بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Таҳрири Шом ўз кучларини ҳақ сўзни айтувчиларга ёрдам беришга сафарбар қилиш ўрнига шайтон режимга ёрдам беришга сафарбар қилмоқда!!
Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими раиси устоз Аҳмад Абдулваҳҳобнинг айтишича, 18 феврал куни Таҳрири Шом ҳайъати Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бири, шайх Моҳир Волий (Абу Фозил)ни ўзининг қишлоғига қайтаётганда қамоққа олган. Матбуот раиси ўзининг Телеграмдаги сайтида нашр қилган баёнотида бундай дейди:
«Таҳрири Шом ҳайъати, шундоқ ҳам бу минтақа Асаднинг ёвуз аскарлари ҳужумлари остида қолаётганидан атайин кўз юмиб, Ҳизб йигитларидан ва ҳақ сўзни айтаётган ҳар бир кишидан қасддан ўч олишни ҳамон давом эттирмоқда… У на Аллоҳдан ҳаё қиляпти, на бандасидан. Биз бу ҳайъатни ўз кучларини Шом шайтонига қарши сафарбар қилиш ўрнига, ҳақ сўзни айтаётган йигитларни қамоққа олишга юбораётганига гувоҳ бўляпмиз». Устоз қуйидагиларга диққатни қаратди:
«Ҳизб аъзоси Моҳир Волий Кабина районидаги жангларда қонхўр рус самолётлари томонидан қилинган ҳужум оқибатида қаттиқ яраланиб, доимий ногирон бўлиб қолган эди. Аммо Таҳрири Шом унинг ногиронлигини ҳам эътиборга олмади. Таъкидлаш жоизки, бу ҳайъат қамоқларида етти ойдан буён ҳамон Ҳизб ут-Таҳрирнинг кўп йигитлари сақланмоқда». Устоз Абдулваҳҳоб баёнотни қуйидаги саволлар билан якунлади:
«Таҳрири Шом ҳайъати хавфсизлик кучлари қачонгача репрессия, бебошлик ва адоват билан шуғулланади, наҳотки, ораларида бундай масхарабозликка чек қўядиган ақли расо инсон топилмаса?! Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:
«بَابَانِ مُعَجَّلانِ عُقُوبَتُهُما فِي الدُّنْيا: البَغْيُ والعُقُوقُ»
«Икки гуноҳ борки, уларнинг жазоси охиратга қолдирилмайди: зулм-бебошлик ва ота-онага оқ бўлиш».
Роя газетасининг 2020 йил 26 феврал чоршанба кунги 275-сонидан