Фаластин режими Фатҳ ҳаракатини одамларга қарши чиқиб, режим коррупцияси ва жиноятларини ҳимоя қилишга ундамоқда

1098
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин режими Фатҳ ҳаракатини одамларга қарши чиқиб, режим коррупцияси ва жиноятларини ҳимоя қилишга ундамоқда

Фаластин аҳли режимнинг муддати ўтган коронавирус вакциналари савдосидан тортиб, Низор Баннотга суиқасд қилиш ва бунинг ортидан намойишчиларни бостириб, уларга ҳужум қилишгача бўлган тўхтовсиз жиноятлари сабабли ғазаб ўтидан ёнмоқда. Мана шундай бир пайтда, режим Фатҳ ҳаракатини коррупциячи режимга қарши курашдан одамларга қарши курашиш томонга тортишга уринмоқда. Айни жиноятни амалга ошириш учун режимнинг думлари турли тадбирлар уюштиришди, қатор баёнотлар беришди… Бундан режим ўз жиноятларини Фатҳ ҳаракати орқали пардалаш ва уни ўзининг пасткаш ҳимоячисига айлантиришни кўзлади. Ҳўлу қуруқни аямай жиноятлари оловида ёқаётган ва Фаластин масаласини зое кетказиб, яҳудий вужудига хизмат қилаётган бу коррупциячи жинояткор режим сиёсий курашни халқ билан ўзи ўртасида эмас, балки халқ билан Фатҳ ҳаракати ўртасида бўлаётган қилиб тасвирлашга уринмоқда.

Бу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ўзининг сайтида баёнот нашр қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:

Режимнинг сиёсат, маъмурият, молия ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги коррупцияси ҳар қандай ақлирасо инсонга кундек равшан бўлиб қолди. Унинг жиноятлари алангасида шахслар, ташкилотлар дохил барча Фаластин аҳли куймоқда, бунга ҳаргиз сукут қилиб бўлмайди. Фатҳ ҳаракатидаги холис фарзандларимиз инсонлар билан биргаликда ҳайқириб, уларнинг режимдан ҳисоб талаб қилишларини қўллаб-қувватламоқлари лозим. Илдизигача коррупция ва хиёнатлар ботқоғига ботган бу режимнинг уларни одамларга қарши курашга тортишларига йўл қўймасинлар. Шунингдек, режимнинг ўз жиноятларини улар орқали пардалаш ва уларни ўзининг заҳриқотил мудофаачисига айлантиришига қўйиб бермасинлар.

Роя газетасининг 2021 йил 21 июл чоршанба кунги 348-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here