بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Нега Туркия ҳозирга келиб яҳудий вужудига қарши кескинликни кучайтирмоқда?!
Устоз Асъад Мансур
Эрдоган Туркияси 2024 йил 9 апрел куни яҳудий вужудига йилига 7 миллиард долларлик арзон нархларда экспорт қилинадиган 54га яқин маҳсулот экспортига чек қўйилганини эълон қилди. Бу билан турк режими яҳудий вужудини олти ой мобайнида қурол ишлаб чиқариши ва Ғазога қарши ҳалокатли уруш олиб бориши учун зарур бўлган авиация ёқилғиси, арматура, ясси пўлат, полат сим, алюминий ва кимёвий моддалар билан таъминлаб келганини ўзи тан олмоқда. Шундай қилиб, Эрдоган Туркияси ўзининг 22 йиллик ҳукмронлиги давомида яҳудий вужудининг уруш саноатини қўллаб-қувватлаб келганини ҳамда бу вужуднинг Ғазога қарши давом этган тажовузлари давомида унга экспортни тўхтатмаганини ошкор қилди.
Эрдоган ва унинг мулозимлари бу жиноятларга шерик бўлиб, Аллоҳ олдида жавоб берадилар. Шу билан бирга, бу нарсани яшириб, ёлғон гапириб, одамларни алдаб келишди.
Бу қарорнинг вақтинчалик экани, шунингдек, Ғазога ҳаводан ёрдам ташлашдан иборат Иордания, Миср ва Американинг ўйинида Туркиянинг ҳам иштирок этиш тўғрисидаги талаби яҳудий вужуди томонидан рад этилишига жавоб сифатида бўлгани кўриниб турибди. Масалан, Туркия савдо вазирлиги «бу қарор Исроил зудлик билан ўт очишни тўхтатишни эълон қилмагунича ҳамда инсонпарварлик ёрдамларини Ғазога тўғридан-тўғри ва узлуксиз киришига рухсат бермагунича амал қилади», деди. Яъни Туркия агар Ғазога инсонпарварлик ёрдамларини етказишга яҳудийлардан рухсат олса, уларга айни товарларни қайта экспорт қила бошлайди. Ана шунда Эрдоган Ғазога ёрдам жўнатиб, ўзининг вакиллик ролини ўйнай олади. Натижада одамлар яна уни олқишлай бошлайдилар. Чунки Ғазога ёрдам бермаганлиги ва ҳужумни давом эттиришга ёрдам берувчи турли материаллар билан душманни таъминлаб турганлиги туфайли унинг машҳурлиги пасайиб кетган эди.
Яҳудий вужуди қарорга бундай жавоб қилди: «Туркия Исроил билан савдо келишувларини бир томонлама бузмоқда, Исроил бунга қарши зарур чораларни кўради, жумладан, бу ҳақда АҚШга шикоят қилади».
Яҳудий вужуди ўзининг мавжудлигини сақлаб қолиш, қирғинларни давом эттириш ва бошқаларни нейтраллаштириб, уларнинг дастакларини қўлга киритишда, биринчи навбатда Америкага таянади. У Американинг таъсир доирасидан чиқмайдиган Туркия устидан АҚШга шикоят қилмоқчи. Шу билан Американинг Туркияни жазолашини ҳамда (Исроил)ни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга мажбурлашини хоҳлаяпти. Гўё Нетаньяху раҳбарлигидаги яҳудий вужуди Туркиянинг айни қарори ортида Америка турганини, урушни тўхтатиш учун ундан босим сифатида фойдаланганини, акс ҳолда, Эрдоган бу қадамни ташламаган бўлишини тушунгандек кўринади. Зеро, душман Ғазода энг жирканч қирғинларни содир этган бўлса ҳам, Эродоган қимир этиб ҳам қўймади! Ҳолбкуки, Ғазо ва умуман Фаластин аҳли Эрдоганга ўзларига ёрдам бериб, қутқарадиган Усмоний султон сифатида қарар эдилар. Лекин Эрдоган араб ва араб бўлмаган хоин ҳукмдорлар каби уларни ёрдамсиз қолдирди.
Бундан ташқари, Эрдоган бошқа турли экспорт товарларини тўхтатгани йўқ. Балки кўплаб товарларни, айниқса, озиқ-овқат ва сув каби товарларни экспорт қилишда давом этяпти… Яъни бу вужуднинг Ғазо аҳлини қирғин қилишида, қийнашида, ҳатто қирғинда ўлмай қолганларини тирикчилик воситаларидан ва сувдан маҳрум қилиб очликдан ўлдиришида Эрдоганнинг экспортлари ёрдам беряпти.
Эрдоган, шунингдек, яҳудий вужуди билан дипломатик алоқалар олиб боришда ва уни расман тан олишда давом этяпти, бутун ҳукмронлиги даврида уни тан олишдан ҳеч қачон воз кечмади. У, шунингдек, Американинг икки давлат ечимига чақириб келяпти. Ҳолбуки, Эрдоган бу ечимнинг амалга ошмаслигини, амалга ошган тақдирда ҳам унда Фаластин аҳли энг кичик ҳукуқларга ҳам эга бўлолмаслигини жуда яхши билади. Бундан ташқари, у ҳатто яҳудийларнинг мусулмонлар заминидан 80 %ини босиб олишганини ҳам қабул қилади. Ваҳоланки, халифа Абдулҳамид роҳимаҳуллоҳ яҳудийлар Усмоний давлатнинг бутун қарзини узиб бериш ва қўшимча йирик молиявий ёрдамлар бериш эвазига муборак заминдан жой беришни сўраганда, унинг бир қаричидан ҳам воз кечган эмас эди.
