Бутун Сурия шимолида ўтказилган намойишларда тоғут билан муносабатларни нормаллаштириш ҳамда Таҳрири Шом ҳайъатининг қилмишлари рад этилди

2141
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Бутун Сурия шимолида ўтказилган намойишларда тоғут билан муносабатларни нормаллаштириш ҳамда Таҳрири Шом ҳайъатининг қилмишлари рад этилди

Жума куни Сурия шимолидаги кўплаб шаҳар ва районларда намойишлар ўтказилиб, уларда араб давлатлари бошлаган нормаллашиш ҳаракатлари ҳамда Таҳрири Шом разведкаси содир этаётган жиноятлар қораланди. Араб давлатлари ва Туркиянинг Асад режими билан муносабатларни нормаллаштиришларига қарши уюштирилган ушбу жума намозидан кейинги намойишларда юзлаб кишилар қатнашди. Намойишлар Дайруз Зур шаҳридан ташқари, Ҳалаб шимолидаги Эъзоз, Африн, Ахтарин, Море ва Ҳалаб шарқидаги Боб шаҳарларида бўлиб ўтди.

Худди шундай намойишлар кеча жума куни Ҳалаб ва Идлиб қишлоқларида ҳам бўлиб ўтди. «Лаббай эй опа-сингилларимиз!», деб номланган ушбу намойишлар қонхўр режим билан нормаллашишга ҳамда Таҳрири Шом разведкасининг репрессив амалиётларига қарши – хусусан, унинг хонадонларга бостириб киришни, аёллар ва болаларни қўрқитишни ўз ичига олган оммавий қамоққа олиш кампанияси ортидан – бўлиб ўтди.

Намойишлар жума намозидан кейин Килли шаҳарларида, Идлибдаги Атма қочқинлар лагерида, Ҳалабдаги Саҳара, Бабакка ва Суран шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди. Шунингдек, Ҳалаб ва Идлибдаги Бабакка, Атма, Кафара ва Аторибда тунги намойишлар ўтказилди.

Роя газетасининг 2023 йил 24 май чоршанба кунги 444-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here