Чеченистонда масжид ва дўконларга эмлаш сертификатисиз бориш тақиқланди

268
0

Чеченистонда масжид ва дўконларга эмлаш сертификатисиз бориш тақиқланди

Хабар: Чеченистон ҳукумати коронавирусга қарши эмланмаган одамларнинг масжид ва дўконларга боришни, шунингдек, жамоат транспортидан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Ваҳит Усмаев репсублика ҳукумати ва ҳудудлар раҳбарлари иштирокида ўтган кенгайтирилган йиғилишда маълум қилган.

 Изоҳ: Мустамлакачи кофирлар коронавирус пандемиясидан Ислом ва мусулмонларга қарши кураш, мусулмонлар ҳуқуқларини чеклаш, жамоий ибодатларни тақиқлаш орқали мусулмонларни имоний муҳитдан узоқлаштиришда қурол сифатида фойдаланишмоқда. Масалан, мусулмонлар икки йилдан бери Ҳаж ибодатини адо этиша олмаяпти. Ҳар йили дунёнинг турли ерларидан келган миллионлаб мусулмонлар Ҳажни адо этиш учун бир жойга йиғилишар ва бу мусулмонлар ўртасидаги миллати, ирқи ва мазҳабидан қатъий назар бир Уммат эканликларини ифодаловчи кучли имоний ва жамоий муҳитни ҳосил қилар эди. Кофирлар мусулмонларнинг мана шу вақтиначалик бўлса ҳам бирлашишлари ва бир жойга йиғилишларидан ҳам ўзларига таҳдид кўриб, пандемия баҳонаси билан мусулмонларни улуғ ибодатдан тўсишмоқда. Бундан ташқари, пандемияга қарши вакцина олишни мажбурий қилиб, бир ховуч капиталистлар манфаатлари учун ишлатишмоқда. Пандемия бошланганидан бери дунёда 9 янги миллиардер пайдо бўлгани ва уларнинг барчаси фармацефтика кампаниялар эгалари ва акциядорлари бўлганлиги ҳам капиталистлар инсонлар соғлиги устидан бойлик орттиришаётганини оддий мисолидир. Оммавий мажбурий эмлаш масаласи ғарб давлатларида кескин норозилик ва қаршиликларга учраётган бир вақтда бизларнинг ҳукуматларимиз жонбозлик кўрсатиб, фуқароларини оммавий вакцина олишга тарғиб қилишмоқда ва ҳатто Ўзбекистон каби вакцина олишни мажбурий қилиб қонун қабул қилишди.

 Қирғизистонда ҳам гарчи ҳозирча вакцина олиш ихтиёрий бўлишига қарамай тиббиёт ходимлари уйма-уй юриб вакцина олишга тарғиб қилишга ва одамларни қўрқитиш йўлига ўтди.Ввакцина олишдан бош тортган фуқаро агар ёши катта бўлса пенсия берилмаслиги билан таҳдид қилинаётган бўлса, давлат ишида ишлайдиганлар ойилик маошидан маҳрум қилиниши ёки ишдан хайдалиши билан қўрқитилмоқда. Давлатдан пенсия ҳам, маош ҳам олмайдиганларга эса эртага ўқув йили бошланганидан кейин фарзандлари орқали мажбур қилиниши, акс ҳолда фарзандлари мактабга бора олмаслиги, болалар боғчасига борадиган фарзандлари борларнинг фарзандлари боғча қўйилмаслигидан огоҳлантирилмоқда. Бу кетишида бизда ҳам вакцина олмаганлар масжидларга киритилмаслиги, бозорда савдо қиладиган одамларнинг савдо қилишларига тўсқинлик қилишгача етиб боради. Қисқаси, ҳукумат турли хил йўллар билан одамларга вакцина олмаслик имкониятини қолдирмаяпти. Оддий халқ эса таркиби номаълум бўлган турли хил вакциналарга ишонмаяпти.

 Аслида ҳам халқнинг ишонмаслигида жон бор. Чунки, ҳатто тиббиёт соҳаси мутахассислари ҳам пандемияга қарши ишлаб чиқарилган вакциналар самарадорлиги ва хавфсизлигига шубҳа билан қарамоқдалар. Қирғизистонга эса асосан бошқа вакциналарга қараганда кўпроқ саволлар ва шубҳа пайдо қилган  Хитой вакциналари олиб келинмоқда. Бундан ташқари, агар вакцинани ишончили деб фараз қилган чоғимизда ҳам вакцина ҳамма учун бирдек шифо бўлмаслиги мумкин. Маълумки, ўтмишда ўтган табиблар беморни даволашга киришишдан олдин унинг мижозини аниқлашган. Тиббиётнинг отаси ҳисобланган Ибн Сино инсон мижозини саккизга бўлган, булар: Оддий мизожлар: иссиқ, совуқ, қуруқ, хўл. Мураккаб мизожлар: иссиқ-қуруқ, совуқ-қуруқ, иссиқ-хўл, совуқ-хўл. Табиб инсон мижозини аниқлаганидан сўнггина уни даволашга киришган. Ҳозир коронавирусга қарши барчани ёппасига мажбурий эмланаётган вакциналар эса фақат бир гуруҳ одамлар устида синовдан ўтказилган бўлиб, уларнинг аксари ғарблик совуқ мижоз одамлардан иборат. Бизнинг минтақадаги аксар иссиқ мижоз одамларга уларда ижобий натижа берган вакцина, аксинча, салбий таъсир қилиши мумкин. Эҳтимол вакцина олгандан кейин вафот этган юртдошларимизга ҳам айнан вакцина мижозига тўғри келмаган бўлиши мумкин.

 Шунинг учун, биз мусулмонлар ҳукуматларимизни мустамлакачи давлатлар босими ва ваъдаларига учиб ўз халқини вакцина олишга мажбур қилиш, мусулмонлар ҳуқуқ ва эркинликларини чеклашларига йўл қўймаслигимиз, олиб келинаётган вакциналар тўғрисида аниқ маълумот беришини, унинг таркибини текшириб бизнинг минтақа ва одамларга мос келиш-келмаслигини аниқлаб беришини талаб қилишимиз зарур. Пандемия шароитида ҳам унга нисбатан шаръий ечимга мувофиқ амал қилишга чақиришимиз керак.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here