Ёпиқ эшик ортидаги учрашувлар

461
0

2014-09-08-20-29-06Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган АҚШ мудофаа вазири Чак Хейгел билан Чанкая саройида учрашди. Ёпиқ эшиклар ортида ўтган ва 1 соат 10 дақиқа давом этган суҳбат матбуотга очиқланмади.

Миллий мудофаа вазири Исмат Йилмаз ва ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Феридин Синирлиўғли ҳам иштирок этган қабул маросимида Хейгелга АҚШнинг Анқарадаги элчисининг муваққат вакили Росс Вилсон ҳамроҳлик қилди.

 АҚШ мудофаа вазири Туркиянинг янги бош вазири Аҳмад Довутўғли билан ҳам ўчрашув ўтказди. Бош вазирлик биносида ўтказилган учрашув 45 дақиқа давом этди. Бу учрашув ҳам ёпиқ эшиклар ортида ўтганлиги учун матбуот вакилларининг иштирок этишларига имкон бўлмади.

Бош вазирлик манбаларидан олинган маълумотга кўра, Довутўғли ва Хейгел ўртасида ўтган учрашувда минтақавий масалалар ва бунга қўшимча равишда АҚШ билан янгича шериклик доирасида “Турк-Америка мудофааси бўйича ҳамкорлик қилиш” устида баҳс юритилган. Учрашувда хусусан Сурия, Ливия ва Украина масалалари ҳамда Ироқда янги ҳукумат ташкил қилиш масаласи, шунингдек Уелсда ўтган НАТО йиғилиши устида сўҳбат ўтказилгани айтилади манбадан олинган хабарда.

АҚШ мудофаа вазири Хейгел ўзининг Туркияга қилган расмий сафарида Халифалик давлатини қулатиш учун кофирларга малайлик қилиб берган Мустафо Камол Отатуркнинг қабри жойлашган мавзолейни зиёрат қилди. У Отатуркнинг қабрига гул чамбарак қўйиб, унинг ҳурмати учун бир оз сукут сақлади. Эсталик учун мавзалей зинапояларида суратга тушган Хейгел Отатурк музейини ҳам зиёрат қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here