Рамазон неъматлар ва буюк ютуқлар ойидир

487
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Рамазон неъматлар ва буюк ютуқлар ойидир

Устоз Розия Абдуллоҳ хоним

«Ҳилолинг чиқди ё Рамазон, муборак ойсан ё Рамазон» кўп такрорлайдиганимиз иборадир. Бу ибора қалбимизга кучли ва таъсирли равишда ўрнашиб қолган. Барчамиз бутун мусулмонлар учун бўлган Рамазонни орзиқиб кутамиз. Чунки у улуғ ой, буюк мавсум бўлиб, Аллоҳ уни барча ойлардан шарафли ва карамли қилиб берган. Бу ойда жаннат дарвозалари очилиб, дўзах дарвозалари ёпилади, шайтонлар кишанланади, раҳмат ёғилади, хато-гуноҳлар ўчирилади. Бу ҳар кеча Аллоҳнинг дўзахдан қутқариладиган бандалари бўладиган ойдир. Бу тақво ва қиёматда шафоат ойидир. Бу куч сарфлаш, ато этиш ва дуоларни ижобат қилиш ойидир. Зеро, бу ойда рўза тутган киши дуоси ижобат этилган уч инсондан биридир: рўзадор, одил халифа ва мазлум.

Рамазон ойи Қуръон ойидир. Бу Росулуллоҳ ﷺнинг ҳузурларидан жой берилувчи ойдир… бу нақадар бахтли жойдир. Дарҳақиқат, Пайғамбар алайҳиссалом асҳоби киром розияллоҳу анҳуларига бундай марҳамат қилганлар:

«قَدْ أَظَلَّكُمْ شَهْرٌ عَظِيمٌ، شَهْرٌ مُبَارَكٌ، شَهْرٌ فِيهِ لَيْلَةٌ خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ، جَعَلَ اللَّهُ صِيَامَهُ فَرِيضَةً، وَقِيَامَ لَيْلِهِ تَطَوُّعًا، مَنْ تَقَرَّبَ فِيهِ بِخَصْلَةٍ مِنَ الْخَيْرِ، كَانَ كَمَنْ أَدَّى فَرِيضَةً فِيمَا سِوَاهُ، وَمَنْ أَدَّى فِيهِ فَرِيضَةً كَانَ كَمَنْ أَدَّى سَبْعِينَ فَرِيضَةً فِيمَا سِوَاهُ»

«Сизларга буюк муборак ой кириб келди. Ушбу муборак ойда минг ойдан яхши бир кеча бор. Аллоҳ бу ойда рўза тутмоқни фарз, қиёмул лайлни мандуб-ихтиёрий қилди. Ким бу ойда Аллоҳга яқин бўлиш ниятида битта яхшилик-мандубни адо этса, бошқа ойларда адо этилган фарзларнинг савобини олади. Ким бу ойда битта фарзни адо этса, рамазондан бошқа ойларда адо этиладиган етмишта фарзларнинг савобини олади». Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло рўзадорлар учун жаннатда фақат ўзлари кирадиган алоҳида дарвоза тайёрлаб қўяди. Бу ойда умра қилган киши бир марта ҳаж қилган кишининг савобини олади. Баъзи ривоятларда Пайғамбаримиз ﷺ билан бирга ҳаж қилганнинг савобини олиши айтилган. Бас, Рамазондаги умра – унда машаққат бўлгани учун – ҳаж қилиш билан баробар экан, у ҳолда, Рамазонда Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш қандай бўлиши мумкин?!

Рамазон ойи сабр ва нусрат ойидир, мақсадлар, ғалабалар ва хотиралар ойидир. Бу ойда мусулмонларнинг қўмондон ва қаҳрамонлари тарих зарварақларига Ислом Умматининг энг буюк ва энг шарафли мардлари сифатида қайд этилганлар. Бу мусулмонлар тарихида ўзгариш нуқтаси бўлган. Мусулмонларнинг Рамазон ойларида қўлга киритган ғалабаларидан энг асосийлари: Ҳижратнинг 2-йилидан бошланиб, биринчиси ҳақ билан ботил ўртасини ажратган буюк Бадр ғазоти бўлди. Ундан сўнг ҳижратнинг 8-йили буюк фатҳ-Макка фатҳи, кейин ҳижратнинг 13-йили Ироқдаги форсларга қарши Бувайб маъракаси, ҳижратнинг 15-йили Қодисия маъракаси, ҳижратнинг 31-йили Нувба (Судан) шаҳрининг исломий фатҳи, ҳижратнинг 92-йили Андалус (Испания) фатҳи, ҳижратнинг 114 йили шаҳидлар саройи жанги, ҳижратнинг 223-йили Умурия (Анқара) фатҳи, ҳижратнинг 658-йили мўғул-татарларнинг мусулмонларга қарши ваҳшийлигига якун ясаган Айн Жолут жанги, ҳижратнинг 584-йили Ҳиттин жанги, ҳижратнинг 666-йили Зоҳир Байбарис қўли билан амалга ошган ва Салоҳиддин Айюбийнинг Рамазондаги ғалабаларидан бири бўлган Антакья фатҳи.

