Чегара: Ифторликда ош ўрнига “тош”

684
0

Чегара: Ифторликда ош ўрнига “тош”

 28 апрелдан бери давом этаётган қирғиз-тожик чегараларидаги тўқнашувлар натижасида одамлар қурбон бўлгани хабар қилинмоқда. Сўнгги расмий маълумотларга кўра, Қирғизистон томонидан 134 одам жароҳатланиб, 13 нафари ҳалок бўлди. Тожикистон ҳозирча расмий маълумот бермади, норасмий маълумотларга кўра, Тожикистон фуқароларидан 10 киши ҳалок бўлган, 90 нафари жароҳатлангани хабар қилинмоқда. Ўзаро ўқ отишни тўхтатиш келишувига қарамай ,вазият кескинлигича қолмоқда, келишувдан сўнг бир марта отишма қайд этилган.

 Қирғизистондаги Ҳизб ут-Таҳрир бу диндош, биродар халқларнинг Муборак Рамазон ойида бир-бирларига тош ва ўқ отишини қаттиқ қоралайди. 

 Аллоҳ таоло мусулмонларни ўзаро жанжаллашишлари, қир-пичоқ бўлиб, бири–бири билан урушиб қон тўкишларини ҳаром қилган.

 Аллоҳ таоло айтади:

مَنْ قَتَلَ نَفْسًا بِغَيْرِ نَفْسٍ أَوْ فَسَادٍ فِي الْأَرْضِ فَكَأَنَّمَا قَتَلَ النَّاسَ جَمِيعًا

“Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир” (Моида сураси, 32-оят).

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«كُلُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ حَرَامٌ، دَمُهُ، وَمَالُهُ، وَعِرْضُهُ»

“Ҳар бир мусулмоннинг қони, моли ва номуси бошқа мусулмонга ҳаром”

«مَنْ أَعَانَ عَلَى قَتْلِ مُسْلِمٍ بِشَطْرِ كَلِمَةٍ لَقِيَ اللهَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مَكْتُوبٌ فِي جَبْهَتِهِ، آيِسٌ مِنْ رَحْمَةِ اللهِ»

“Ким бир мусулмонни ўлдиришга бир оғиз сўз билан бўлса-да ёрдам берса, қиёмат куни пешонасига “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид”, деган ёзув ёзилган ҳолда тирилади”

«لَزَوَالُ الدُّنْيَا أَهْوَنُ عِنْدَ اللهِ مِنْ قَتْلِ رَجُلٍ مُسْلِمٍ»

Дунёнинг йўқ бўлиб кетиши Аллоҳ наздида бир мусулмон кишининг ўлдирилишидан кўра енгилроқдир”

«لَهَدْمُ الْكَعْبَةِ مِائَةَ مَرَّةٍ أهْوَنُ عَلَى اللهِ مِنْ إرَاقَةِ دَمِ مُسْلِمٍ»

“Албатта, бир мусулмон қонини ноҳақ тўкишдан Каъбанинг юз марта вайрон қилиш енгилроқ”.

 Эй Қирғизистон ва Тожикистонда бири-бирига қарши чиқаётган мусулмонлар! Сизларга ким эканлигингизни эслатиб ўтамиз; сизлар мусулмонсизлар ва бир бутун Уммат вакилларисиз!

 Аллоҳ таоло айтади:

وَإِنَّ هَذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُمْ فَاتَّقُونِي

 “Шак-шубҳасиз (барчангизнинг) миллатингиз (яъни, динингиз) бир миллат (яъни, Исломдир). Мен эса сизларнинг Парвардигорингиздирман, бас, Мендангина қўрқингиз!”. (Мўминун сураси 52 оят).

Ҳа, сизларнинг тақводор боболаринг бир Уммат вакили бўлиб, биродарликда, ёнма-ён яшаб келишган. Шу сабабли ҳам тарихнинг ҳеч бир жойида қирғиз-тожик миллатлараро зиддияти ёки можароси деган нарсани учратмаймиз. Ҳатто, чор Россияси босиб олганда ҳам ўрталаримизга чегара тортган эмас. Чегара чизиқларини кейинги мустамлакачи СССР империяси чизиб берди. Чегаралар мустамлакачиларнинг “бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил” режасига асосан чизилди. Бироқ, СССР таркибида бўлган вақтда бу диндош халқлар ўртасида жанжал бўлмаган. Коммунистик мафкура заволга юз тутиб, СССР қулаганидан сўнг Ғарб мустамлакачилари Ўрта Осиёни рус етакчилиги остидан тортиб олиш учун соҳта “мустақиллик” беришди. Халқлар ўртасида “миллатчилик” фикрларини киргизишди. Мана шундан бошлаб, бу халқлар ўртасида миллатчиликдан келиб чиққан чегара можаролари кўпайиб кетди.

 Эй, диндош мусулмон биродарлар. Ислом динимизда миллатчилик ҳаром эканлигини ёдингларга солмоқчимиз.

 Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

 “Кимда-ким миллатчиликка чақирса, биздан эмас, кимда-ким миллатчилик асосида жанг қилса, биздан эмас, кимда-ким миллатчилик асосида жанг қилиб ўлса, биздан эмас”. 

 Эй мусулмонлар, сизнинг ушбу ҳукмларга бефарқлигингиз сабабли, аҳволингиз шу даражага етди. Агар эсингларни йиғиштириб олмай давом этаверадиган бўлсангиз, бундан ҳам ёмон оқибатларга дуч келишингиздан огоҳлантирамиз!

 Иш шу даражага бориб етди. Бироқ, шундай давом этавермай, ўз динингизга қайтинг. Динимиздаги ечим эса ўртамизни тузатишдадир.

 Аллоҳ таоло айтади:

إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ

 “Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз, оға-инилардир. Бас, сизлар икки оға-инингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Аллоҳдан қўрқинглар – шояд У Зот томонидан бўладиган раҳматга эришсангизлар”. (Ҳужурот” сураси 10 оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«أَلَا أُخْبِرُكُمْ بِأَفْضَلَ مِنْ دَرَجَةِ الصَّلَاةِ، وَالصِّيَامِ، وَالصَّدَقَةِ؟» قَالُوا: بَلَى قَالَ: إِصْلَاحُ ذَاتِ الْبَيْنِ قَالَ: وَفَسَادُ ذَاتِ الْبَيْنِ هِيَ الْحَالِقَةُ«

“Сизларга рўза, намоз ва закот даражасидан ҳам яхши амал ҳақида хабар берайми?”. Ҳа, хабар беринг, ё Росулуллоҳ, дейишди. Ул зот бундай дедилар: “Одамлар орасини ислоҳ қилиш, зеро одамлар орасини бузиш динни йўқ қилади”.

Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон

30. 04. 21

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here