Қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишлиги туфайли Бишкекдаги база яқинда АҚШга керак бўлмай қолади – РФ ТИВ

378
0
 

Америка қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилишлиги туфайли, Бишкек аэропортидаги АҚШнинг транзит Марказига бўлган эхтиёж яқинда йўқолади, деб хисоблайди Москва, дея баёнот берди Россия Федерацияси ташқи ишлар Вазирлиги намоёндаси Александр Лукашевич 4 май кунги йиғилишда, маълум қилади РИА Новости.

“Режалаштирилаётган, Афғонистондаги АҚШ қўшинларининг олиб чиқиб кетилишлиги туфайли, Бишкек аэропортидаги АҚШнинг транзит Марказига бўлган эхтиёж яқинда йўқолади” – деди у.

Бундан ташқари, Лукашевич баён қилганидек, Россия Қиризстоннинг «Манас» аэропортидаги транзит юклар ташиш Маркази борасидаги шартномани давом этдирмаслик мақсадини қўллайди.

“Биз ўйлаймизки, Марказнинг фаолият шартлари ва муддати халқаро кучларнинг Афғонистондаги хавфсизликни дастаклаш сай-харакатларини стабилизациялашга қаратилган мақсадли бурчларига боғлиқ бўлишлиги керак. Шундан келиб чиқиб, қўшинларнинг олиб чиқиб кетилишлиги сабабли Марказга бўлган эхтиёж йўқолади”, – деди у.

“Биз Қирғизстон президентининг 2014 йилдан кейин АҚШ билан мазкур Марказ борасидаги шартномани давом этдирмаслик, у иншоатни эса ҳеч қандай ҳарбий мақсадга эга бўлмаган халқаро транспорт алоқа бўлинмасига ўзгартиришлик мақсадини ижобий қабул қилдлик”, – белгилаб кетди дипломат.

АҚШнинг марказий қўмондонлиги Қирғизстон жанубида 6 инфраструктура иншоатини қуради.

АҚШнинг марказий қўмондонлиги Қирғизстон жанубида 6 инфраструктура иншоатини қуради. Бу ҳақда 7 май куни АКИpressга Бишкекдаги АҚШ элчихонасида маълум қилишди.

Элчихона маълумотига кўра, Боткен ва Ўш областларидаги 6 иншоат ўз таркибига чегарачилар учун казармалар, чегара постлари ва чегарачиларнинг минтақавий штаби биносини олади.

Инфраструктурани бино қилиш ҳаражатларини, наркотрафикга қарши курашни кучайтириш программасига асосланган ҳолда, Пентагоннинг марказий қўмондонлиги ўз зиммасига олади.

Туркистон: Қирғиз хукуматининг хозирги ахволига хавас қилиб бўлмайди. Балки аппозициянинг хам хокимиятга бўлган қизиқиши ана шунинг учун хам сўниб қолгандир.

Юқоридаги икки катта давлатларнинг баёнотлари, бир бириги карама карши бўлишига қарамай ўта жиддий. Улар ўз лоихаларини амалга ошираётиб, бир бирларидан кўра, қиргиз хукуматига кўпроқ босим ясайдилар.

Бунинг оқибатида эса, уларнинг мухолифат кучларига бўлган қизиқишлари кучайиб қолиш эхтимоли бор. Балки мухолифат кучлари шу кунни келишини кутиб ўзларини тарозига солиб ётган бўлишлари хам мумкин.

Нима бўлганида хам, юқоридаги қалтис вазийят, Қирғизстон учун сиёсий томондан юмшоқроқ айтганда ўта ташвишли холат хисобланади.

Худди мана шунга ўхшаш холатлар Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва шунга ўхшаган бошқа майда Ислом юртларида мавжуд.

Муаммо эса уларнинг тарқоқликларидадир, Шунинг учун уларнинг ўрталарига катта давлатлар томонидан сунъий совуқчиликлар солиб бир бирларидан йироқлаштириб турилади.

Демак муаммонинг ечими, айнан катта куфр давлатларининг манфаатларига тескари харакатланиш, яъни бу давлатларнинг бирлашишлари орқали амалга оширилар экан.

Буларнинг бирлашишлари эса, бу давлатлар халқларини бирлаштира оладиган робитага мухтож бўлади. Бу халқларни Исломдан бошқа ўрталарида хеч қандай алоқа бўлмаганидан, аниқ айта оламизки фақат Ислом мафкурасигина буларни бирлаштира олади.ИНША ОЛЛОХ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here