Ўз давлатимиз ва Ислом аҳкомларини татбиқ қилувчи халифамиз бор замонларда биз дунёнинг хўжайинлари, оламнинг етакчилари эдик, Аллоҳнинг динини азиз-кучли қилиш йўлида тер тўкардик. Ўшанда Рамазон исломий бошқарувни, Ислом Уммати бирлигини ва Ислом қудратини ёрқин намойиш қиладиган мумтоз ой эди. У мусулмонлар ўртасидаги ихтилофни даф қилар ҳамда рўза, ҳайит ва ҳажларини битта қилар эди.

Бироқ Халифалик ағдарилгач, етакчи йўқ бўлди, Аллоҳнинг шариати бекор бўлди, ғалабалар тўхтади. Мусулмонлар армиялари Ғарбни мудофаа қиладиган, унинг юртларимиздаги манфаатларини амалга оширадиган бўлиб қолди. Росулуллоҳ ﷺ бутлардан поклаган юртларга Ғарбга малай ҳукмдорлар ва уларнинг думлари бутларни қайта ташишди. Оқибатда, мусулмонлар ўз диёрларида ғариб бўлиб қолдилар. Қонлари дарё қилиб оқизиладиган, моллари ва бойликлари таланадиган, номуслари ҳалол қилиб олинадиган, ҳаётлари осудалик таъмини тотолмайдиган бўлди.

Шу боис, энг биринчи ва энг муҳим иш Аллоҳ шариатини ҳакам қилиш ва Ислом давлатини барпо этиш йўлида ҳаракат қилишдир. Зеро, Ислом давлати жиҳод эълон қилиб, армияларни бутун оламга даъватни етказиш ва Исломни ёйиш сари сафарбар қилади. Ўтмишдаги мусулмонлар нусрат-ғалабаларни қўлга киритганларидек, биз ҳам Рамазон ойини аждодларимиз Рамазонига ўхшатишимиз ва ўшалар каби юртларни поклаб, фуқароларни қутқариб, асир Қуддус ва унинг аҳлини босқинчи яҳудийлар зўравонлиги ва ҳужумларидан озод этмоғимиз, муборак Ақсо масжидини, Иброҳимий масжидини ва бошқа исломий муқаддас даргоҳларимизни ўз ўринларига қайтармоғимиз, Қуддусни Ислом давлатининг буюк шаҳрига айлантириб, Ироқ, Афғонистон, Чеченистон, Кашмир, Шарқий Туркистон, Ҳатто Ҳиндистон ва Андалус (Испания)ни озод этиш учун Қуддусдан бошлаб ҳаракатга келишимиз зарурдир.

Юз йилдан буён мусулмонлар Рамазон ойини ихтилофсиз кутиб олиш қувончидан маҳрумдирлар. Ҳар йили Рамазон ва шаввол ойининг бошланиши борасида келишмовчиликлар келиб чиқади. Албатта бунга қарашларнинг ҳар хиллиги, сиёсий мақсадлар асосида юртлар ўртасида ўзаро яқинлашиш ва узоқлашиш ҳамда астрономик ҳисоб-китоблар сабаб бўлмоқда. Рамазон оммавий ахборот воситалари орқали мусулмонларни арзимас ишлар ва чалғитувчи масалалар билан банд қилиш учун дангасалик ва уйқу ойига айланиб қолди. Бас, шундай экан, фурсатни ғанимат билайлик ва тарихни хорлик йўналишидан азизлик, ақллилик ва душман устидан ғалаба йўналишига буриб, ушбу Рамазонни Халифаликсиз ва мусулмонлар имомисиз ўтган Рамазонларнинг сўнггисига айлантирайлик. Зеро, Халифалик барпо этилса, мусулмонларнинг бўлинишига ҳам, юртлари парокандалигига ҳам якун ясалади, Ислом Уммати бир бутун Умматга, давлати ягона давлатга айланади. Бу давлатнинг қарори ҳам, мустақиллиги ҳам ўз қўлида бўлиб, барча бойликларига ўзи эга чиқади. У яратувчи ва ризқлантирувчи Парвардигорнинг шариатини татбиқ қилади, Парвардигор эса, унга душманлари устидан нусрат бериб, мақсадларига ноил қилади.

