بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Кения «Иқтисодий қийинчиликлар… ечим Исломда» номли кампанияни тамомлади
Алҳамду лиллаҳ, Ҳизб ут-Таҳрир – Кения ўзининг 2021 йил 11 июлда бошлаган ва бир ой давом этган иқтисодга оид кампаниясини 2021 йил 11 августда тамомлади.
Кампанияда қатор тадбирлар ўтказилди. Жумладан, масжидларда оммавий суҳбатлар ва кўчаларда намойишлар, интернет орқали теледебатлар ва бошқалар каби. Зулҳижжанинг охирги жума куни пойтахт Найробида, Момбаса, Килифи, Малинди, Квали каби соҳилбўйи шаҳарларида Ҳизб ут-Таҳрир – Кения томонидан чиқарилган «Оламдаги иқтисодий қийинчиликларнинг асл сабабчиси бузуқ капиталистик иқтисоддир» номли варақа тарқатилди.
Кампания давомида Ҳизб ут-Таҳрир – Кения капитализмдаги бузуқ ва нотўғри иқтисод низомининг моҳиятини ёритиб беришга муваффақ бўлди, бу низомнинг Уммат юз тутаётган иқтисодий азоб-уқубатларга қандай сабаб бўлганини баён қилди. Ҳизб, ўз навбатида, одамларга Халифалик давлатида ўн уч аср мобайнида татбиқ қилинган Исломдаги иқтисод низом ҳақида ҳам тиниқ тушунча бериб ўтди. Шунингдек, амалда қандай ечимлар берганини, эртага – инша Аллоҳ – барпо бўлажак Халифалик давлатида иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш учун ушбу иқтисодимизнинг қандай татбиқ этилишини ҳар томонлама баён қилди.
Кампаниянинг махсус ҳаштаглари:
Инглизча: #EconomicHardships_IslamIsTheSolution
Савоҳилий тилда: #MsotowaKiuchumi_Uislamundio_Jibu
Роя газетасининг 2021 йил 18 август чоршанба кунги 352-сонидан