Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини бутун Фаластин, хусусан, Халил шаҳри аҳлига мурожаат йўллади

240
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини бутун Фаластин, хусусан, Халил шаҳри аҳлига мурожаат йўллади

Жума куни Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини бутун Фаластин, хусусан, Халил шаҳри аҳлига мурожаат йўллади. Унда қуйидаги сўзлар келган:

«Халилда содир бўлган бир-бирини ўлдириш ҳамда мол-мулклар ва дахлсиз нарсаларга ҳужум қилиш ҳодисаси бутун муборак заминимизни қаттиқ хавотирга солди…

Халил шаҳри мисоли порохли бочкадир, портласа бутун Фаластинни ўз домига тортиши мумкин…

Эй Халил аҳли!

Сизнинг вазифангиз ижтимоий суғурта, деган нарсага ва CEDAW конвенциясига қарши туришдир. Шунингдек, Тамим вақфини ўзлаштиришдан ҳимоя қилиш ва миссионерлик, насронийлаштириш мактаблари қурилишига йўл қўймасликдир.

Бугун Халил оилалари орасида келиб чиққан алангани яҳудийлар келтириб чиқаришди, мақсадлари юртни ёқиб, уй-жойларни бузиш ва аҳолисини кўчиришдир. Фаластин маъмуриятига келсак, ҳодисаларда унинг ҳам қўли бор. Бу очиқ кўриниб турибди, Халилдаги тартибсизликларни кузатаётган кишига бу асло сир эмас».

Мурожаатда бутун Фаластин, хусусан, Халил шаҳри аҳлига бундай дейилди:

«Ҳизб ут-Таҳрир сиз биландир ва орангизда сизнинг масалангиз билан машғул. Бу ҳодисада ҳам орангизда ислоҳ қилувчи кишилар билан баробар ҳозир бўлди, сизни ташлаб қўймади. Биз сизга қарши кимлар тил бириктираётганини очиб бердик. Ишончли насиҳатгўй сифатида яна шундан огоҳлантирамизки, анави маъмурият душманингиз билан бирга ишлаяпти. Улар сизни кўчириш режасини амалга ошириш учун юртингизни низо оловида ушлаб туришга, қонингизни оқизиб, ерингизни топтаб, номусингизни поймол қилиб, фарзандларингизни ўлдиришга тил бириктиришган. Шундай бўлгач, фарзандларингизни тўхтатинг ва биргаликда Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушланг, бўлинманг, шаҳарни ёқишлари учун ёнилғи бўлиб қолманг. Биз Жаъбарий оиласи билан Авивий оиласига ва қон ҳаққи эгаларига мурожаат қилиб, уларни ўзаро ўрталарини ислоҳ қилишдек хайрли саъй-ҳаракатга ва юртнинг оёғидан чалиш учун қулай фурсат пойлаётганларга имкон бермасликка даъват қиламиз. Душманингизни дарғазаб қиладиган нарса сизнинг бирлашишингиз ва фитначиларга қарши туришингиздир. Сиз Аллоҳ Таолонинг

﴿فَاتَّقُوا اللَّهَ ‌وَأَصْلِحُوا ذَاتَ بَيْنِكُمْ وَأَطِيعُوا اللَّهَ وَرَسُولَهُ إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ﴾

«(Эй мўминлар) Аллоҳдан қўрқингиз ва ўз ораларингизни тузатингиз! Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳ ва Росулига итоат қилингиз!»                                                                                   [Анфол 1]

деган каломини ўзингизга нурли ҳидоят қилиб олинг.

Роя газетасининг 2022 йил 16 феврал чоршанба кунги 378-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here