Мўъминлар аҳамият бериши зарур бўлган ишлар (3)

463
0

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

Мўъминлар аҳамият бериши зарур бўлган ишлар (3)

Умматнинг етакчисида асосан қуйдаги сифатлар бўлиши керак:

  1. Билим. Умматга Аллоҳ Таоло рози бўладиган ҳаёт тарзини тўғри баён қилиши учун ҳам, ўша ҳаётга Умматни Ислом тариқати асосида етаклаш учун ҳам Ислом ҳаётнинг ҳамма соҳаси учун берган кўзқарашларини, ўша ҳаёт тарзини ҳаётга қайтариш ҳукмларини яхши билиши шарт. Аксинча Аллоҳ рози бўладиган ҳаётга эмас, балки Аллоҳ Таоло қабул қилмайдиган ҳукмларни талқин қилади. Натижада яхши иш қилмоқчи бўлиб, ўзини ҳам, эргашган инсонларни ҳам адаштиради. Аллоҳ Таоло Қуръон ва Росул(с.а.в)и орқали ҳар бир нарсани баён қилган, Аллоҳ Таоло айтади:

وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ

“Биз сизга Китоб-Қуръонни барча нарсани баён қилиб берувчи қилиб нозил қилдик”. [16:89] Бухорий Урвадан ривоят қилган ҳадисида Урва айтади, Абдуллоҳ ибн Амр бизга хужжат келтириб, Росул (с.а.в.)ни шундай деганини эшитганман деди: «Албатта Аллоҳ Таоло илмни сизларга берганидан кейин уни қайта тортиб олиб қўймайди, лекин уни олимларни илмлари билан бирга қўшиб олиб қўйиш билан одамлардан тортиб олиб қўяди. Оқибатда фатво сўралса ўз раъйи бўйича фатво бериб адаштирадиган ва ўзи ҳам залолатга кетадиган жоҳил одамларгина қолади, холос». Умар ибн Хаттоб илм ҳақида шундай деганлар: «Кечалари бедор бўлиб номоз ўқийдиган ва кундузлари рўза тутадиган мингта обиднинг ўлимидан Аллоҳнинг ҳалол ва ҳаромини биладиган битта оқил кишининг ўлими оғирроқдир».

  • Тақво. Билганига амал қилмайдиган мусулмоннинг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Ундай мусулмонни етакчи бўлиши жоиз эмаслиги турган гап(битариқил авло). Аллоҳ Тало айтади:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ جَاءَكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَإٍ فَتَبَيَّنُوا

“Эй мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) аниқлаб-текшириб кўринглар!” [49:6]

  • Уммат ишига лоқайт бўлмаслик. Умматда бўлаётган ҳар бир ишга нисбатан ўз муносабатини Ислом тариқатига асосан билдириб боради. Етакчи билимлик бўлиши шарт бўлсада, у олимлар каби факат илм излаш билан машғул бўлмайди. Илмни ўзи ва Уммат учун ҳаётда зарур бўлган қисми билан кифояланади. Иш юзасидан билмай қолганда китобларга мурожаат қилади. Биз ўн учта китобни шу иш учун энг зарурлари деб қабул қилдик. Етакчи Умматга таълим берсада, у муаллим ёки мударрис эмас, чунки муаллим ва мударрисларнинг иши дарс бериш билан ниҳоясига етади. Етакчи тўғри маънодаги муфти ҳам эмас, чунки муфти кўтарилган саволга шаръий ҳукмни баён қилиш билан чекланади.

Тўғри, етакчи олимлик қилади, яъни Умматни Аллоҳ Таоло рози бўладиган ҳаёт тарзига олиб чиқиш учун ўша ҳаёт тарзини ўрганади, ўша ҳаёт тарзига етаклаш учун Ислом йўлини-тариқатини яхшилаб аниқлаб олади. Бу жиҳатдан у олимлик қилсада, у Умматга Исломини ўргатиш жиҳатидан муаллимлик қилсада, дуч келган муоаммоларига шаръий ечимларни баён қилиб, муфтилик қилсада, лекин унинг асосий иши Умматни Ислом асосида тарбиялаш, ҳозирги аҳволидан Аллоҳ Таоло рози бўладиган ҳаёт тарзига қараб етаклашдир. Бу иш учун аввало Исломни яхши ўрганиб, ўз навбатида Умматга Исломни ўргатувчиларни таёрлайди. Кейин Умматдаги бузуқ ақидалар, чириган эътиқодларни фош қилади. Хато тушунчаларни хатоларини қўрсатади, ҳар бир воқиага нисбатан Ислом ҳукмларини баён қилади. Маъруф ишларга буюради, мункар ишлардан қайтаради. Бу ишда фақат оддий инсонларга чекланиб қолмайди, балки Уммат етакчиларини, сиёсий арбобларни ҳам муҳосаба қилиб, Умматни тўғри бошқаришларига оммани райини тўғрилаш билан мажбур қилади. Бир гап билан айтганда Уммат етакчиси сиёсий бир жамоат-ҳизб бўлиши керак. Бу Аллоҳ Таолонинг амри, буйруғидир:

وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ

– “Сизлардан эзгуликка (Исломга) даъват этадиган, маъруф ишга буюрадиган ва мункар ишдан қайтарадиган бир гуруҳ бўлсин” [3:104]

Сиёсат –“ал-Муҳит” луғатида: Халққа сиёсат қилдим – “халққа буюрдим ва уни қайтардим” деган маънода келтирилган. Шариатда ҳам айнан шу маънода келган. Муслим Абу Ҳозимдан келтиради: Мен Абу Ҳурайра билан беш йил ҳамсуҳбат бўлдим ва у кишидан Расулуллоҳ(с.а.в)нинг шундай деганларини эшитдим:

«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأنْبِيَاءُ, كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ, وَإِنَّهُ لا نَبِيَّ بَعْدِي, وَسَيَكُونُ خُلَفَاءُ فَيَكْثُرُونَ,

قَالُوا: فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ فُوا بِبَيْعَةِ الأوَّلِ فَالأوَّلِ, أَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ فَإِنَّ اللَّهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ»

«Бану Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар йўқ. Халифалар бўладилар. Кўп бўладилар. (Саҳобалар бизни нимага буюрасиз? – деб сўрашди. Айтдиларки): Энг биринчисининг, яна биринчисининг байъатига вафо қилинглар. Уларнинг ҳақларини ўзларига беринглар. Зеро, Аллоҳ улардан раият (фуқаро)ни қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди».

Шундан келиб чиқиб ҳулоса қилиш мумкинки, Уммат етакчиси сиёсий жамоат-ҳизб бўлиши айнан шариатнинг қатъий буйруғидир, чунки юқорида келтирилган оят ҳам, Росулуллоҳ(с.а.в)нинг ҳаётий намуналари ҳам шуни талаб қилмоқда.

Ҳизбут таҳрир шу ҳукм асосида ташкил бўлган, уни яқиндан танишингиз учун “Ҳизбут таҳрир” ва “Ҳизбут таҳрирнинг ўзгартиришдаги манҳажи” каби китобчаларимизни ўқиб чиқишингиз керак.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here