса, бутун дунёни ўз даъвати билан тўлдирадиган, унинг мафкурасини барча мусулмонлар кўтариб юрадиган бўлди. Огоҳ бўлингким, бу Халифаликнинг қайта барпо этиб, Ислом тузумини қайта олиб келиш мафкурасидир.

Биз сўзимиз ниҳоясида, ёлғончилик кўчасига кирган ҳамда молиялаштираётган томонлардан қарздор бўлиб қолган ҳар бир кимсага бундай деймиз: Шуни билингки, сизлар ҳақиқатни асло ўзгартиролмайсиз, уни ҳаргиз йўқ ҳам қилолмайсиз. Тоғут режимларни таъмирлашга уриняпсизлар-у, аммо у завол топишга яқин қолди. Уларнинг солган кишанлари синмай қолмайди ва медиалари ҳам албатта заволга юз тутади. Чунки истанг-истаманг, ҳақиқат қуёши албатта ўз нурини таратажак».

Роя газетасининг 2021 йил 29 сентябр чоршанба кунги 358-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here