Юртимизда мустамлакачилик қадамларининг тезлашиб бораётганидан огоҳликка чақирмоғимиз вақти келмадими?!

1293
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Юртимизда мустамлакачилик қадамларининг тезлашиб бораётганидан огоҳликка чақирмоғимиз вақти келмадими?!

Россия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, Тожикистон пойтахти Дешанбеда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШХТ) ташқи ишлар вазирлари учрашуви чоғида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров покистонлик ҳамкасби Шоҳмаҳмуд Қурайший билан учрашди. Икки вазир учрашувида томонлар минтақадаги ҳамда халқаро муаммолар билан бир қаторда, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилдилар.

Покистон ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, пайшанба куни Покистон бош вазири Имрон Хон юқори мартабали делегацияга бошчилик қилиб, Ўзбекистонга сафар қилган.

Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Ўзбекистонга сафар қилди. У ўз сафари чоғида Фарғона водийсида бўлиб, Ўзбекистонни «аждодларимиз тупроғи», дея таърифлади. Бу АҚШ ва Россия вакилларининг конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга сафар қилишгани тўғрисида кўплаб хабарлар тарқалиши манзарасида бўлди. «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар», деб номлаган ушбу конференция Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 15-16 июл кунлари Тошкентда ташкил этилди.

Ўз навбатида, бу хусусда душанба куни Ҳизб ут-Таҳрир – Ўзбекистон матбуот бўлими баёнот чиқариб, унда қуйидагиларни таъкидлади:

«Малай иш бошчиларимизнинг ушбу кимсаларни  очиқ  чеҳра билан кутиб олиш учун кўраётган тайёргарликларини қандай тушуниш мумкин? Ўрта Осиё раҳбарлари улар билан ҳамкорлик қилишни ўзлари учун шараф, деб ҳисобламоқдалар. Улар азизликни шу босқинчилардан умид қилишяпти. Аллоҳ Субҳанаҳу айтади:

وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ

«Ҳолбуки куч-қудрат Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир» [Мунофиқун 8]»

Баёнот қуйидагича якунланди: «Юртларимизга кўз олайтираётган барча мустамлакачи давлатларни ўз ишларимизга аралашишдан ман қилишимиз, уларни элчихоналарини ҳам қолдирмай чиқариб юборишимиз вожиб ишдир. Бу иш Исломий ҳаётни қайта бошлаш йўлидаги катта қадамлардан бири бўлади. Зеро, бу мустамлакачилар жуда заифдир. Ташқаридан улкан кўринганлари билан ичларидан чириб битганлар».

Роя газетасининг 2021 йил 21 июл чоршанба кунги 348-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here