Эрдоган шу пайтга қадар бу экспортни тўхтатишни хаёлига ҳам келтирмаган. Унинг Байден маъмуриятига итоатсизлик қилаётган Нетаняху ҳукуматига босимни кучайтиришга Американинг розилигисиз қарор қилиши мумкин эмас. Бу қарорни ҳам маҳаллий сайловларда тарсаки еганидан кейин чиқарди. Зеро, сайловда Эрдоган Истанбулни қайтариб олишга ҳам, Анқарани олишга ҳам муваффақ бўлолмади, балки аксар катта шаҳарларни бой берди. Бунга унинг Ғазога яҳудийлар ҳужумлари олдида эътиборсиз позицияда турганлиги ҳамда Американинг қўллаб-қувватловига қарамай, мамлакатдаги орқага кетаётган иқтисодий вазиятни ҳал қила олмаганлиги сабаб бўлди. Америка Эрдоганнинг бутунлай қулашидан қўрқиб, унинг ушбу қисман ҳаракатига рухсат берди. Чунки бу, европапарастлар, хусусан, Республика Халқ Партияси каби инглизпарастлар позициясини мустаҳкамлади.
Яҳудий вужуди Эрдоганга Ғазога ҳаводан ёрдам маҳсулотларини ташлашига рухсат берган тақдирда ҳам, Эрдоганнинг ҳамда унинг партиясининг вазияти яқин орада яхшиланиши амри маҳол. Чунки одамларга ўзининг ҳамда партияси раҳбарларининг кирдикорлари очилиб бўлди, одамлар бу партиядагилар президентлари каби ўз омадсизликларини яшириш ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида каззоблик ва дажжолликдан фойдаланишаётганини англаб етдилар. Зеро, айни сайловларда иштирок этиш даражаси 84,6 фоиздан 78 фоизга тушиб кетди. Афтидан, бу овоз бермаган фоиз илгари Эрдоган партиясига овоз берганлар бўлса керак. Бундан ташқари, унинг кўплаб содиқ тарафдорлари сайлов қоғозини бўш қолдиришди ёки «Ғазони унутдинг, биз ҳам сени унутдик», деб ёзиб қўйишди. Демакки, Ғазо уруши Эрдоганни ҳам, партияси дарғаларини ҳам фош этиб, шармандасини чиқарди, уларнинг ҳам, президентларининг ҳам эртанги тақдирлари ишончсиз-савол остида қолди.
Улар бизни қутқаради дея хорижий суянчиққа, яъни Америкага таянишяпти. Шунинг учун яқинда Американинг ўзи назорат қиладиган Жаҳон Банкидан Америка ёрдами келди. 2024 йил 10 апрелда Туркия молия вазири Меҳмет Шимшек Жаҳон банки билан Туркияни 3 йил давомида 18 миллиард долларлик судхўрлик қарзи билан таъминловчи янги шартнома имзоланганини эълон қилди. У 2024 йил 29 март куни Туркиянинг ташқи қарзи 2023 йил 31 декабр ҳолатига кўра 499,9 миллиард доллар, дастлабки қарзи эса 261,4 миллиард доллар бўлганини эълон қилган эди. Бу қарзларнинг деярли ярми қарзнинг устига минган фоиз ва суғурталардан иборат. Молия вазири Туркиянинг бир йил ичида тўлаши шарт бўлган шошилинч қарзлари 225,4 миллиард долларни ташкил қилганини маълум қилди. Мана шунинг ўзи – агар қарз эгалари шу вақт ичида тўлашни қатъий талаб қилсалар – Эрдоганни йиқитиш учун етарли.
Шу сабабдан Эрдоган ва унинг партиясининг етакчилари ўз ирода ва қарорларини Америкага гаров қилиб қўйишган… Унинг розилигисиз ҳеч қандай ҳаракат ва қарор қабул қила олмайдилар. Шунинг учун Ғазо борасида жуда заиф позицияни эгаллашди. Чунки Америка фақатгина қисман ва вақтинчалик тўхтатиб туришга берган рухсатидан ташқари яҳудийлар билан бўладиган савдо алоқалари ва дипломатиянинг узилишига йўл қўймайди. Шунинг учун ҳокимиятга эришиш ва қолиш эвазига яҳудий вужудини ҳимоя қилишга ваъда беришган. Улар ўзларига ўзлари мустақил ва Роббиларининг амрига бўйсунган ҳолда қолишни танламадилар. Шу сабабдан Усмонлийлар замонидан бери энг оғир кунлардан бирини душманга кўрсатиб қўйиш ва унга унутмайдиган сабоқ бериш, тўғрироғи, уни илдизи билан қўпориб ташлаб, Фаластинни яҳудий вужудидан ҳамда Америка бошчилигидаги мустамлакачи ғарбликлардан иборат янги салибчиларнинг тарафдорларидан қутқариш учун жиҳод эълон қиладиганлардан ҳамда қўшин ва халқларни сафарбар этадиганлардан бўлмадилар.
Роя газетасининг 2024 йил 17 апрел чоршанба кунги 491-сонидан