Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик барпо этишга ҳаракат қилиш Ҳусийлар наздида жиноятдир!

230
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик барпо этишга ҳаракат қилиш Ҳусийлар наздида жиноятдир!

Ҳизб ут-Таҳрир – Яман вилояти матбуот бўлими чиқарган баёнотда бундай дейилади:

«Ҳусийлар ўтган ражаб ойидан бери Санъодаги турмаларида ҳамон Ҳизб ут-Таҳрирнинг уч нафар аъзосини сақлаб туришибди. Уларни Халифалик ағдарилишининг юз йиллиги хотиралари тадбирларида қатнашишлари ортидан қамоққа олишган. Демак, ер юзида Аллоҳнинг ҳукмини ўрнатиш учун ҳаракат қилиш Ҳусийлар наздида жиноят экан. Чунки улар исломий шариат билан ҳукм юритишга даъват қилаётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини жазога тортишмоқда… Ҳусийлар ҳаётнинг турли соҳаларида Исломнинг ҳакам қилинмаётганига, аксинча, Ғарб давлатларининг мусулмонларга зўравонлик қилишларига рози бўлишмоқда».

Баёнотда қуйидагилар таъкидланди:

Ҳусийлар қамоққа олинган йигитларни қаерда сақлаётганларини беркитиб, уларнинг оилаларига ёлғон гапиришяпти… Йигитларнинг сиҳат-саломатликларига ҳам мутлақо эътибор беришмаяпти… Шундай қилмишларидан кейин одамлар уларни ҳокимият тепасидаги қароқчилар, деб нега атамасинлар?!».

Баёнот сўнггида бундай дейилди:

Ҳизб ут-Таҳрир дунёнинг қирқдан зиёд мамлакатида фаолият қилаётган сиёсий ҳизбдир. Унинг фаолияти сиёсий фаолият, мабдаи Ислом, тариқати Росулуллоҳ ﷺнинг минҳожларидир. Яъни Ҳизб Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида Ислом билан ҳукм юритиш тариқатини Росулуллоҳ ﷺнинг минҳожларидан олган. Зеро, Аллоҳ Таоло ушбу давлатни барпо қилишга ҳаракат қилаётган мўминларга бу дунё ва охиратда нусрат-ёрдам беришни ваъда қилиб, бундай марҳамат қилган:

إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الْأَشْهَادُ

«Биз Пайғамбарларимизга ва мўминларга дунё ҳаётида ҳам, гувоҳлар ҳозир бўладиган Кунда ҳам албатта нусрат берамиз» [Ғофир 51]

Роя газетасининг 2021 йил 21 июл чоршанба кунги 348-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here