Эй рўзадор мусулмонлар!

Рошид Халифаликни барпо этишдан тўхтаб қолиш гуноҳини ўзингиздан фориғ этинг. Унинг барпо этилажагини бизга Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ваъда қилган, Росули ﷺ башорат этган, саҳобаи киромлар ижмо қилган. Сиз Росулуллоҳ ﷺдан ўрнак олган ҳолда эркагу аёллар, ёшлар, уламолар, етакчилар сифатида Аллоҳга юзланинг, токи, қиёматда Унга ҳужжатсиз йўлиқманг, токи ўлимингиз жоҳилият ўлими бўлмасин. Агар Халифаликни барпо этиш учун фаолият қилаётганлар билан тенг-баробар ҳаракат қилишга қодир бўлмасангиз, энг камида, уларга ёрдам беришингиз керак. Чунки Уммат холис мусулмонлар ёрдамига муҳтождир. Сизнинг Исломнинг эъзози йўлида фаолият қилаётганларнинг ёнида туришингизнинг ўзи Аллоҳни рози қилади, кофир ва мунофиқларни ғазаблантиради.

Эй қудрат ва ёрдам аҳли!

Аллоҳнинг ғазабига учрамаслигингиз ва ансорлар каби бўлиб, Аллоҳнинг мағфиратига, жаннатидаги буюк неъматига эришмоғингиз учун Аллоҳ сизга берган куч-қудратни Аллоҳ, Росули ва мўминларга ёрдам беришга сарфланг. Ана шунда Умматнинг босиб олинган ҳокимияти қайтари олинади ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида халифага байъат берилади.

Аллоҳ Таолодан ушбу улуғ ойда бизга ёрдам беришини сўраймиз. Бир зумда тугаб қоладиган ушбу саноқли кунларда ғайрат билан ишга киришиб, ҳаракат ва жидди-жаҳд қилиш учун ҳаракатимизни ўн баробар орттирайлик… Исломга куч ва мақсад ила даъват қилиб, маъруфга буюрайлик, мункардан қайтарайлик. Фурсатни ғанимат билиб, зафар қучган кишининг ютуғи нақадар яхши, вақтни ўтказиб, зое кетказган кимсаларнинг зиёни нақадар ёмон! Чунки бундай кимса ушбу ойни фақат орзуларга берилиш ва хаёлларга мубтало бўлиш билан ўтказиб юборди. Аллоҳ Таоло айтади:

يَا لَيتَنِي كُنتُ مَعَهُمْ فَأَفُوزَ فَوْزاً عَظِيماً

«Кошки эди мен ҳам буюк ютуқ (ўлжа)га эга бўлсам эди» [Нисо 73]

Зеро, қўлдан бой берилган нарсани қайта қўлга киритмоқ мумкин, аммо зое кетказган нарсани қайтариб бўлмайди. Аллоҳ бизни Халифаликнинг шоҳидларидан ва аскарларидан қилсин, йўлдан воз кечмай собит турганлардан айласин.

Аллоҳим ушбу Рамазон ҳилолини бизга омонлик ва имонлик, саломат ва Ислом ҳилоли қил. У билан тамомий офият, дардлардан фориғ айла, ризқимизни кенг қилиб, ушбу ойни намозу рўзалар, қиёмул лайл ва тиловати Қуръон билан ўтказишимизда ёрдамчи бўл. Аллоҳим, Рамазон ойини бизга ато эт ва уни биздан қабул қилиб ол, унда бизни саломат айла, ундан сенинг афвинг, мағфиратинг ва раҳматингга эришган ҳолимизда чиқар.

Роя газетасининг 2021 йил 14 апрел чоршанба кунги 334-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here