Толибон қўлидаги иккинчи фурсат

483
0

Толибон қўлидаги иккинчи фурсат

Мелодий 654 йилнинг бошида Мусулмонлар тарафидан фатҳ этилиб, Ислом диёрига қўшилган Афғонистон географик жиҳатдан стротегик аҳамиятга эга ўлка ҳисобланади. Шу даражадаки, ким Афғонистонни қўлга киритса, бутун минтақага ўз таъсирини ўтказа олишга муваффақ бўлади. Шунинг учун ҳам катта кучга эга давлатлар тариҳдан Афғонистонни эгаллашга ҳарис бўлганлар. Масалан милоддан аввал Александр Македонский ҳам Шарқни қўлга киритиш учун аввал Афғонистонни эгаллаб, сўнг ундан йўлак сифатида фойдаланган. Шунингдек, бу ўлка ўз навбатида Турклар, Ҳиндлар, Форслар ва Чингизхон қўшинларининг ҳам нишонига айланган.

Сўнги асрда Британия, Чорроссия, Советлар иттифоқи ва Американинг ҳужумига учради. Бироқ буларнинг ҳеч бири Афғонистонда узул-кесил ғалабага эриша олмади. Балки Ислом динини маҳкам тутган, ўта жасур, фидоий Афғон халқи Афғонистонни бу империяларнинг қабристонига айлантирди.

Бу даврлар мобайнида у ёки бу давлатга малай бўлган Қобул ҳукумати ўз хўжайинларининг буйруғини ижро қилиб келар эди. Аммо ўтган асрнинг охирларида Толибон ҳаракати ҳокимиятга келиши билан Афғонистонда янги давр бошланди. Чунки Толибон аввалгилардан фарқли ўлароқ шариатни татбиқ қилишни даъво қилди ва Мулла Умар бошчилигида Афғонистон Исломий амирлигини эълон қилди.

Ўшанда Ҳизб ут-Таҳрир Толибон ҳаракатига мурожаат йўллаб, уларни мавжуд фурсатдан фойдаланиб Халифалик давлатини эълон қилишга чақирди. Аммо Толибон ҳаракати бу даъватни рад этди. Кейинчалик Толибон раҳбари Мулла Умар Халифалик лойиҳасига нусрат бериш таклифини рад этиб катта хатога йўл қўйганлигини маълум қилди. Мана бугунги кунга келиб, Аллоҳ Таолло Толибон ҳаракатига аввалгисидан ҳам кўра кучлироқ имкониятларга эга иккинчи бор фурсат берганига бутун дунё мусулмонлари гувоҳ бўлиб турибди. Бу фурсатдан унумли фойдаланиш унинг қўлида.

Бу ерда “Ўртада битим бор. Мусулмон битимга амал қилиши шарт”, дейилмайди. Чунки қачонки, икки давлат ўртасида маълум бир муддатга битим тузилса унга амал қилиш шарт бўлади. Толибон Қатарда Америка билан битим тузганда давлат эмас, бир жамоат эди. Энди давлат сифатида у битимга амал қилиши шарт эмас. Чунки бу битим давлатаро тузилган битим мақомига эга эмас. Шунинг учун Толибон у битимни улоқтириб, Афғонистонда Халифалик давлати эълон қилиши лозим.

Бир жамоанинг куфр давлатлари билан битим тузиши ўта хатарлидир. Чунки жамоалар мабда асосига қуриилмас экан, сиёсий масалаларда давлат каби бўлиши амримаҳолдир. Бундай битимнинг нақадар хатарли эканлигини Сурия мисолида кўриш мумкин. Сурияда мужоҳидлар мамлакатнинг қарийиб 90 фоизини қўлга киритиб, Асадни бир бурчакка сиқиб қўйган эди. Ана шунда куфр давлатлари ва унинг малайлари мужоҳидларни музокара столига торта бошлади. Астана ва Сочида ўтказилган бир неча музокалар ортидан Асад бир думалаб, мамлакатнинг 90 фоизига эгалик қила бошлади. Мужоҳидлар эса Идлибдан бошқа ҳамма жойни қўлдан бой берди. Толибон биродарларимизни бундан ибрат олишга чақирамиз.

Шунингдек “Агар Афғонистонда Халифалик давлати эълон қилинса Америка ва куфр давлатлари ҳамда уларга малай бўлган бошқа давлатлар бир бўлиб, бор кучини ишга солиб Халифаликни бир лаҳзада парчалаб ташлайди”, деган ваҳималар ҳам асоссиздир. Ўзингиз бир ўйлаб кўринг! Дунёнинг энг қудратли давлати бир мужоҳид гуруҳни музокарага таклиф қилиши нимани англатади?! Чунки дунёнинг энг супер кучи бўлган ўша Америка ўзига ўхшаган куфр давлатлари ҳамда малайлари билан коалиция тузиб, ҳатто 20 йилда ҳам Толибон мужоҳидларига бас кела олмади. Ваҳолангки, Толибон бир давлатга эга эмас эди. Унинг қўлида қирувчи самалётлар, учувчисиз дронлар йўқ эди. АҚШ эса кўлидаги замонавий, энг охирги модел қуролларини ишга солди. Шундай бўлишига қарамай куфр коалицияси Толибон қаршисида шармандаларча тиз чўкишга мажбур бўлди. Энди Халифалик тикланиб бутун дунё Мусулмонлари битта байроқ остида бирлашгандан кейин ҳолат қандай бўлишини ўзингиз бир тасаввур қилиб кўраверинг.

Шундай экан, Эй Толибон сафидаги нуфуз эгалари, бундай фурсатни ғанимат билиб, Пайғамбаримиз ﷺнинг: «Сўнг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади» деган ваъдасини рўёбга чиқариш учун иккинчи рошид Халифалик давлатини тиклашга шошилинг ва бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азизликни қўлга киритинг. Агар сиз шундай қилсангиз Исломий Умматиннинг ҳақиқий халоскорига айланасиз ва дунё-ю охиратда ғалабага эришасиз. Бу дунёда исмингиз саҳобаларнинг исми каби тарих зарварақларида олтин ҳарфлар билан – келажак авлод дуо ила тилга оладиган – унутилмас шаклда ёзилиб қолади. Охиратда эса Росулуллоҳ ﷺнинг ансорлари билан бир сафда бўлиш шарафини қўлга киритасиз. Ёлғиз Аллоҳга таваккул қилинг, чунки У Зот энг яхши ёрдамчидир.

إِنْ يَنْصُرْكُمْ اللَّهُ فَلَا غَالِبَ لَكُمْ وَإِنْ يَخْذُلْكُمْ فَمَنْ ذَا الَّذِي يَنْصُرُكُمْ مِنْ بَعْدِهِ وَعَلَى اللَّهِ فَلْيَتَوَكَّلْ الْمُؤْمِنُونَ

«Агар сизларга Аллоҳ ёр бўлса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас. Ва агар сизларни ёрдамсиз қўйса, Ундан ўзга ҳеч бир зот ёрдамчи бўлмас. Имон келтирган зотлар Аллоҳнинг ўзигагина суянсинлар!» [Оли Имрон 160]

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here