АҚШ Афғонистон турмасидаги жангариларни маҳфий равишда озод қилмоқда.

631
2

“Толибон” радикал ҳаракати билан тинчлик ўрнатишлик мақсади йўлида АҚШ Афғонистон турмасидаги жангариларни маҳфий равишда озод қилмоқда. Американинг оммавий ахборот воситалари мана шундай маълумотга эга бўлдилар. Бундай зиддиятли-маҳфий программа тор доирадаги шахсларгагина (жангариларни) “стратегиг озод қилиш” программаси сифатида маълум ва бир неча йилдан бери амалда қўлланилиб келади. Афғонистоннинг нотинч ҳудудларида зўровонликлар даражасини камайтиришлик борасидаги жангарилар билан бўладиган музокараларида, АҚШ маҳбусларни бадал тўлови сифатида қўллайди, маълум қилади Reuters.

Вақти-вақти билан маҳбуслар озод қилиниб туриладиган американинг мазкур ҳарбий турмаси Афғонистоннинг Парвон вилоятида, Баграм ҳарбий аэродромига яқин ерда жойлашган. Разил шуҳрат қозонган Гуантанамо турмасидан фарқли ўлароқ, Парвондаги турмадан маҳбусларни озод қилишлик учун америка ҳарбийларига АҚШ конгрессининг руҳсати талаб қилинмайди. Озодликка чиқаётган жангарилар зўровонлик қилишни тўхтатишлигини ваъда қилишлари шарт, вахоланки, берган ваъдаларига қаммалари ҳам вафо қилаверишлиги номаълум. Шунингдек, программа қўллана бошлагандан буён озод қилинган жангарилар сони ҳам маълум қилинмайди.

Туркистон: АҚШнинг махбусларни озод қилиш харакатларидан, бир неча мақсадларни кўзлаётган бўлиши мумкин.

Жумладан юқоридаги фикр ҳам, яъни Толибларни яна музокараларга тортмоқчи ва Афғонистонни унга топшириш лоихасини қайтадан тирилтиришга бўлган уриниш бўлиши хам мумкин.

Лекин охирги пайтлардаги АҚШни олиб бораётган сиёсатига қараганда, у Толибондан ва яна унга ўхшаган жангарилардан, бошқа мақсадларда фойдаланишни кўзлаётганга ўхшайди.

АҚШнинг янги стротегияси эса, нафақат Афғонистон балки бутун Марказий Осиёда нотинчликлар пайдо қилиш орқали, шу минтақада ўз мавқейини мустахкамлашни ва шунинг билан бир вақтда минтақадаги рақибларини заифлатишни кўзламоқда.

АҚШнинг Толибон билан музокара қилиб уларга Афғонистонни тинч ташлаб чиқиб кетиши мумкин эмас.

Демак у хатто музокара қилишга эришганида хам, М Осиёдаги реъжаларидан воз кечиши мумкин эмас.

Хар қайси холатда хам, Исломий қувватлардан куфр олами бир бирларига қарши уруш олиб боришга мажбурлайдиган холатларни пайдо қилмоқда.

Мусулмонларнинг бу балодан қутилишларининг ягона йўли, ўз аро муносабатларида куфр оламини хар қанақанги аралашувидан ва хатто ёрдамидан воз кечишлик билан бир қаторда, шу муомилаларини Ислом низомлари асосида ажрим қилишга ўтишлари билан амалга ошиши мумкин халос.

Шундан бошка хар қанақанги харакат, шубхасиз куфр етакчиларининг манфаатларига хизмат қилади.

Негаки бу харакатларнинг барчасига эътибор берсангиз, бирор бир йўналиш бўйича харакат бирор бир куфрдан ёрдамсиз амалга оширилишига шароит йўқ, барчаси бирор бир томонлама унга боғланиб қолади.

Масалан барча томонларни қурол билан таъминлаш, хатто шу куролни уларга етказиб бериш йўналишлари, барчаси куфрнинг назорати остида.

Мана шу куфрнинг асосий тузоғи бўлиб, исломий харакатлар, жамоаълар ва хатто давлатлар, шу тузоққа билган ёки билмаган холларида илиниб қолмоқдалар.

2 COMMENTS

  1. Spot on with this write-up, I really believe this
    website needs a great deal more attention. I’ll probably
    be returning to read more, thanks for the advice!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here