Афғонистон империялар қабристони бўлган ва шундай бўлиб қолади

293
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Афғонистон империялар қабристони бўлган ва шундай бўлиб қолади

Жарида веб-сайтида (ҳижрий 1443 йил 5 муҳаррам, милодий 2021 йил 13 август жума куни) қуйидаги хабар нашр қилинди:

«Бугун жума куни Британия бош вазири Борис Жонсон Афғонистондаги вазиятни ҳарбий ва жанговар йўл билан ҳал этишнинг иложи йўқлигини, чунки сўнгги воқеа-ҳодисалар ва юрт бошдан кечирган ёмон хавфсизлик вазияти шуни кўрсатаётганини таъкидлади.

Борис Жонсон Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш учун ўз раислигида бўлиб ўтган Фавқулодда Миллий Қўмита (COBRA) йиғилиши ортидан берган матбуот конференциясида «Биз Буюк Британия ёки бошқа кучларнинг Афғонистонда ҳарбий ёки жанговар ечимни ишга солиш имкониятларига реал қарашимиз керак», деди.

У бундай қўшимча қилди: «Қилишимиз мумкин бўлган иш Афғонистонни яна терроризм ўчоғига айланишини олдини олиш учун минтақадаги ва бутун дунёдаги биз билан манфаатдор бўлган шерикларимиз билан ҳамкорлик қилишдан иборатдир». Жонсоннинг таъкидлашича, унинг мамлакати «Сўнгги йигирма йил ичида Афғонистонда ўз аскарларини қурбон бериш орқали эришган, хусусан, Ал-Қоиданинг Ғарбга қарши ҳужумларини тўхтатишда қўлга киритган ютуқлари билан фахрланади».

Жонсоннинг таъкидлашича, келгуси бир неча куч ичида Қобулдаги элчихонадан британиялик дипломатларни олиб чиқиб кетиш ва ўтган йигирма йил ичида халқаро кучлар билан ҳамкорлик қилган афғонистонлик ходимларни Британияга кўчириш ишлари амалга оширилади.

Илгари Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Афғонистоннинг «муваффақиятсиз» давлатга айланиши хавфи борлигидан, бу ҳолат Ал-Қоиданинг бу юртда қайта пайдо бўлишига имкон бериши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.

Кеча пайшанба куни Британия ўзининг Афғонистондаги дипломатик идорасидан британиялик ва афғонистонлик ходимларни Британияга кўчириш амалиёти хавфсизлигини таъминлашга ёрдам бериш учун ўзининг 600 нафар аскарини Афғонистонга юборган эди».

Роя:

Эҳтимол, Афғонистоннинг империялар қабристони бўлганини салибчи Британия ва унинг сиёсатчилари бошқалардан кўра кўпроқ билса керак. Зеро, ўн тўққизинчи ва йигирманчи асрларда инглизлар кибри айни шу заминда синдирилган эди. Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида русларнинг бурни шу заминда ерга ишқалди. АҚШ ва унинг иттифоқчилари Толибоннинг сиёсий онгга эга бўлмаган саноқли раҳбарлари билан музокара олиб борилганидан кейин, шу кунларда у ердан чиқиб кетишмоқда. Афғонистондаги воқеа-ҳодисаларни кузатиб борувчиларга АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг аянчли мағлубияти очиқ маълум бўлса-да, агар Толибон раҳбарлари улар билан музокара столига ўтиришмаганида, бу мағлубият янада очиқ кўринган бўлар эди.

Британия бош вазирининг бу баёноти зимнида, ундан олдин АҚШ президенти Жо Байденнинг баёноти зимнида уларнинг Афғонистондаги омадсизлик ва мағлубиятлари яширинган. Бу табиий, албатта. Чунки улар ҳар қанча кучли бўлишмасин, мусулмонларга, айниқса Афғонистондаги мусулмонларга қарши курашишга дош беришолмайди. Зеро, сайёҳ Ибн Баттута ] Қобул ва бошқа шаҳарларга қилган зиёрати чоғида афғонистонликларга ғоят кучли ва забардаст, дея баҳо берган. Бундан ташқари, капиталистик системани ёйиш учун олиб борилган мустамлакачилик услуби ҳам уларнинг муваффақиятсизликларини исботлаган. Қайси юртни мустамлака қилишмасин, у ерга вайронагарчилик олиб келишади… одамларни қул қилишади, бойлик ва ресурсларини талон-торож этишади. Бунинг зидди ўлароқ, буюк Ислом системаси фатҳ этилган ўлкаларга ҳидоят ва адолат улашган ва бунинг натижасида у ердаги аҳоли Исломни қаноат ва аниқ ишонч билан қабул қилганлар. Мана, афғонларга қаранг, ўз динлари ва юртларини мудофаа қилишда жонларини бермоқдалар. Ислом Афғонистонга ҳижратнинг биринчи йили кириб келгандан бери у ердан чиққани йўқ ва инша Аллоҳ, ҳаргиз чиқмайди ҳам.

Эй Жонсон, бу ердаги асосий муаммо сенлар кўтариб келган капиталистик системадир. Гарчи Халифалик давлатимизни ағдаришганингдан хурсанд бўлсаларинг-да ҳамда унинг қайта барпо бўлишини олдини олишга ҳаракат қилаётган бўлишсанг-да, бироқ сенлар мағлубият ортидан мағлубият заҳрини тотишда давом этажаксанлар, инша Аллоҳ. Ва ниҳоят, Аллоҳ Таоло ўз изни ила, Ислом Умматига албатта Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш орқали нусрат ва ғолиблик беражак. Ўшанда Халифаликни ўз кўзларинг билан кўриб, уни даф қилолмайсанлар. Чунки Халифаликдан қўрқув, ҳали у барпо бўлмасиданоқ сенларни ҳалок қилмоқда. Аммо у эртага барпо бўлса ва сенларни ўлдириш, халқларингни капитализмнинг зулму зулматидан Ислом адолати ва нурига олиб чиқиш учун диёрларингга кириб борса, қай аҳволга тушасанлар?!! Бу Аллоҳга осондир.

Роя газетасининг 2021 йил 18 август чоршанба кунги 352-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here